Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3989 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Шохрух Акмал порлоқ келажак
Source ID b08790dd-cd22-44d1-b8f8-40b136df201c Claim ID PDF Hash a480a7d3434501f5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПК 217 law
Низом 63-моддаси Низом 63 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3989-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғиждувон тумани 2025 йил 5 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар вакили М.Жамолов, (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармасининг жавобгар “Шохрух Акмал порлоқ келажак” фермер хўжалигига нисбатан 4 326 000 сўм жарима санкцияси қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар ёки бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Шохрух Акмал порлоқ келажак” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ёки ФХ деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2013 йилдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан 4 326 000 сўм жарима санкцияси қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган бошқарма вакили даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, гарчи бошқармага туман ирригация бўлими томонидан шоли экилганлиги ҳақида тўғри маълумот берилган бўлса-да, бироқ ФХ томонидан сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланилганлигини, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам ФХ томонидан жарима суммаси тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. 2 ИПКнинг 217-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат: фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно. Суд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан 2025 йил 12 августдаги 155-сонли буйруқ асосида жавобгарга тегишли экин ер майдонларида сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши ҳолати юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш жараёнида жавобгар томонидан Ғиждувон оқар сувидан шартномасиз фойдаланиб, 7 га шоли майдонини суғориб, 35 000 м3 миқдордаги сувни ўзбошимчалик билан ишлатганлиги аниқланган, ушбу ҳолат юзасидан 2025 йил 12 август куни далолатнома тузилган. ФХ раҳбари почта алоқа хизмати орқали тегишли тартибда хабардор қилинган, далолатномага имзо қўйган. Низомга асосан бошқарма томонидан жавобгарга нисбатан 4 326 000 сўм миқдорда жарима ҳисобланиб, ушбу жарима суммасини ихтиёрий равишда 10 кун муддатда тўлаб бериш ҳақидаги даъвогарнинг 2025 йил 18 сентябрь кунидаги 1369-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Низомнинг 61-бандига кўра, ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари, белгиланган тартибда: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — сунъий сув объектларидан сув олишда; Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш 3 инспекциясининг ҳудудий органлари томонидан – табиий сув объектларидан сув олишда қўлланилади. Низом 63-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно. Низом 60-бандининг биринчи қисмига асосан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда: сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун — лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Жавобгар томонидан 35 минг м3 миқдордаги сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик ва ишлатганлик ҳолати иш материалларидаги текшириш далолатномалари, Ғиждувон туман ирригация бўлимининг хулосаси, бошқарма вакилларининг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари ҳамда бошқа далиллар билан ўз исботини топган. Мазкур ҳолатда суд, бошқарманинг даъвосини асосли деб ҳисоблайди. Маълум бўлишича, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан жарима суммаси тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд, даъвони қаноатлантиришни ҳамда жавобгарга нисбатан 4 326 000 сўм миқдорида жарима қўллашни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир 4 чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъвонинг молиявий санкция қўллаш талаби бўйича давлат божи ундирмасликни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 68, 72, 118, 128, 170, 176-179, 186, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Шохрух Акмал порлоқ келажак” фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2013 йилдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 4 326 000 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Жавобгар “Шохрух Акмал порлоқ келажак” фермер хўжалигидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг молиявий санкция қўллаш ҳақидаги талаби бўйича тарафларнинг давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олинсин ҳамда ушбу талаб бўйича давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Жамилов