← Назад
Решение #2837290 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФК | 354 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 176 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 299 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
4-1804-2501/2700-сонли иш
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***лардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида Косон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарорига
нисбатан жавобгар “Шодлик пахта дон кластери” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни жавобгар вакили ***
(ишончнома асосида), Нишон туман фермерлар кенгаши вакили ***(ишончнома
асосида), даъвогар фермер хўжалиги раҳбари *** (шахсий маълумотнома
асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермерлар кенгаши даъвогар “Усманов Ҳудойназар” фермер
хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Шодлик пахта дон кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 32.251.339 сўм
асосий қарз, 11.932.944 сўм пеня ундиришни ва 32.251.339 сўмлик электрон
ҳисобварақ-фактураларни электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган
кассация шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида суд томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
нотўғри қўлланилганлиги, иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далиллар
текширилмаганлиги, даъво талаби асоссиз эканлиги, ҳисоб-фактуралар рад
этилганлиги, Қарор талаби бузилганлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятлар Қарордан келиб
чиққанлиги, пахта хом-ашёси учун 6 826 сўмдан тўланиши белгиланганлиги каби
важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, суд иш учун муҳим
ҳолатларга нотўғри баҳо берганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
қарор ижросини таъминлаш мақсадида тузилганлигини, шартнома шартлари ушбу
қарорга зид бўлиши мумкин эмаслигини, шартномада пахта хом-ашёси бўйича
нарх белгиланганлигини, топширилган пахта хом-ашёси бўйича амалда тўлиқ
ҳисоб-китоблар қилинганлигини, даъвогарнинг ҳақдорлиги қолмаганлигини,
ҳисоб-фактуралар
амалдаги
қонун
ҳужжатлари
асосида
тўғри
расмийлаштирилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва кенгаши вакили
шикоятда келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди
иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келганлигини, шартномада
нарх белгиланганлигини, даъвогар режага асосан пахта хом-ашёсини тўлиқ
топширганлигини, юборилган ҳисоб-фактуралар жавобгар томонидан рад
этилганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда
келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб
чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 ноябрда 7263993-сонли
“Пахта хом-ашёсини харид қилиш ҳақида” шартнома тузилган бўлиб, унинг
2.1-бандига кўра “сотувчи” ва “сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари
бўйича 2024 йил 3 сентябрдаги 7161299-сонли савдо баённомаси асосида “сотиб
олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “сотувчи” эса ушбу товарни
етказиб бериш, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига асосан “сотувчи” томонидан
маҳсулотни етказиб беришни молия йилининг сентябрь-октябрь ойларида амалга
ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига мувофиқ “сотиб олувчи” томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги
680-сонли қарорига кўра шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни
қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса
молиявий йилнинг 31 декабрига қадар сотувчининг 23210-сонли ҳисоб рақамига
ўтказиб бериш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида “сотувчи” “сотиб
олувчи”га 7263993-сонли шартнома бўйича 22 570 кг пахта топшириш
мажбуриятини олиши, 1 кг пахта хом-ашёси нархи 8 316 сўм эканлиги назарда
тутилган.
Шартноманинг 3.2-бандига кўра шартнома маблағларининг 80 фоизи
маҳсулот қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирилмасдан, қолган
қисми эса молия йилининг 31 декабрига қадар амалга оширилиши қайд этилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 22 570 кг
миқдорида пахта хом-ашёси топширилган. Шартнома шартлари бўйича
топширилган пахта хом-ашёси бўйича 184.652.520 сўм тўлов амалга оширилиши
лозим бўлган бўлиб, жавобгар 154.141.753 сўм пул маблағини ўтказиб берган.
Натижада тарафлар ўртасида топширилган пахта хом-ашёси бўйича
32.251.339 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга даъво
ариза билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини, шартнома
шартларини ўрганиб чиқиб, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда даъво аризасини қисман қаноатлантиришни тўғрисида асосли
хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак.
ФКнинг 238-моддасига асосан мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари ва қонун ҳужжатлари
асосида биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Сабаби,
тарафлар ўртасида тузилган шартномада 1 кг пахта хом-ашёси нархи 8 316 сўм
эканлиги назарда тутилган бўлиб, даъвогар шартномада келишилган миқдордаги
пахта хом-ашёсини жавобгарга топширган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2024
йил
13 сентябрдаги 574-сонли “Пахта хом-ашёси етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси
Товар хом-ашё биржаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда
вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчилар ва қайта
ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча келишувларни (миқдор ва нарх бўйича)
биржа савдолари электрон ахборот тизимида бир ҳафта муддатда рўйхатга
олинишини таъминлаши кўрсатилган.
Бироқ, даъво талабига асос бўлган 7263993-сонли битимга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш юзасидан тарафлар ўртасида қўшимча келишувлар
тузилмаган.
ФКнинг 354-моддасига кўра шартнома шартлари тарафларнинг хоҳиши
билан белгиланади.
ФКнинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Низо тарафлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларининг лозим
даражада бажарилмаслиги оқибатида келиб чиққан бўлиб, ушбу ҳолат жавобгар
вакилининг шикоятида келтирилган барча важларини инкор қилади.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво талабининг пеня ундириш
қисмини иш ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, жавобгарнинг тадбиркорлик
субъекти эканлигини ва ўз ваколатидан келиб чиқиб, қисман қаноатлантириш
ҳақида ҳам тўғри хулосага келган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида “сотиб олувчи”
қабул қилган пахта хом-ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда
тўламаганда кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган тўлов суммасининг
0.5 фоизи миқдорида пеня тўлаши кўрсатилган.
Даъво аризасида асосий қарз бўйича кечиктирилган кун бўйича пеня
ҳисоб-китоби асослаб берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан фермер хўжалигига субсидия ажратилганлиги важ
қилиб келтирилган бўлсада, Нишон туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг хатига
асосан Давлат жамғармаси томонидан ажратилган субсидия маблағлари
шартномада кўрсатилган нарх бўйича шаклланган қийматдан чегириб қолиш
назарда тутилмаганлиги кўрсатилган.
Даъвогаар жавобгарга 32.251.339 сўмлик электрон ҳисобварақ-фактураларни
электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сонли
Қарорининг
2-иловаси
билан
тасдиқланган
“Ҳисобварақфактураларининг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш
тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 63-бандида, етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура 10 календар кун ичида сотиб олувчи
томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган
ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда
тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган
ҳисобланади.
Ушбулар сабабли биринчи босқич суди даъво талабини шу қисмини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Шу сабабли судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни
асоссиз деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда –
ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу Кодекснинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас, 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар,
амалий ёзишмалар ёзма далиллардир.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция,
кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида
кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
299-моддасини биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва
асослигини текширади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз
қолдиришга,
кассация
шикоятини
(протестини)
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
302-моддасини биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас.
Юқоридагиларга
кўра,
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 238, 354, 384, 465-моддаларини ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Жавобгар “Шодлик пахта дон кластери” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июлдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “Шодлик пахта дон кластери”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Косон туманлараро иқтисодий суди орқали
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
***
Судьялар
***
***