Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2501/108 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья SHARIPOV DILSHOD SABUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6384f84e-c4c3-4dab-8192-6ec5004e7999 Claim ID PDF Hash 46624eca7f594af2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
Ушбу Кодекс 110-моддаси Ушбу Кодекс 110 code_article
оида ИПК 3246-моддаси оида ИПК 3246 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2501/108-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Шарипов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Қурбонов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 5 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, “ xm n v `kt m” фермер хўжалиги раҳбари Ў.Ражабов, “Sh dlik xt D n Kl st ri” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Норматовнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорига нисбатан “Sh dlik xt D n Kl st ri” масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “ xm n v `kt m” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Sh dlik xt D n Kl st ri” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) пахта хом-ашёси юборилганлигини электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини юклаш, 108 909 593 сўм асосий қарз ва 35 555 295 сўм пеня ундиришни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан пахта хом-ашёси юборилганлигини электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини юклаш талаби бўйича иш юритиш тугатилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 63 518 085,32 сўм асосий қарз, 10 480 484,07 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2025 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилиб, унда Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос сифатида биринчи инстанция суди ва кассация инстанцияси иш учун муҳим бўлган ҳужжатларни даъвогардан талаб қилиб олмаганлиги, 2 пахтанинг нархи қанчалиги, тўловлар тўланганлиги ҳам ўрганмаганлиги, келтирилган важларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, қўшимча шартнома бўйича нарх суммаси тўғри эканлиги ҳолатлари инобатга олинмаганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Кенгашга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида унинг вакили иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 324моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари тафтиш шикоятига ўз эътирозларини билдириб, тафтиш шикоятини рад қилишни ҳамда қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 2 октябрда 7159548-сонли ҳамда 2024 йил 6 декабрда 7279321-сонли “Пахта хом-ашёси харид қилиш бўйича” фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 2 октябрдаги 7159548-сонли фьючерс шартномаси бўйича ўтказилган электрон биржа савдолари натижасига кўра 20241002-сонли савдо баённомаси асосида даъвогар (сотувчи) пахта хомашёси етказиб бериш, жавобгар (сотиб олувчи) эса пахта хом ашёсини қабул қилиб олиш ва ҳар бир килограмми учун 7 736 сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 6 декабрдаги 7279321-сонли фьючерс шартнома бўйича ўтказилган электрон биржа савдолари натижасига кўра 20241206-сонли савдо баённомаси асосида даъвогар (сотувчи) пахта хомашёси етказиб бериш, жавобгар (сотиб олувчи) эса пахта хом ашёсини қабул қилиб олиш ва ҳар бир килограмми учун 6 826 сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. 3 Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар (сотиб олувчи) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулот қабул қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисмини эса молия йилининг 31 декабрига қадар даъвогар (сотувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб бериш келишилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар ушбу шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариб, жавобгарга электрон счёт-фактурага ва юк хатларига асосан пахта хом-ашёси маҳсулотини етказиб берган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган электрон ҳисобварақфактуралар рад этилган бўлса-да, бироқ даъвогар томонидан топширилган пахта хом-ашёси қабул қилиб олинганлиги ҳақида юк-хатлари мавжуд. Шунингдек, жавобгар томонидан тасдиқланмаган ҳисоб-фактуралар даъвогар томонидан шартномада келишилган нархлар бўйича шакллантирилган бўлиб, шартномага қўшимча келишув тузиш йўли билан ўзгартириш киритилмаган. ФКнинг 384-моддасида шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги “Пахта хом-ашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 574-сонли қарори 3-бандида, Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча келишувларни (миқдор ва нарх бўйича) биржа савдолари электрон ахборот тизимида бир ҳафта муддатда рўйхатга олинишини таъминлаши кўрсатилган. 4 Ишдаги ҳисоб-фактураларга кўра, даъвогар томонидан топширилган жами маҳсулот қиймати 428 059 785,32 сўмни ташкил қилиб, шундан 321 151 700 сўм тўланиб, 43 390 000 сўмлик маҳсулот берилган, қолдиқ 63 518 085,32 сўм қарздорлиги тўлаб берилмаган. Шу боис, биринчи инстанция суди даъвонинг 108 909 593 сўм асосий қарз ундириш талабини 63 518 085,32 сўмга қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 35 555 295 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 5.6-бандига кўра, жавобгар (сотиб олувчи) даъвогар (сотувчи)га тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди пеня ундириш талабини қисман 31 759 042,66 сўмга асосли деб топиб, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб равишда 10 480 484,07 сўмга камайтирган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабининг юқоридаги асосий қарз ва пеня суммасини асосли равишда ундириб тўғри хулосага келган бўлса, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида қайд этилган асослар билан келишиб, ушбу суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қонуний қарор қабул қилган. Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг зиммасига электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини юклашни ҳам сўралган. ИПКнинг 25-моддасида, ишларнинг судга тааллуқлилиги рўйхати келтирилган бўлиб, унда даъво талабидаги электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини юклаш талаби иқтисодий суднинг судловига тааллуқлили эмас. Ушбу Кодекс 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 22-бандида бу ҳақида тушунтиришлар берилган. Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгарга нисбатан электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини юклаш талаби бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри хулосага келган ва кассация инстанция ҳам даъво талабининг ушбу қисмини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг суд муҳокамасида тақдим қилган тўлов топшириқномаси билан 2025 йил 14 февралдаги 26 764 756 сўм маблағ тўлаб берилганлиги учун ушбу тўлов суммасини асосий қарздан чегириб ташлаш ҳақидаги важлари билан келишмайди. 5 Чунки, кассация ва тафтиш инстанцияси судлари биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текшириши ва биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар тафтиш инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ушбу қоида ИПК 3246-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган. Қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди ҳамда уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 74-моддасида эса суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари томонидан қарор қабул қилишда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаб хулосага келганлиги сабабли, ушбу суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди 6 иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, тафтиш шикояти учун олдиндан жавобгар томонидан тўланган 952 771 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига, Фуқаролик кодексининг 234, 236, 631, 680-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори ўзгаришсиз, “Sh dlik xt D n Kl st ri” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Sh dlik xt D n Kl st ri” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш шикояти учун тўланган 952 771 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари М.Бозоров Ҳ.Турсунов