Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10391 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID afd39b80-e74a-4a72-a902-1d7677581fcc Claim ID PDF Hash 0cc4b700e64094ad... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 32-моддаси онун 32 law
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, аризачи ****нинг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 18 апрелда берилган 025724сон лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили **** (гувоҳнома асосида), жавобгар вакиллари **** (раҳбар), **** (ишончнома асосида), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Наманган худудий бўлими мутахассиси **** (хизмат гувоҳномаси асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризада баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сонли фармойиши асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасининг фаолиятида лицензия талабларига амал қилиниши юзасидан ўтказилган ўрганишда жавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланган. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга 2022 йил 18 апрелда берилган 025724-рақамли лицензиянинг амал қилишини олти ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганишда лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганлиги сабабли судга ариза киритилганлигини, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар текширишда аниқланган барча камчиликларни бартараф этганлигини билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилди ҳамда суддан қарор қабул қилишдабу ҳолатни инобатга олишни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида суд мажлисига қадар текширишда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлигини, ваколатли органлар жойига чиқиб, ўрганиб ижобий хулоса берганлигини билдириб, бундан кейинги фаолиятида камчиликларга йўл қўймаслигини билдириб, аризани рад қилишни сўради. 2 Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни рад лозим топади: иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарга 2022 йил 18 апрелда “Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш” фаолиятини амага ошириш учун 025724-рақамли, 2022 йил 18 апрелдан 2027 йил 18 апрелгача амал қиладиган лицензия берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сонли фармойиши асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан жавобгарга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасининг фаолиятида ўрганиш ўтказилган. Ўрганишда жамиятда техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти мавжуд эмаслиги, сиғимлар яроқлилиги бўйича эксперт ташкилотлардан экспертизадан ўтказилмаганлиги, сиғимлардаги нафас олиш мосламалари яроқсиз холатдалиги ва ишчи ходимларни техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасига оид билимларин текширувдан ўтганлиги бўйича баённомалар мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўрганиш якуни бўйича 2025 йил 9 августда расмийлаштирилган маълумотнома жавобгар раҳбари томонидан имзоланган ва иш судда кўрилгунига қадар эътироз билдирилмаган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб суд жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаб ва шартлари бузилган деб ҳисоблайди. Қонун 32-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкинлиги, иккинчи қисмида лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Қонуннинг 48-моддаси мазмунига кўра ваколатли орган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Қонун билан амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш учун автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть 3 маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беришда аризачи ваколатли орган ҳисобланади. Баён қилинганларга асосланган ҳолда аризачининг аризаси асосли, бироқ суд мажлисида аризачи вакили томонидан тақдим қилинган 2025 йил 25 ноябрдаги 18-2-16/1606-сонли маълумотномада жавобгарга қарашли ёқилғи қуйиш шахобчасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сон Фармойишига асосан ёқилғи қуйиш шахобчаларида юз бериши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни олдини олиш юзасидан тузилган ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган хатловда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлигини баён қилинган. Бу ҳолатлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Наманган ҳудудий бўлимининг 2025 йил 3 декабрдаги 32-340-сонли маълумотнмоаси билан ҳам ўз тасдиғини топганлиги боис, суд ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу боис суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмаслик, текширишда аниқланган камчиликлар судга ариза тақдим қилинганидан сўнг бартараф этилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундириш лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 186 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачи ****нинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. 4 **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****