← Назад
Решение #2837361 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/15302-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ R I Z D
L
” МЧЖ
манфаатида жавобгар “ UDUDIY L K R
R
QL RI” АЖга нисбатан берган
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили
Шерқул Муҳаммад Иброҳим (раҳбар-Афғонистон фуқароси) иштирокида, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) “ R I Z D
L
” МЧЖ
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ UDUDIY L K R
R
QL RI” АЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 3 750 000
сўм асоссиз ундириб олинган маблағни қайтариб ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўраган.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан 2025
йил 5 январда тузилган 17914342-сонли электр энергияси етказиб бериш
шартномаси тузилганлигини, шартномага кўра истеъмол қилинган электр энергияси
учун тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётганлигини, 2025 йил 1 июн ҳолатига
мавжуд бўлган 30 390 600 сўм қарздорликни 2025 йил 30 июнда 7 000 000 000 сўм,
1 июлда 23 450 000 сўм тўлаб тўлиқ қоплаб берганлигини, қарздорик тўғрисида
жавобгар томонидан ҳисоб-фактура юборилмаганлигини, расмий огоҳлантириш
хати берилмаганлигини, лекин шундай бўлсада, жавобгар ходимлари келиб
корхонани электр таъминотидан узиб кетганлигини, кейин туман ҳокимиятига
мурожаат қилиб электр таъминотига улатганлигини, жавобгар ноқонуний равишда
электр таъминотидан узган бўлсада, узиш ва улаш харажатларига деб ҳисоб
рақамидан 3 750 000 сўм ҳақ ундириб олганлигини маълум қилиб, мазкур ундириб
олинган ҳақни қайтариб ундириб беришни сўради.
Танаффусдан олдинги (2025 йил 4 декабрдаги) суд мажлисида иштирок этган
жавобгар вакили И.Ачилов (ишончнома асосида) даъво талаби асоссиз эканлигини,
истеъмолчининг истеъмол қилинган электр энергиясидан қарзи бўлса электр
таъминоти корхонаси уни тармоқдан узишга ҳақли эканлигини, тармоқдан узилган
истеъмолчини тармоққа қайта улашда БҲМнинг 10 баравари миқдорида ҳақ
ундирилиши шартномада ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлда қабул
қилинган 484-сонли қарорида назарда тутилганлигини маълум қилиб, даъвони рад
қилишни сўраган.
Жавобгар бугунги суд мажлиси тўғрисида тилхатга имзо қўйдириб хабардор
қилинган. Суд, мавжуд иш ҳужжатлари билан ва жавобгар вакили иштирокисиз ишни
мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва эътирозларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Мазкур низо энергия таъминоти шартномаси тарафининг шартнома
мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги натижасида зарар етказилишидан
вужудга келган.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Энергия
таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам
назарда тутилиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 5
январда 17914342-сонли электр энергияси етказиб бериш шартномаси (кейинги
ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномаларга кўра, жавобгар
(таъминотчи корхона) даъвогарга (улгуржи истеъмолчига) электр энергиясини
уланган тармоқ орқали бир ставкали тариф бўйича етказиб бериш, даъвогар эса
истеъмол қилинган энергия учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олишган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 1 июнь ҳолатига тақдим қилинган таққослаш
далолатномасига кўра даъвогарнинг жавобгар олдида 2025 йил 1 июль олдиндан
тўловни ҳисобга олган ҳолда 30 390 600 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган. Даъвогар
2025 йил 30 июндаги 20-сонли тўлов топшириқномаси билан 7 000 000 000 сўм, 1
июлдаги 21-сонли тўлов топшириқномаси билан 20 000 000 сўм, 22-сонли тўлов
топшириқномаси билан 2 850 000 сўм, 23-сонли тўлов топшириқномаси билан
600 000 сўм, жами 30 450 000 сўм тўлаган. Даъвогар ходимлари Б.Султонов ва
С.Худоёров даъвогар манзилига боришиб, уни қарздорлик мавжудлиги сабабли
элетр таъминотидан узишган ва бу тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, даъвогар шу куннинг ўзида электр таъминотига қайта улаттирган.
Даъвогар 2025 йил 25 июлда жавобгарнинг талаби билан 26-сонли тўлов
топшириқномасига асосан жавобгар ҳисоб рақамига тармоққа уланиш учун деб
3 750 000 сўм тўлаб берган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100
фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Ойлик истеъмол ва олдиндан
тўловни тўлиқ тўламаган истеъмолчилар, ҳисоб-фактура юборилгандан сўнг 5 кун
муддатда тўлов тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда огоғлантиришсиз электр
манбаидан узилади.
Шартноманинг 3.14-бандига кўра, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик
мавжуд бўлганда, истеъмолчи электр тармоғидан узилади.
Шартнома 3.16-бандининг учинчи хатбошисига кўра, қайта улашда
истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10
баравари миқдорида ҳақ ундирилади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
Аниқланган иш ҳолатлари ва қайд этилган қонунчилик нормаларига асосан, суд
жавобгар даъвогарнинг истеъмол қилинган электр энергияси учун қарзи мавжудлиги
тўғрисида ҳисоб-фактурани даъвогарга тақдим қилмаганлиги сабабли даъвогарни
электр таъминотидан асоссиз равишда узган деб ҳисоблайди. Шунга кўра жавобгар
даъвогарни қайта улашда ундирган ҳақ даъвогардан асоссиз равишда ундирилган
деб топиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, ФКнинг 234, 236, 333, 468-моддаларини, ИПКнинг 68,
72, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ UDUDIY L K R
R
QL RI” АЖ ҳисобидан даъвогар
“ R I Z D
L
” МЧЖ фойдасига 3 750 000 сўм ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “ UDUDIY L K R
R
QL RI” АЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов