Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10637 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d7d0fdc6-a926-48be-ba6a-b2497bbd0d00 Claim ID PDF Hash f1b0251fc1df362c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, чет эл капитали иштирокидаги **** акциядорлик тижорат банкининг **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 106 723 944, 72 сўм кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иқтисодий ишни банк вакили **** (**** ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: тарафлар ўртасидаги тузилган кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли чет эл капитали иштирокидаги **** акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 94 368 224,37 сўм муддати ўтган асосий қарз, 10 293 465,93 сўм муддати ўтган кредит фоизи, кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 2 062 254,42 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили суд мажлиси кунига қадар қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилди ҳамда суддан даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва ўз эътирозларини билдирмади. Мазкур холатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топди: иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 12 мартда тузилган 05533743/0258/02-сонли кредит шартномасига асосан, кредит маблағларини ўз эхтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган исталган мақсадларда фойдаланиш мақсадида 36 (ўттиз олти) ой муддатга 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. 2 Шартномада «Қарз олувчи»га кредитни шартномада кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда қайтариш мажбурияти юклатилган, бироқ, жамият томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай 106 723 944, 72 сўм қарздорликка йўл қўйилган. Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар томонидан берилган талабномалар ижросиз қолдирилган. Вахоланки, кредит шартномасининг 4.4-бандига кўра «қарз олувчи» кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда, 1-иловага мувофиқ қайтариш мажбуриятини олган. Яъни, шартномага мувофиқ, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаганда, кредит бўйича қарздорликларни бир ёки ундан ортиқ маротаба бузганда, тўлов графигида белгиланган муддатларда тўламаганда ҳамда шартномада белгиланган бошқа холатларда банк берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб олиш чораларини кўради деб белгиланган. Шартноманинг 8.3-бандида қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўлдовларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси киритиб, 94 368 224,37 сўм кредит қарздорлиги ва 10 293 465,93 сўм кредит фоизини, тўловлар кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 2 062 254,42 сўм пеняни жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 744-моддаси биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки кредит ташкилоти (Кредитор) иккинчи тарафга (Қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 738-моддасига асосан, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бинобарин, даъвогарнинг мазкур талаби асосли қўйилганлиги боис, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 94 368 224,37 сўм муддати ўтган кредит қарз, 10 293 465,93 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 2 062 254,42 сўм пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм 3 почта харажати, республика бюджетига 2 134 478,89 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,170,176-179,180-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан чет эл капитали иштирокидаги **** акциядорлик тижорат банки фойдасига 94 368 224,37 сўм муддати ўтган кредит қарз, 10 293 465,93 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 2 062 254,42 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 134 478,89 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатга қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб 1(бир) ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 6(олти) ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришлари мумкин. Раислик қилувчи ****