← Назад
Решение #2837355 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 313 символов
4-2301-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 05 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХ раислигида,
ХХХнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХ (2025 йил 01 октябрь кунги 29сонли ишончнома)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, шу куни
даъвогар «ХХХ» маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар «ХХХ»
маъсулияти чекланган жамиятидан 36 039 780 сўм асосий қарз ва
2 086 703,2 сӯм пеняни ундиришни сўраган даъво аризасини ва унга илова
қилинган ҳужжатларни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида
видеоконцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар «ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва «ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 30 октябрда 50/1сонли ва 2024 йил 03 январда 9-сонли шартномалар тузилган бўлиб, унга кўра
даъвогар жавобгарга сиқилган табийий газ етказиб берилган.
Даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаган деб ҳисоблаб, жавобгардан 36 039 780 сўм асосий қарз ва
2 086 703,2 сӯм пеня ундириш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, иш бўйича ўз
ёзма фикрини судга тақдим қилмади, жавобгарнинг суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисида хабардор қилинганлиги тўғрисида почта алоқа хизматининг
маълумоти мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Юқорида қайд этилганларга кўра суд, ишни жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтириши ва иш ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
30 октябрда 50/1-сонли ва 2024 йил 03 январда 9-сонли шартномаларга асосан
даъвогар томонидан жавобгарга жами 136 039 780 сўмлик сиқилган табийий
газ етказиб берилган. Етказилган маҳсулотлар жавобгар томонидан қабул
қилиб олиниб, етказилган маҳсулотлар учун қисман тўлов амалга оширилган,
қолган 36 039 780 сўм қарзи шу кунга қадар тўлаб берилмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 36 039 780 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Шунингдек ушбу қарздорлик суммаси шартномалар, тарафлари ўртасида
имзоланган ҳисоб варақ-фактуралари, солиштирма далолатномаси ва бошқа
маълумотномалар билан тасдиқланади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 02 сентябрда 17-сонли
талабнома жўнатилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома жавобсиз
қолдирилган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан етказиб берувчи маҳсулотни етказиб
бериш, қабул қилувчи эса маҳсулотни муддатида қабул қилиш ва ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шунга қарамасдан жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган.
Бундай ҳолларда даъвогарнинг қарздорлик суммасини ундириш
тўғрисидаги талаблари асосли бўлиб, у 36 039 780 сўмга тӯлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 2 086 703,2 сӯм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг
261-моддасига
кўра,
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби булган такдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
конун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Шартноманинг 5.3-бандида, маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламагани
учун ўтказиб юборилган ҳар-бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,01 фоиз микдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида судларга шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланиши;
Судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатлари ҳисобга олиниши
кераклиги;
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлиги бўйича тушунтириш берилган.
Суд Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асос пеняни тўлиқ қўллаш
жавобгарнинг мулкий аҳволига оғир таъсир этиши мумкинлигини инобатга
олиб, даъвогар томонидан ҳисобланган пеняни 400 000 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини рад қилишни лозим топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ӯзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ӯзгартириш
киритиш тӯғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 762 529,66 сўм давлат божи
ва 41 200 сӯм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига иш буйича тўланган
762 529,66 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ХХХ» маъсулияти чекланган жамиятидан даъвогар «ХХХ»
маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 36 039 780 сўм асосий қарз, 400
000 сўм пеня, 762 529,66 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
ХХХ