← Назад
Решение #2837319 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 544 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/964-сонли иш
Судья: Р.Асқаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
2025 йил 5 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “Ўзбекистон почта”
акциядорлик жамиятининг манфаатида, жавобгар - “Волидам травел”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 552 000 сўм қарздорлик ва суд
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили С.Юсупов (2025 йил 4 февралдаги 29-20/199сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар иштирок этмади, Избоскан
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
“Ўзбекистон почта” акциядорлик жамияти(бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар - “Волидам травел” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 552 000 сўм қарздорлик ва суд
харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан 2023 йил
7 август куни 2024 йил учун ижара шартномаси тузилганлигини, шартномага
кўра жавобгарга далолатнома асосида ижара объекти топширилганлигини,
жавобгар томонидан 2024 йил давомида объектдан фойдаланганлигини,
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини, натижада
қарздорлик вужудга келганлигини, жавобгарга талабнома юборилганлиги,
лекин талабномани жавобгар оқибатсиз қолдирганлигини, суд мажлиси ҳақида
хабардор қилиш бўйича бир неча бор борилганлигин, жавобгар вакили
хорижий давлатга чиқиб кетганлиги маълум бўлганлигини билдириб, даъво
аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгарни суд мажлиси ҳақида хабардор қилиш учун ажрим юборилган,
суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни бошқа кунга қолдирган
ҳолда даъвогар орқали чақирув хати юборилган, жавобгар жамият вакилининг
яшаш манзилига суднинг чақирув қоғози етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси ишни вакилнинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Шу сабабли суд ишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритлади)нинг 129, 170-моддаларига
асосан жавобгар ва палата вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг фикрини
тинглаган ҳолда асосий қарздорликни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, даъвогар билан
жавобгар ўртасида 07.08.2023 йилда 8-сонли ижара шартномаси (бундан буён
матнда “шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар Избоскан туман Ойбек МФЙ,
Тош кўча 1-уйда жойлашган Пойтуғ алоқа бўлимининг 91 кв.метр бўлган
қисмини шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ жавобгарга ижарага топшириш
мажбуриятини олган. Шартноманинг ушбу банди ижроси бўйича даъвогар
томонидан топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида шартномада
кўрсатилган хоналарни жавобгарга топширган.
Шартноманинг 4.1-бандида даъвогарга тегишли бўлган яъни ижарага
берилган 91 кв.м бўлган хоналар учун ҚҚС билан бирга ҳар ойда 546 000
сўмдан тўловларни амалга ошириб бориши керак бўлган. Жавобгар томонидан
тўловлар амалги оширилмаган.
Бунинг натижасида жавобгар 2025 йил 10 ноябрь куни ҳолатига даъвогар
олдида 6 552 000 сўм қарздор бўлиб қолган.
Жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун даъвогар
томонидан 2025 йил октябрь ойида талабнома юборилган, мазкур талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган ва тўловларни амалга оширмаган.
Зотан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 544-моддасига
асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида
тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби,
шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар
шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш
ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар
белгиланган деб ҳисобланади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Суд мазкур қонун нормаларидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200
сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 544моддаларини, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 129, 170, 176-180, 186,
188-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Волидам травел” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар “Ўзбекистон почта” акциядорлик жамияти фойдасига 6 552 000
сўм асосий қарздорлик;
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб
Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров