Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/15382 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9016b97d-0952-4ad5-b0b9-01142947eb88 Claim ID PDF Hash 0b9d5255ef85a070... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
аролик кодексининг 597-моддаси аролик кодекси 597 code_article
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15382-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 5 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*********” акциядорлик жамиятининг манфатида жавобгар “*********” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили *********(2024 йил 3 январдаги ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И : “*********” акциядорлик жамияти (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*********” МЧЖ (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва даъвогар ўртасида тузилган лизинг шартномаси бўйича 2025 йил 20 сентябр ҳолатига юзага келган фоиз қарздан 87 175 764 сўм, асосий қарзидан 271 680 183 сўмни жами 358 855 947 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан шартномада белгиланган график асосида тўловлар амалга оширилмаганлиги, суд мажлиси кунига қадар ҳам қарздорлик тўланмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ҳамда қўшимча жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги мавжуд далилларга хуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогарнинг Жиззах вилоят филиали (лизинг берувчи) ҳамда жавобгар (лизинг олувчи) ўртасида қуйдаги шартномалар тузилган. 1) 2019 йил 23 сентябрдаги 19/04-04-276 УФсонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 20 сентябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TZST E-220” русимли пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 20 сентябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан, техник соз холатда қабул қилиб олган. 2) 2019 йил 21 октябрдаги 19/04-04-304 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 30 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 30 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан, техник соз холатда қабул қилиб олган. 3) 2019 йил 22 октябрдаги 19/04-04-364/3УФсонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 31 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 31 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан, техник соз холатда қабул қилиб олган. 4) 2019 йил 22 октябрдаги 19/04-04-364/8 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 31 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 31 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олган. 5) 2019 йил 23 сентябрдаги 19/04-04-276 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 23 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TZST E-220” русимли пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 23 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олган. 6) 2019 йил 21 октябрдаги 19/04-04-319/ УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 3 ноябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 3 ноябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олган. 7) 2019 йил 21 октябрдаги 19/04-04-298 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 3 ноябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 3 ноябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 8) 2019 йил 21 октябрдаги 19/04-04-297 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 3 ноябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 3 ноябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 9) 2019 йил 21 октябрдаги 19/04-04313 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 3 ноябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 3 ноябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 10)2019 йил 22 октябрдаги 19/04-04-360 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 13 ноябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 13 ноябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 11)2019 йил 22 октябрдаги 19/04-04-364 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 27 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 27 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 12)2019 йил 22 октябрдаги 19/04-04-364/12 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 31 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 31 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 13)2019 йил 22 октябрдаги 19/04-04-348/ УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 27 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 27 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 14)2019 йил 22 октябрдаги 19/04-04-364/ 15 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 27 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 27 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан, техник соз холатда қабул қилиб олинган. 15)2019 йил 21 октябрдаги 19/04-04315/ УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 3 ноябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 3 ноябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 16)2019 йил 21 октябрдаги 19/04-04-310 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 27 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 27 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 17)2019 йил 22 октябрдаги 19/04-04-364/ 11 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 30 октябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 30 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 18)2019 йил 21 октябрдаги 19/04-04306 УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 3 ноябрдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 3 ноябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олинган. 19)2019 йил 22 октябрдаги 19/04-04-354/УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган. 2023 йил 23 октябдаги шартномасига кўра 1(бир) дона “TТZ-811” русимли трактор билан биргаликда “МХ1.8” пахта териш машинаси лизинга берилган ва 2023 йил 23 октябрдаги “Техникани қабул қилиш – топшириш” тўғрисидаги далолатномаси орқали жавобгар томонидан техник соз холатда қабул қилиб олиган. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарган бўлсада, жавобгар шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки даъвогар томонидан жавобгарга лизинг техникаси топширилганлиги, тўловлар тўланмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра эса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 597-моддаси биринчи кисмига кўра, Агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Суд мажлиси кунига қадар, жавобгар томонидан лизинг тўловлари амалга оширилмаган. Бу ҳақида даъвогар вакили томонидан маълумотнома тақдим қилинган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига кўра, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммалари олган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Шунинг учун, даъвогар жавобгардан 87 175 764 сўм фоиз қарзи, 271 680 183 сўм асосий қарз жами 358 855 947 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасига қадар хам жавобгар даъво аризасида кўрсатилган қарзларни ва фоиз қарзларини тўлаб бермаган. Бу ҳақда даъвогарнинг вакили судга маълумотнома тақдим этди. Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан, 87 175 764 сўм фоиз қарзи, 271 680 183 сўм асосий қарз жами 358 855 947 сўм ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклаб, ундан Республика бюджетига 7 1722 118 сўм давлат божи ундиришни ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини даъвогарнинг фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддалари қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “*********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “*********” МЧЖдан, 87 175 764 сўм фоиз қарзи, 271 680 183 сўм асосий қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “*********” МЧЖдан Республика бюджетига 7 177 118 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов