Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8945 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c1333b2f-c379-4f83-829c-6be4041f6874 Claim ID PDF Hash 964f5f9af5efb843... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8945-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро тумани 2025 йил 5 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ***масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар ***Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар раҳбари А.Бобожонов, жавобгар вакили С.Махмудов (ишончнома асосида), учинчи шахс ***вакили Д.Каримов (ишончнома асосида), ***Ж.Ўктамов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ***масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан 86.213.094 сўм асосий қарз ва 43.106.547 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 5 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва ***жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризасини тан олиб, даъвогар олдида бажарилган ишлар ҳақи учун кафолат суммаси ҳисобидан 86.213.094 сўм қарздорлик мавжудлигини, тегишли бюжетдан пул маблағлари молиялаштирилмаганлиги сабабли қарздорлик тўлаб берилмаганлигинини тушунтириб, пеня суммасини камайтиришни сўради. Учинчи шахс ***вакили тарафлар ўртасидаги пудрат шартномасига кўра тегишли объект учун республика бюджетидан жами 1.744 млн. сўм пул маблағлари ажратилганлиги, шундан 1.638 млн. сўм пул маблағлари пудратчи корхонага, қолган пул маблағлари лойиҳа-смета ҳужжатлари харажатлари учун кўчириб берилганлиги, маҳаллий бюджетдан пул маблағлари ажратилмаганлиги сабабли қолган пул маблағлари кўчириб берилмаганлигини тушунтириб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Палата ва учинчи шахс Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирок этмади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Прокурор судга даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида фикр берди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 8 февраль куни 02/23-сонли пудрат шартномаси тузилиб, унга кўра пудратчи (жавобгар) “Бухоро вилояти, Вобкент тумани, “Кўкин” МФЙ, Кўкин қишлоғида ичимлик сув тармоғини тортиш” объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш, буюртмачи (жавобгар) эса бажарилган ишлар натижасини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилган ва электрон тендер натижалари бўйича тузилган, шу боис тарафлар ўртасидаги шартнома тузилган ва ҳақиқий ҳисобланади. Шартноманинг 14-17-бандларига кўра, “буюртмачи” (жавобгар) “пудратчи”(даъвогар)га шартнома қийматининг 30 фоизигача миқдорида аванс ўтказади. “Буюртмачи” томонидан Пудратчига аванс бериш ва жорий молиялаштириш учун жадваллари асос ҳисобланади. “Буюртмачи” қурилишмонтаж ишларини республика бюджетидан мазкур объект бўйича пул маблағлари ажратилганидан сўнг молиялаштиради. Жорий молиялаштириш бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати текширилгандан кейин берилган авансни ҳисобга олган ҳолда ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматининг 95 фоизигача доирасида амалга оширилади. Объектнинг шартномавий жорий қийматининг қолган қисми Буюртмачи ва Пудратчи ўртасидаги узил-кесил ҳисоб-китоб урилиш тугаллангандан кейин ва объект қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан кейин 1 (бир) йилдан сўнг (кафолат муддати) ишлар қийматининг 5 фоизи миқдорида амалга оширилади. Шартномага асосан даъвогар томонидан 2023 йилда тегишли объектда жами 1.724.261.864 сўмлик қийматдаги ишлар бажарилган ва бу ҳақда тарафлар ўртасида ҳисобварақ-фактуралар ва 3-сон шакл ва 5-сон шакл далолатномалари расмийлаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, бажарилган ишлар ҳақи учун 1.638.048.769,70 сўмлик қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган тўловларни ўз вақтида тўланмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 86.213.094 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса 2 - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги бажарилган ишлар қийматидан 5 фоиз кафолат суммаси миқдорида 86.213.094 сўмлик қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномаси, талабнома ва тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Иш ҳужжатларидаги 2023 йил 28 апрелдаги объектни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан қурилиш объекти фойдаланишга қабул қилинган ва мазкур ҳолатда объектнинг шартномада белгиланган бир йиллик кафолат муддати ўтган ҳисобланади. Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг 86.213.094 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ бажарилган ишлар ҳақи бўйича тўлов кечиктирилганлик учун ҳисобланган 44.431.128,67 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, шартноманинг 59-бандида “буюртмачи” (жавобгар) объектдаги қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун пул маблағларининг ўз вақтида республика бюджетидан ажратилиши бўйича жавобгар эмаслиги белгиланган. Бинобарин, мазкур ҳолатда бажарилган ишлар ҳақи бюджетдан ажратиладиган пул маблағлари ҳисобидан ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ва бунинг учун шартномада “буюртмачи” (жавобгар)га нисбатан мулкий жавобгарлик чораси қўлланилмаслиги ўзаро келишилганлиги учун даъвогарнинг пеня ундириш даъво талаби асоссиз ҳисобланади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 44.431.128,67 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 3 Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 1.724.261,88 сўм давлат божи, шунингдек даъвогардан республика бюджетига 862.130,94 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасидан даъвогар ***масъулияти чекланган жамияти фойдасига 86.213.094 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ***Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасидан республика бюджетига 1.724.261,88 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ***масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 862.130,94 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 4