Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/1140 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Sk rt n t kstil
Source ID a6925458-6c2a-458e-89e4-854e25bb21ab Claim ID PDF Hash 2b3567e4392736a2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1140-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Р. Асқаров Апелляция инстанция судида маърузачи судья – Т.Атабаев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 5 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, вилоят судининг судьяси Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ш.Абдухаликов ва О.Садиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, жавобгар вакили З.Хошимов (2025 йил 26 августдаги рақамсиз ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Янгизамон агросаноат” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан уруғлик учун топширилган пахта хом ашёсининг иккинчи босқичидаги 36 694 467 сўм устама ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 18 августдааги қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида ишни Андижон вилоят судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Избоскан туман фермерлар кенгаши (кейинги ўринда матнларда кенгаш деб юритилади) “Янгизамон агросаноат” фермер хўжалиги (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринда матнларда қарздор деб юритилади) ҳисобидан уруғлик учун топширилган пахта хом ашёсининг иккинчи босқичидаги 36 694 467 сўм устама ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Андижон туман қишлоқ хўжалик бўлими ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази Андижон вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 агустдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 842 000 сўм иккинчи босқичдаги устама 2 ҳақи, 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 276 840 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат этган. Шикоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган "Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруглик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 16-бандида, иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; мазкур Низомнинг 1-иловасида, тайёрланган уруғлик пахта учун устама ажратиш тартиби аниқ кўрсатилган бўлиб, унга кўра етиштирилган уруғлик пахтадан тайёрланган ва келгуси йилда экилган уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни ажратиш, Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин деган талабларига аҳамият берилмаганлиги, ҳисобварақ-фактура йўқлигига эътиборга олинмаганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 18 агустдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Апелляция инстанция судида иштирок этган жавобгар вакили шикоятни қуватлаб, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт тўхтамга келганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-сонли қарорига асосан уруғлик сотилганидан кейин устама тўлаши белгиланганлигини, тўлов тартиблари назарда тутилганлигини, даъвогарга тегишли уруғлик сотилмаганлиги 55- L ҳисоботи мавжуд эканлиги инобатга олинмаганлиги, уруғлик чигитлар сотилмаганлиги юзасидан маълумотлар қайд этилганлигини, шикоят ҳал қилув қарорининг қаноатлантирилган қисмига нисбатан тақдим этилганлигини, биринчи 3 инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан даъвони қисман қаноатлантирганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар ва кенгаш вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда ҳабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати юқоридагиларга ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил 9 февралда 4/30-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартнома” тузилган. Шартноманинг 4.3-бандига кўра, уруғлик пахта учун уруғликнинг унувчанлиги 90 фоиз юқори бўлганида харид нархига қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади, хусусан, элита ва супер элита чигит учун 100 фоиз, 1-репродукцияли чигит учун ( 1) 75 фоиз, 2-репродукцияли чигит учун ( 2) 50 фоиз, 3-репродукцияли чигит учун ( 3) 25 фоиз. Шартноманинг 4.4-бандига асосан, хўжаликка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборлиган пуллар ва харажатлар чегирилганидан қолган қисми ҳамда уруғлик пахтанинг 1-босқичи (50 фоиз) қийматини ҳосил йилининг 31 декабрда тўлаб беради. Етказиб берилган уруғлик пахта учун қолган ҳақни харидор уруғлик тозаланиб, сараланганидан кейин, лекин 2024 йил 31 декабрдан кечиктирмасдан тўлиқ тўлаб бериши ҳақида келишилган. Даъвогар томонидан 2023 йил хосили бўйича 34 071 кг уруғлик чигитини жавобгарга топширган, топширилганлиги тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топади. Жавобгар биринчи босқичдаги тўловларини тўлаб берган бўлсада, аммо иккинчи босқичда амалга оширилиши лозим бўлган устама 4 тўловларини шартномада келишилган 2024 йил 31 декабрь кунига қадарли тўлаб бермасдан, шартнома шартларини лозим даражада бажармаган. Мазкур маблағларни ундириб бериш бўйича фермер хўжалиги кенгашга ариза билан мурожаат қилинган, кенгаш томонидан фермер хўжалигининг манфаатини кўзлаб жавобгарга талабнома юборган, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.3 ва 4.4-бандида уруғлик учун устама ҳақни тўлашнинг аниқ муддатлар белгилаб қўйилганлиги, жавобгар ушбу мажбуриятни бажармасдан 36 694 467 сўмни тўламаганлиги сабабли ушбу ҳақдорлик жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши лозим бўлади. Жавобгар томонидан 2023 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит 55- L ҳисоботи тасдиқланган ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасасига тақдим этган. Мазкур ҳисоботда даъвогар томонидан етказиб берилган уруғлик чигити сотилмаганлигини маълум қилган. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг уруғлик ҳақи уруғлик чигити сотилганидан сўнг тўлаб бериш Низом талабида белгиланганлиги сабабли рад қилиш тўғрисидаги важларини қуйидагиларга кўра асоссиз ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада иккинчи босқичдаги уруғлик устама ҳақини жавобгар уруғликни тозалаб, сараланганидан кейин, лекин 2024 йил 31 декабрдан кечиктирмасдан тўлаб беришни зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 4.4-бандига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмаган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган "Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруглик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандига кўра, уруғлик пахта хом ашёсига қонунчилик ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хомашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ( ‘zDSt-663-2017 “Уруғлик чигит. Техникавий шартлар”) талабларига мос бўлганда, пахта хомашёси қийматига нисбатан суперэлита ва элита уруғлик чигит учун 50 фоиз, I авлод ( 1) учун 35 фоиз, II авлод ( 2) учун 25 фоиз ва III авлод ( 3) учун 15 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади. Низомнинг 16-бандига асосан, иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги 5 лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; Мазкур Низомнинг 1-иловасида, тайёрланган уруғлик пахта учун устама ажратиш тартиби аниқ кўрсатилган бўлиб, унга кўра етиштирилган уруғлик пахтадан тайёрланган ва келгуси йилда экилган уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни ажратиш, Пахтатўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 9.2-бандида шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёзма шаклда амалга оширилиши, ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши шартлиги белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабига аниқлик киритиб даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шу боис судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисмнинг 1-кичик бандида апелляция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар олдиндан тўлаган 366 945 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-281-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 август кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 6 Олдиндан тўлаган 366 945 сўм давлат божи 41 200 сўм почта ҳаражати “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин. Раислик этувчи Т. Атабаев Ҳайъат аъзолари Ш. Абдухаликов О. Садиков