← Назад
Решение #2837258 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 234 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 184 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 05 декабрь
4-1501-2502/21125-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили Д.Фозилов (ишончномага
асосан), жавобгар жамият раҳбари И.Ахмедов, раҳбар ўринбосари С.Хомидовлар
иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти «****************»си ДМнинг
жавобгар «****************» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
ижарага
берилган
33-34-лотлардаги
умумий
майдони
4 716 кв.м. бино-иншоотларга нисбатан йиллик 1 кв.метр учун 41 910 сўмдан
ижара шартномаси тузишга мажбурлаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Фарғона вилояти «****************»си ДМ судга даъво ариза
билан мурожаат этиб, жавобгар «****************» масъулияти чекланган
жамиятига ижарага берилган 33-34-лотлардаги умумий майдони 4 716 кв.м. биноиншоотларга
нисбатан
йиллик
1
кв.метр
учун
41 910 сўмдан ижара шартномаси тузишга мажбурлашни сўраган.
Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, даъвогарнинг даъво талаби
асосли бўлганлиги боис, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво аризасида
келтирилган важларни такрорлаб, жавобгарга шартнома тузиш учун таклиф
юборилганлиги, лекин шу кунга қадар жавобгар шартнома тузишдан бош тортиб
келаётганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида даъво аризаси бўйича
тушунтириш бериб, ҳозирда жамиятнинг молиявий аҳволи яхши эмаслиги, агар
даъвогар имконият берса ҳар ойида қисман-қисман тўловларни амалга
оширишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд прокурор фикрини, ишда иштирок этган тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни
текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида
“Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб
белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 377-моддасига кўра, Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ
оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий
бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд
офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига
келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак.
Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан
офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома
лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш
олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга
топширишга ҳақли.
Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиш оферта
(шартнома лойиҳаси) йўллаган тараф учун мажбурий бўлган ва унга ўттиз кун
мобайнида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси юбориладиган
ҳолларда бу тараф келишмовчиликлар баённомасини олган кундан бошлаб ўттиз
кун мобайнида бошқа тарафга шартномани унинг таҳририда қабул қилишини ёки
келишмовчиликлар баённомасини рад этишини билдириши шарт.
Келишмовчиликлар баённомаси рад этилганида ёки уни кўриб чиқиш
натижалари тўғрисидаги билдириш кўрсатилган муддатда олинмаганида
келишмовчиликлар баённомасини йўллаган тараф шартнома тузиш чоғида юз
берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли.
Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши
мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома
тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидаги далилларга мувофиқ, Фарғона вилоят “Эркин
иқтисодий зона ва кичик саноат зоналари” Маъмурий Кенгашининг 18.04.2018
йилдаги 13/2-сонли ҳамда 01.04.2021 йилдаги 2-сонли баёнига асосан Дирекция
томонидан Фарғона шаҳар Шодиёна МФЙда ташкил этилган “Фарғона механика”
КСЗнинг 33-34-лотлардаги 4 716 кв.м. бино иншоотни жавобгарга “Гилам” ишлаб
чиқариш лойиҳасини амалга ошириш шарти билан ажратиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма таклифи 4-иловасига асосан 2025 йил
учун Саноат зоналаридаги бино-иншоотларни ижарага бериш ставкалари
белгиланиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят
ҳокимликларига юборилган. Бунда Фарғона вилоятида ташкил этилган
1-тоифадаги (ПФ-287) шаҳар, туманлардаги саноат зоналарида жойлашган биноиншоотларни ижарага беришнинг энг кам ставкаси 250 775 сўм, 2-тоифаси учун
213 159 сўм, 3-тоифаси учун 175 543 сўм, 4-тоифаси учун 137 926 сўм, 5-тоифаси
учун 125 388 сўм этиб белгиланган. Таклифларга асосан вилоят ҳокимининг
24.01.2025 йилдаги 42-11-0-Q/25-сонли қарори қабул қилинган ва ижара
ставкалари тасдиқланган.
Мазкур ставкалар кўплаб тадбирокрларнинг эътирози сабаб бўлганлиги
боис, Ўзбекистон Республикаси Сенатида қайта кўриб чиқилиб, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 23.06.2025 йилдаги ПФ-98-сонли Фармони билан
(3-банди “а” кичик банди) Ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга “давлат
кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара ставкаларини белгилаш”
ваколати берилган.
Шундан сўнг, Фарғона вилоятида бино-иншоотлар учун ижара ставкалари
Ҳалқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 16.09.2025 йилдаги сессиясида
VII-13-129-11-0-К/25-сонли қарор қабул қилиниб, Фарғона шахрида жойлашган
саноат зоналаридаги бино-иншоотлар учун энг кам ижара ставкалари 41 910 сўм,
бошқа ҳудудларда эса 24 765 сўм этиб белгиланган.
Ушбу асослар бўйича даъвогар Фарғона вилояти «****************»си
ДМ томонидан жавобгар «****************» масъулияти чекланган жамиятига
10.10.2025 йилда 5 (беш) кун муддат ичида 2025 йил учун Фарғона шаҳар
Шодиёна МФЙда ташкил этилган “Фарғона механика” КСЗнинг 33-34-лотларга
шартнома тузиш таклифи ва шартнома лойиҳаси тақдим қилинган. Лекин
жавобгар томонидан ушбу шартнома тсдиқланмаган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарни 33-34-лотларга шартнома тузишга
мажбурлаш тўғрисида асосли даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 184-моддасида
пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган
муайян харакатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб
қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга
оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт
бўлган шахсни, шунингдек, уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини
кўрсатиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар «****************» масъулияти чекланган жамиятини 10 (ўн) кун
муддат ичида Фарғона шаҳар Шодиёна МФЙда ташкил этилган “Фарғона
механика” КСЗнинг 33-34-лотлардаги 4 716 кв.м. ер участкасига 1 кв.м. учун
йиллик нархи (ҚҚС билан) 41 910 сўм, бир ойлик ижара суммаси (ҚҚС билан)
16 470 630 сўм, бир йиллик ижара суммаси (ҚҚС билан) 197 647 560 сўм бўлган
ижара шартномасини туздиришга мажбур қилишни лозим топади.
Шунингдек суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгардан суд
харажатларини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «****************» масъулияти чекланган жамияти 10 (ўн) кун
муддат ичида Фарғона шаҳар Шодиёна МФЙда ташкил этилган “Фарғона
механика” КСЗнинг 33-34-лотлардаги 4 716 кв.м. ер участкасига 1 кв.м. учун
йиллик нархи (ҚҚС билан) 41 910 сўм, бир ойлик ижара суммаси (ҚҚС билан)
16 470 630 сўм, бир йиллик ижара суммаси (ҚҚС билан) 197 647 560 сўм бўлган
ижара шартномасини туздиришга мажбур қилинсин.
Жавобгар «****************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар Фарғона вилояти «****************»си ДМ фойдасига 4 120 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 05 декабрь
4-1501-2502/21125-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили Д.Фозилов (ишончномага
асосан), жавобгар жамият раҳбари И.Ахмедов, раҳбар ўринбосари С.Хомидовлар
иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти «****************»си ДМнинг
жавобгар «****************» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
ижарага
берилган
33-34-лотлардаги
умумий
майдони
4 716 кв.м. бино-иншоотларга нисбатан йиллик 1 кв.метр учун 41 910 сўмдан
ижара шартномаси тузишга мажбурлаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186188-моддаларини қўллаб,