Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9249 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 642765ac-4937-4088-81a4-23cddb1aaaa0 Claim ID PDF Hash 9c91eaac1f8c8454... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуни 47-моддаси онуни 47 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9249-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 05 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси Равшан Зар МЧЖ манфаатида жавобгар Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш ДМ ҳисобидан 582 418 121 сўм асосий қарз, 291 209 060 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов, даъвогар вакили Ф.Азизов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Содиқов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар Равшан Зар МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш ДМ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 582 418 121 сўм асосий қарз, 291 209 060 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида палата иштирок этмади. Вакил иштирокини таъминламади. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътирози йўқлигини таъкидлаб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони рад этишни сўради. Ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси тарафлар ўртасида тузилган шартнома Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, иш ҳажми кўплиги сабабли ишни ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўришни ҳамда қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Тарафлар томонидан 2025 йил 27 ноябрь куни медиатив келишув тузилиб, судга тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Медиация тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасига кўра унинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилиши, медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмаслиги назарга тутилган. Суд мазкур ҳолатда 2025 йил 27 ноябрда тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувида давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид келиши сабабли медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 24 октябрда 1989348/1-сонли(Лот №232010121989348) пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 1 908 643 943, 36 сўмни ташкил этган. Мазкур шартноманинг 2-бандига мувофиқ даъвогар 4К300 Дехқонобод-кКарашина-к-Бошчорбог автомобил йўлининг 2357 км қисмида ПК 36-37,45-47 оралиғидаги йўлни мавжуд лойиха ҳужжатларига мувофиқ таъмирлаш ва жавобгар топшириш мажбуриятини, жавобгар эса мазкур йўлни таъмирлаш учун даъвогарга зарур шароитларни яратиш, бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ҳамда бажарилган жорий таъмирлаш ишлари учун тўловларни амалга оширишни ўз зиммасига олган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлиқ тўлаб бермаганлиги натижасида тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Давлат харидлари тўғрисидаги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Қонуни 47-моддасининг биринчи қисмига кўра ваколатли орган давлат харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган. Қонуннинг 49-моддаси мазмунига кўра, электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан Давлат харидлари тўғрисидаги Қонун талабларига зид тарзда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда, ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан даъвогар билан қонунчилик талабларига зид тарзда тўғридантўғри шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги 306-сонли Қарорининг 2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўзўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, ушбу шартнома юридик оқибатларга олиб келмаслиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли даъвогарнинг шартномага асосан қарздорликни ундириш талабини рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 66-моддасида иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши белгиланган. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Давлат божи тўғрисидаги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларга ва қонун нормаларининг талабларига асосланиб, суд даъво талабини рад этишни ва даъвогардан Республика бюджетига 17 472 543,62 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 112,113, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг 2025 йил 27 ноябрдаги медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этилсин. даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Равшан Зар МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 17 472 543,62 сўм давлат божи ундирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов