Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/15383 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ’Z GR LIZING Ответчик / Подсудимый DU LIK F YZ G
Source ID cdeaa7b3-bbe3-4e38-9297-eed62efa68a7 Claim ID PDF Hash 142986f619c97fc3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунининг 20-моддаси онуни 20 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 20-моддаси онуннинг 20 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/15383-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Жиззах шаҳри 2025 йил 5 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ’Z GR LIZING” АЖ манфаатида жавобгар “ DU LIK F YZ G’ LL SI” ФХ ва қўшимча жавобгарлар “K RI ZIN SI” ФХ, “IL J N-I R I J N” ФХ, “Y S URGU RV ZI” ФХ, “ Q S S V I” ФХ, “K RV NL R JI” ФХга нисбатан 242 059 563 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Маматқулов (ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб номланади) “ ’Z GR LIZING” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ DU LIK F YZ G’ LL SI” ФХ (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ва “K RI ZIN SI” ФХ, “IL J N-I R I J N” ФХ, “Y S URGU RV ZI” ФХ, “ Q S S V I” ФХ, “K RV NL R JI” ФХ (кейинги ўринларда қўшимча жавобгарлар деб номланади)дан 242 059 563 сўм муддати ўтган фоиз тўлови ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги суд мажлисига қадар жавобгар томонидан лизинг тўловлари бўйича ҳеч қандай тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгарлар вакиллари иштирок этишмади. Жавобгар ва қўшимча жавобгарларга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими уларнинг юридик манзили бўйича почта орқали етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва қўшимча жавобгарлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг важларини, тушунтиришларини ва кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар - шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасидаги мажбурият лизинг шартномасидан келиб чиққан. ФК 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар (лизинг берувчи) ва жавобгар (лизинг олувчи) ўртасида 2024 йил 27 сентябрда 24/04-04-352 -сонли лизинг шартномаси (кейинги ўринларда матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга лизинг асосида фойдаланиш учун умумий қиймати 3 650 000 000 сўм бўлган, “4 Z-4 ” русумли 1 дона пахта териш машинасини сотиб олиш учун 10 йил муддатга лизинг ажратиш, жавобгар эса шартноманинг 1-иловасига асосан тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Лизинг фоиз ставкаси йиллик 19 % қилиб белгиланган. Лизинг тўловларини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 28 сентябрда имзоланган қуйидаги кафиллик шартномаларига асосан қўшимча жавобгарларнинг кафиллиги олинган: - 403-сонли кафиллик шартномасига асосан “K RI ZIN SI” ФХнинг 6 084 657 032 сўм кафиллиги; - 402-сонли кафиллик шартномасига асосан “IL J N-I R I J N” ФХнинг 6 084 657 032 сўм кафиллиги; - 401-сонли кафиллик шартномасига асосан “Y S URGU RV ZI” ФХнинг 6 084 657 032 сўм кафиллиги; - 400-сонли кафиллик шартномасига асосан “ Q S S V I” ФХнинг 6 084 657 032 сўм кафиллиги; - 402-сонли кафиллик шартномасига асосан “K RV NL R JI” ФХнинг 6 084 657 032 сўм кафиллиги. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, жавобгарга лизинг объекти топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган. Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига кўра, лизинг шартномасига боғлиқ равишда сарфланган маблағлар қайтарилишининг кафолати сифатида лизинг берувчи лизинг олувчидан таъминлаш берилишини, шу жумладан гаров, банк кафолати ёки учинчи шахснинг кафиллиги кўринишидаги таъминлаш берилишини талаб қилиши мумкин. Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган ва шартноманинг 1-иловасида белгиланган график бўйича тўловлар ўз вақтида тўлаб борилмаган. Натижада, 2025 йил 10 сентябрь ҳолатига 242 059 563 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги вужудга келган. Қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмаган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 242 059 563 сўм муддати ўтган фоизни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Даъвогар даъво аризасида юқоридаги суммаларни қўшимча жавобгарлар (кафиллар)дан ҳам солидар тартибда ундиришни сўраган. Кафиллик шартномаларининг 4.1.1. бандида лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси бўйича олинган тўлов мажбуриятлари лизинг шартномасининг иловасида келтирилган графикка асосан муддат ва миқдорларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, лизинг берувчининг талабига асосан тўланмаган лизинг тўловларини ва пеняни 5 банк куни ичида тўлаб бериши; 4.1.2. бандида эса кафил лизинг берувчи олдида лизинг олувчининг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида келиб чиққан қарзларни ундириш бўйича суд харажатлари ва лизинг берувчининг кўрган бошқа зарарларини қоплашда лизинг олувчи билан баравар (солидар) жавобгар бўлиши белгиланган. ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогар фойдасига жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан солидар тартибда 242 059 563 сўм муддати ўтган фоиз тўловини ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 4 841 191,26 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ФКнинг 234, 236, 244, 293, 587, 597моддаларини, “Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси ва ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ DU LIK F YZ G’ LL SI” ФХ ва қўшимча жавобгарлар “K RI ZIN SI” ФХ, “IL J N-I R I J N” ФХ, “Y S URGU RV ZI” ФХ, “ Q S S V I” ФХ, “K RV NL R JI” ФХ ҳисобидан даъвогар “ ’Z GR LIZING” АЖ фойдасига солидар тартибда 242 059 563 сўм муддати ўтган лизинг фоизи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ DU LIK F YZ G’ LL SI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 4 841 191,26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилингандан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов