← Назад
Решение #2837316 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онунинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/15448-сонли иқтисодий иш
судья Н.Турсункулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, аризачи Жиззах шаҳар солиқ
инспекциясининг қарздор “N RGIZ K NDI R” ОКга нисбатан берган аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Х.Шералиев (ишончнома
асосида) ва қарздор вакили Ш.Азимов (раҳбар) иштирокида, Жиззах туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
судга ариза билан мурожаат қилиб, “N RGIZ K NDI R” ОК (бундан буён
матнда қарздор деб юритилади)нинг солиқлар ҳамда мажбурий йиғимлар бўйича
қарзини қарздорлик пайдо бўлгандан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт давомида
бажармасдан келаётганлигини, тўлов қобилиятини йўқотганлигини, балансида ҳеч
қандай мол-мулки йўқлигини баён қилиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни баён қилиб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили аризага эътирози йўқлигини
баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, “N RGIZ K NDI R” ОК (СТИР: 304414098) 2016 йил 8 ноябрда
давлат рўйхатидан ўтган. Қарздорнинг устав ҳужжатларига асосан, унинг раҳбари
Азимов Шукур Закирович. Қарздорнинг почта манзили: Jizz sh hri,
’n vi t
k ' h si, r q msiz u .
Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлардан қарзи
жами 120 915 008 сўмни ташкил этган.
Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси томонидан қарздорликни ундириш бўйича
ҳаракатлар олиб борилган. Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси томонидан солиқ
мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича
қарорлар қабул қилинган. Мазкур қарорлар ижроси юзасидан Мажбурий ижро
бюроси ҳудудий бўлими давлат ижрочисининг “Ижро иши юритишни тамомлаш ва
ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги қарорларига асосан ундирув
қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ундирувчига қайтарилган.
Шунингдек, аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузузридаги Кадастрлар
агентлиги ва Жиззах вилояти ИИБ ЙҲҲБлардан интеграциялашган электрон база
орқали маълумотлар олинган. Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсига
сўров хати юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида жавобгар номида қишлоқ хўжалиги
машина ва агрегатлари давлат рўйхатига олинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги
Кадастрлар агентлиги томонидан жавобгар “N RGIZ K NDI R” ОК номига
кўчмас мулк объектлари расмийлаштирилмаган.
Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси давлат корхонасининг
жавоб хатига кўра, қарздор номида қимматли қоғозлар мавжуд эмаслиги қайд
этилган.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲҲБда жавобгар номига автотранспорт воситалари қайд
этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни
5-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, унда корхонада
доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлигини белгилайди.
Ушбу Қонуннинг 26-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув
белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза
берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун
суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти
баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ
ҳар бир якунланган иши учун тўланади. Давлат солиқ хизмати органининг аризасига
асосан жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тўловга
қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган
тартиби
қўлланилганда,
суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари судга ариза берган давлат солиқ хизмати
органи томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда суд
бошқарувчисига тўланадиган ҳақ миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади
ва ушбу моддада белгиланган тартибда тўланади.
Ушбу Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд
бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш
учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Мазкур Қонунинг
241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки
тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган
ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи
миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати
органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин, ушбу Қонуннинг
242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги
аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик
муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Мазкур ҳолатда, суд аризачининг қарздор “N RGIZ K NDI R” ОКни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу қарздорни тугатиш бошқарувчиси
лавозимига тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси К.Мамадиёров номзоди
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сон Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш қоидалари”нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи
тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга
ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан
кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига
тақдим этилади.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи Жиззах шаҳар солиқ инспекциясининг
аризасини қаноатлантиришни, қарздор “N RGIZ
K NDI R” ОКни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни, тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси К.Мамадиёровни тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд
харажатларини қарздорнинг зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 25, 27, 118, 128, 170, 176-179, 186, 210-моддаларини қўллаб ва
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 37,
45, 52-54, 140-144, 241, 242-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачи Жиззах шаҳар солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “N RGIZ K NDI R” ОК соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун тўртинчи тоифали суд
бошқарувчиси К.Мамадиёров тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий
нашрда эълон бериш, ҳар ой боши билан судга қилинган ишлар юзасидан далиллар
билан бирга ҳисобот тақдим этиш ҳамда уч ой (2026 йил 5 мартгача бўлган) муддатда
судга тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисоботни
тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси зиммасига юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон
бериш, қарздорда сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни
яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш,
имзолаш, судга тақдим қилиш;
- имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай сохта тўловга қобилиятсизлик,
тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга ва прокуратура органларига; сохта тўловга қобилиятсизлик,
тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш;
- ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги
тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва
тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим
қилиш;
- тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисоботни
2026 йил 5 мартгача тақдим этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор “N RGIZ K NDI R” ОКдан аризачи Жиззах шаҳар солиқ
инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика
бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов