Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/15402 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c81a1c00-399c-4653-b26d-45a5a5c17c1a Claim ID PDF Hash d51d2230e60a5276... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15402-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 5 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «*********» АТБнинг манфаатида, жавобгар *********га нисбатан берган кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар «*********» АТБнинг вакили (2025 йил 21 февралдаги ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : «*********» АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб юритилади) ********* (кейинги ўринларда Қарздор ёки жавобгар деб юритилади)га 2025 йил 8 апрелдаги кредит шартномаси бўйича 64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига кўра банк қарздорга шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарздор эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ шартнома мажбуриятлари қарздор томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 11 октябр ҳолатига муддатли кредит қарзи 64 000 000 сўм, 5 340 280 сўм муддати ўтган фоиз қарзини, 350 684 сўм жорий фоиз фоиз, 30 684 сўм оширилган фоиз, 282 756 сўм пеняни ташкил этиши, жавобгар бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай шу кунга қадар кредит қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги баён қилиниб, қарздордан банк фойдасига 64 000 000 сўм, 5 340 280 сўм муддати ўтган фоиз қарзини, 350 684 сўм жорий фоиз фоизни ва 282 756 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан бугунги кундаги қадар кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорлиги қисман тўлаб берилганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. шбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 2 Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Даъвогар (Банк) билан жавобгар (Қарз олувчи) ўртасида 2025 йил 8 апрелда кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, Банк Қарз олувчига 36 ой муддатга 25 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 64 000 000 сўм миқдорида кредит бериши, Қарз олувчи Банкдан олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ равишда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Банк томонидан Қарз олувчига 64 000 000 сўм кредит маблағи ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида қарздор кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланилишини таъминлаш мажбуриятини олган. Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга бир неча бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор мажбуриятни тўлиқ бажармасдан, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, тарафлар ўртасида имзоланган шартномага биноан кредит олувчи 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни тўламаганда банк кредитни ва ҳисобланган фоизлар суммасини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга банк ҳақли эканлиги қайд этилган. Ваҳоланки, кредитнинг қайтариш графига қарздор томонидан бузиб келинган бу ҳолат ишдаги ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топади. Суд мажлисига қадар жавобгар фоиз қарзларини қисман тўлаб, муддати ўтган фоиз қарзи 4 699 184 сўмни ташкил этиши қолган қарзлари тўланмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этди. Мазкур ҳолатда суд, тарафлар, яъни Банк ва жавобгар (карздор) ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномаси шартлари банк томонидан бажарилганлигини, кредит шартномасида кўрсатилган миқдорда кредит ажратилганлигини, ажратилган кредит ва ҳисобланган фоиз тўловлари шартномада белгилаган тартиб ва муддатда қайтарилмаганлигини, кредит ва фоизларни тўлаш 3 тартиби мунтазам равишда бузилганлиги ҳолатларини ва бугунги кунда қарздорлик тўлаб берилмаганлигини боис, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. шбу ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилганлиги сабабли, ундирилиши лозим бўлган 1 400 088 сўм давлат божи жавобгарнинг зиммасига юкланиши лозим. Қайд этилганларга мувофиқ, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига муддатли кредит қарзи 64 000 000 сўм, 4 699 184 сўм муддати ўтган фоиз қарзини, 350 684 сўм жорий фоиз фоиз,30 684 сўм оширилган фоизни ва 282 756 сўм пеняни ундиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 1 400 088 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *********дан «*********» АТБнинг фойдасига муддатли кредит қарзи 64 000 000 сўм, 4 699 184 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 350 684 сўм жорий фоиз қарзи, 30 684 сўм оширилган фоиз қарзи ва 282 756 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар *********дан: - даъвогар «*********» АТБнинг фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 400 088 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов