← Назад
Решение #2837264 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Фукаролик кодекси | 14 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14524-сонли иш
2025 йил 5 декабрь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
Марғилон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров иштирокида, Х.Хасановнинг
котиблигида, даъвогар вакили Ш.Умаров (ишончномага асосан) иштирокида, Савдо-саноат
палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ
манфаатида жавобгар Ёзёвон туман солиқ инспекцияси хисобидан 59 996 160 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Фарғона сув
таъминоти» МЧЖ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ёзёвон
туман солиқ инспекцияси хисобидан 59 996 160 сўм тўлов суммасини ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суд ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда
учинчи шахслар деб юритилади) ишга жалб этилган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилган. Бундай ҳолатда
суд ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, қайта ҳисоб-китоб қилинганда
тўлов миқдори 6 000 000 сўм эканлиги аниқланганлигини, жавобгар томонидан ушбу сумма
суд мажлиси кунига қадар тўланганлигини маълум қилиб, қонуний ҳал қилув қарори қабул
қилишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини хамда тақдим этилган хужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб хисоблайди.
Иш хужжатларига караганда, Ёзёвон туман солиқ инспекцияси биноси кўздан
кечирилганда жавобгар 25 мм.дан иборат бўлган сув тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳамда
бу ҳолат бўйича 2025 йил 18 июнь куни далолатнома тузилганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар
умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Даъвогар томонидан жавобгарга Фуқаролик кодексининг 468-478-моддаларига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли
Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматларини кўрсатиш
Қоидаларига асосан шаҳар ва шаҳар ҳудудига қарашли бўлган ҳудудга ичимлик суви етказиб
бериш ва оқава сувларни қабул қилиш хизматини амалга ошириб келиниши, юқорида
белгиланган талабларга кўра жавобгар ичимлик сув тармоқларига уланиш учун белгиланган
тартибда рухсат, техник шартлар олиши, сув ўлчов воситаси ўрнатиб, шартнома асосида
тўловларни амалга ошириш лозимлиги, жавобгар томонидан Ёзёқон туман солиқ инспекцияси
ҳудудида диаметри 25 мм бўлган ноқонуний тармоқ аниқланганлиги, юқорида қайд этилган
ҳолат бўйича даъвогар вакиллари Ш.Марифжонов, С.Қаххоров, Ю.Хамралиев иштирокида
қайд этилган 18.06.2025 йилдаги 00261-сонли далолатнома тузилганлиги сабабли, тегишли
меъёрий ҳужжатларга кўра жами 59 996 160 сўм зарар тўланиши лозимлиги тўғрисида
талабнома юборилган. Жавобгар талабномага жавоб бермаган.
Юқорида қайд этилган Қоидаларнинг 49-банди 1,2-қисмларида “Фаолият кўрсатаётган
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва
ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб
олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар
томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти
томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан
уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг
жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос
бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова
сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати
ёзиб беради.” деб белгиланган. Қоидаларнинг 94-бандида “Ичимлик сув ва канализация
тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган
тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисобкитоб қилинади: ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш
далолатномаси тузилган кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига
тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш
кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда
ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг
имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври
муддатига тенг бўлади.” деб белгиланган.
Гарчи даъвогар жавобгардан 59 996 160 сўм қайта ҳисоб қилинган суммани ундиришни
сўраган бўлсада, даъвогар суд мажлисида маълумотнома бериб, қайта ҳисоб-китоб қилинганда
тўлов суммаси 6 000 000 сўмни ташкил этиши аниқланганлиги маълум қилинган.
Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан 6 000 000 сўм қайта хисоб қилинган
суммани ундириш қисми асосли бўлиб қолган қисми асоссиздир.
Даъвогар вакили суд мажлисида жавобгар қайта ҳисоб-китоб қилинган сумма
тўланганлигини маълум қилган
Қайд этилган холат судга тақдим этилган ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида “Ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.” деб белгиланган.
Баён этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек суд, ИПКнинг 118-моддасига кўра даъвогардан даъвонинг асоссиз қисми
бўйича республика бюджетига 1 079 923,2 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Фукаролик кодексининг 14-моддасини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179 моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Ёзёвон туман солиқ инспекциясидан даъвогар «Фарғона сув таъминоти»
МЧЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар «Фарғона сув таъминоти» МЧЖдан 1 079 923,2 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи тарафлар қонунда белгиланган тартибда суднинг ҳал қилув қарори устидан шу
суд орқали бир ой муддатда апелляция ёки олти ой муддатда кассация шикояти (протест)келтиришга ҳақли.
Судья:
А.Акбаров