← Назад
Решение #2837378 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 291 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 3246 | — | law | |
| ИПКнинг | 32411 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2401/2278-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Қурбонов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик этувчи М.Базаров, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов
ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг
котиблигида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 22 октябрдаги ажримига нисбатан
Миришкор туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг
даъвогар “Рахмонов Тошкент” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш
тартибидаги шикояти бўйича ишни жавобгар “Lit i
til v rs s” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакили Н.Сувонов
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман Фермерлар Кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти
(бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Рахмонов Тошкент”
фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини
кўзлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Lit i
til
v rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2021 йил
топширилган пахта ҳосили учун 23 112 853,5 сўм рағбатлантирувчи
коэффициент ҳамда 2021 ва 2022 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан
ҳисобланган 83 962 887 сўм пеня ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 29 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 22 октябрдаги ажримига асосан кассация шикоятини
қабул қилиш рад этилган.
Даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил
22 октябрдаги ажримини бекор қилиш сўралган.
Бунга асос қилиб, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 29
октябрдаги ҳал қилув қарори Миришкор туман Фермерлар Кенгаши нодавлат
нотижорат ташкилотига 25.01.2025-йилда етказиб берилганлиги, “Рахмонов
2
Тошкент” фермер хўжалигига ҳозирги кунга қадар етиб бормаганлиги каби
важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятнинг асоссиз
эканлигини, шикоят бериш муддати узрсиз сабаблар билан ўтказиб
юборилганлигини маълум қилиб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни ва
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида Кенгаш ва даъвогар
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок
этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 324моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг суд
ҳужжатини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 285моддаси биринчи қисмида кассация тартибидаги шикоят (протест) биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида берилиши белгиланган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кассация шикояти (протести)
беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар
илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтган кундан
эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш
муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган
бўлса, тикланиши мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, “Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик судининг 19.06.2015 йилдаги 283-сонли Пленум
Қарорининг 25-бандига кўра, кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб
юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича
кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва
3
кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг
сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 291-моддаси
биринчи қисмининг тўртинчи бандида шикоятни (протестни) бериш муддати
ўтказиб юборилган ва ўтказилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса, кассация
шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш рад этилиши белигиланган.
Мазкур ҳолатда, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанцияси томонидан кассация шикояти 2025 йил 15
октябрда, яъни ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 10 ой ўтгандан
сўнг киритилганлигини инобатга олиб, кассация шикоятини қабул қилишни рад
этиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг тафтиш
шикоятида келтирилган ҳал қилув қарорининг нусхаси кеч етиб борганлиги
ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Чунки, иш ҳужжатларидаги реестр рақами 12687-сонли суд ҳужжатининг
“Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотномага
асосан ҳал қилув қарорининг нусхаси Миришкор туман Фермерлар Кенгаши
нодавлат нотижорат ташкилотига 11.07.2024 йилда, “Рахмонов Тошкент”
фермер хўжалигига эса 11.10.2024 йилда етказилган.
Бундан ташқари, мазкур иш бўйича ижро варақаси Кенгаш вакили
Р.Хазратқулов томонидан шахсан олинган.
Баён қилинганлардан кўринадики, тафтиш тартибидаги шикоятда
билдирилган важлар асоссиз бўлиб, кассация инстанцияси суди процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 3246-моддасини биринчи қисмида, суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
иш материаллари бўйича текшириши белгиланган.
ИПКнинг 32411-моддасини биринчи қисмини биринчи бандида ишни
тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича
ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақлилиги белгиланган.
Бундай ҳолатда тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важлар
асоссиз ҳисобланганлиги сабабли Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ажримини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
4
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, мазкур модданинг тўққизинчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган.
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва
процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, тафтиш тартибидаги
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан почта харажати
тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 74, 118, 3246, 32411, -моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Миришкор туман Фермерлар Кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти
“Рахмонов Тошкент” фермер хўжалиги манфаатида келтирилган тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 22 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Рахмонов Тошкент” фермер хўжалиги томонидан почта харажати
тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиши
(протест келтириши) мумкин.
раислик қилувчи
М.Базаров
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
Н.Хўжақулов