Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21763 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9cd4c1cf-e193-4b01-9601-9a337d35e7b4 Claim ID PDF Hash 4bede70bae353ca5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида»ги Конуннинг 5-моддаси рисида»ги Конун 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онуннинг 143-моддаси онуннинг 143 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
суд ИПКнинг 118-моддаси суд ИПК 118 law
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
онуннинг 158-моддаси онуннинг 158 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 5 декабрь 4-1501-2502/21763-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи жамият раҳбари Д.Ахмедов иштирокида, аризачи «****************» масъулияти чекланган жамиятининг ўзини ўзи тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи «****************» масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат этиб, жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни, ўзини тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 ноябрь кунги ажримига асосан соддалаштирилган таомил бўйича банкротликка оид ариза иш юритишга қабул қилинган. Аризачи вакили суд мажлисида ариза бўйича тушунтириш бериб, аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисига суд ажримида кўрсатилган Суд бошқарувчилар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими, Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Фарғона вилоят солиқ бошқармаси, Фарғона шаҳар Давлат Солиқ Инспекциясидан вакиллар келмади. Иш материалларига қараганда, «****************» масъулияти чекланган жамияти Фарғона шаҳар Давлат Хизматлари маркази томонидан 2017 йил 11 апрель куни 505474-сонли рақам билан қайта рўйхатга олинган. Жамиятнинг асосий фаолияти Бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа ихтисослаштирилган қурилиш ишлари. «****************» масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона вилояти солиқ бошқармасидан жами 677 849 694,26 сўм қарздорлиги мавжуд. Ҳозирда ҳисоб рақамида маблағ қолмаган. «****************» масъулияти чекланган жамияти қарздорликни тўлай олмай қолиш оқибатида бюджет ва бюджетдан ташқари тўловларни тўла ҳажмда қондира олмай иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган. «****************» масъулияти чекланган жамиятиининг 2025 йил 18 ноябрь куни ўтказилган йиғилиш қарори билан жамият тўлов қобилиятига эга эмаслиги сабабли жамиятни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Аризачи «****************» масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат этиб, жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни, ўзини тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Конуннинг 5-моддасига мувофиқ, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 37-моддасига кўра Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин. Қарздор корхона пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини кондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас. Қонуннинг 40-моддасида Қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорлик мавжудлигини, шунингдек кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслигини, қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши кўрсатилган. Қонуннинг 141-моддасига биноан “Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно. Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди. Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга бўлади.” Суд томонидан тўловга қобилиятсизлик иши бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши лозим. Қонуннинг 53-моддаси иккинчи- тўртинчи қисмларига асосан суд бошқарувчиси тегишли суд ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади. Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади. Қонуннинг 143-моддасида эълонга қўйилган талаб қайд этилган. Қонуннинг 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Келтирилган Қонуннинг 16-моддасининг иккинчи қисмига асосан кредиторлар йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай судга топширилиши лозим. Иш ҳужжатларида Қонуннинг 40-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек, 2025 йил 20 ноябрь куни тўлов топшириқномаси билан 8 897 000 сўм суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинган. Суд ишга такдим этилган хужжатларни тахлил қилиб, аризани қаноатлантириб, «****************» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни, уни тугатишга доир иш юритишни бошлашни, шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган номзодлардан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва 2-тоифали суд бошқарувчиси Назаров Абдурасул Аскаровични тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ аризачи «****************» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ҳисобга олишни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 27, 30, 40, 50-54, 140-144, 148, 241, моддалари ҳамда ИПК 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор «****************» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилсин, уни тугатишга доир иш юритиш қўзғатилсин. Қарздор «****************» масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошкарувчиси этиб А.Назаров тайинлансин. Кредитор «****************» масъулияти чекланган жамияти томонидан суд депозитига суд бошқарувчинини иш ҳақи учун 2025 йил 20 ноябрь куни тўлов топшириқномаси билан 8 897 000 сўм тўлов ўтказилгани инобатга олинсин. Тугатиш бошқарувчиси А.Назаров зиммасига қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юклатилсин: - қарздорни банкрот деб топилгани ҳамда тугатишга доир иш юритиш очилганлиги ҳақида матбуотда эълон бериш; - қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қарздорнинг барча кредиторларига юбориш; - қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш; - қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган мол-мулкларини аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш; - қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари ва банк айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларида” белгиланган тартибда қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш, ҳамда бундай аломатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосани 30 кун муддат ичида судга ва кредиторлар йиғилишига, шу билан биргаликда бундай аломатлар мавжудлиги ҳақидаги хулосани белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи давлат органларига тегишли чораларни кўриш учун тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 144-моддасида белгиланган тугатиш бошқарувчисининг барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар юзасидан 2024 йилнинг 11 декабрь санасига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда оралиқ ҳисоботларни тақдим этиш; - Қонуннинг 158-моддасида белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш. Қарздор «****************» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори нусхаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Фарғона ДСИ, МИБ Фарғона шаҳар бўлимига, суд тугатиш бошқарувчисига ва Давлат хизматлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлимига юборилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти(протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 5 декабрь 4-1501-2502/21763-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи жамият раҳбари Д.Ахмедов иштирокида, аризачи «****************» масъулияти чекланган жамиятининг ўзини ўзи тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 27, 30, 40, 50-54, 140-144, 148, 241, моддалари ҳамда ИПК 118, 176-180, 186-188, 210, 211моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор «****************» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилсин, уни тугатишга доир иш юритиш қўзғатилсин. Қарздор «****************» масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошкарувчиси этиб А.Назаров тайинлансин. Кредитор «****************» масъулияти чекланган жамияти томонидан суд депозитига суд бошқарувчинини иш ҳақи учун 2025 йил 20 ноябрь куни тўлов топшириқномаси билан 8 897 000 сўм тўлов ўтказилгани инобатга олинсин. Тугатиш бошқарувчиси А.Назаров зиммасига қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юклатилсин: - қарздорни банкрот деб топилгани ҳамда тугатишга доир иш юритиш очилганлиги ҳақида матбуотда эълон бериш; - қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қарздорнинг барча кредиторларига юбориш; - қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш; - қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган мол-мулкларини аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш; - қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари ва банк айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларида” белгиланган тартибда қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш, ҳамда бундай аломатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосани 30 кун муддат ичида судга ва кредиторлар йиғилишига, шу билан биргаликда бундай аломатлар мавжудлиги ҳақидаги хулосани белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи давлат органларига тегишли чораларни кўриш учун тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 144-моддасида белгиланган тугатиш бошқарувчисининг барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар юзасидан 2024 йилнинг 11 декабрь санасига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда оралиқ ҳисоботларни тақдим этиш; - Қонуннинг 158-моддасида белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш. Қарздор «****************» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори нусхаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Фарғона ДСИ, МИБ Фарғона шаҳар бўлимига, суд тугатиш бошқарувчисига ва Давлат хизматлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлимига юборилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти(протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова