← Назад
Решение #2837340 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/935-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Р. Асқаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Ш.Абдухаликов
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – Т.Атабаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(Ҳулоса қисми)
Андижон шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьяси Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Садиков ва
А.Мадаминовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг
котиблигида, кенгаш ва даъвогар вакили иштирокисиз, жавобгар вакили
З.Хошимов (2025 йил 22 майдаги рақамсиз ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Андижон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши “Азамжон мададкор” фермер хўжалигининг манфаатида
жавобгар – “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонаси ҳисобидан уруғлик учун топширилган пахта хом
ашёсининг иккинчи босқичидаги 28 487 675 сўм устама ҳақини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан
Избоскан
туманлараро
иқтисодий
суди
томонидан
2025
йил
8 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2025 йил 26 августдаги қароридан норози бўлиб “Sk rt n t kstil” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси томонидан берилган
тафтиш шикоятини, Андижон вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 308, 3247, 3249-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 26 августдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш инстанция суди учун олдиндан тўланган 96 104 сўм давлат
божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати “Sk rt n t kstil” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи:
Т.Атабаев
ҳайъат аъзолари:
А.Мадаминов
О.Садиков