← Назад
Решение #2837396 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 33 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** оилавий корхонасининг
жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 77 028 250 сўм пеня,
99 500 000 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2024 йил 12 июлдаги
ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (2025 йил 10 октябрдаги 78-сонли
ишочнома асосида, ВКА режимида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган
мобил видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
**** оилавий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 77 028 250
сўм пеня, 99 500 000 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
Судининг 2025 йил 5 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво
аризадаги 99 500 000 сўм банк фоизи ундириш талабини 99 500 000 сўм
келтирилган зарарга ўзгартириш ҳақида даъво предметини ўзгартириш
тўғрисидаги аризаси рад қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, даъво ариза 2025 йил 17 сентябрь куни имзоланиб
юборилганлиги, суд томонидан қайтарилганлиги сабабли 2025 йил 30 октябрда
қайта юборилганлигини, шартномага асосан автомобиллар 2025 йилд 30 апрель
санасида етказиб берилиши лозим бўлса-да, 1-автомобиль 2025 йил 5 июнь
куни, 2-автомобиль 2025 йил 25 сентябрь куни, яъни 1 автомашина 36 кунга
кечикиб етказилганлиги учун 16 029 000 сўм, 2-автомобиль даъво ариза
имзоланган 2025 йил 17 сентябрь куни ҳолатига 137 кунга кеччикканлиги
сабабли 60 999 250 сўм, жами 77 028 250 сўм пеня ҳисобланганлиги,
2-автомобиль 2025 йил 25 сентябрь куни етказиб берилганлигини, жавобгарга
пул маблағлари банкдан кредит олиб ўтказиб берилганлиги учун ушбу
маблағлар учун банкка 99 500 000 сўм фоизлар тўланганлигини, шу боис даъво
талабида банк фоизи ундириш талаби билдирилганлигини маълум қилиб,
жавобгарнинг шартнома муддатини узайтириш ҳақидаги келишувларига рози
бўлмасдан, шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажариш бўйича
талабномалар берганликларини билдириб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб,
шартнома 4.2-бандига кўра, маҳсулот етказиб берилиш кечикаётганлиги
тўғрисида даъвогарга 2025 йил 7 май, 2025 йил 5 июнь, 2025 йил 30 июль
кунлари хабарномалар юборилганлигини, даъвогар бунга эътироз
2
билдирмаганлигини маълум қилиб, даъво талаблари асоссиз бўлганлиги
сабабли рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (сотиб олувчи) ва жавобгар
(сотувчи) ўртасида 2025 йил 17 апрель куни “Автомобиль олди-сотдиси
тўғрисида”Y S-810/25-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-2.1-бандларига кўра жавобгар даъвогарга ҳар
бирининг нарҳи 890 500 000 сўмдан, жами қиймати 1 781 000 000 сўм бўлган
2 дона “LIXI NG L9 ULTR ” русумли автомобиль (бундан буён матнда товар
деб юритилади)ни етказиб бериши, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиши,
унинг ҳақини тўлаб беришга келишилган.
Шартноманинг 2.2-бандига асосан даъвогар шартнома имзоланган кундан
5 иш куни мобайнида шартнома қийматининг 50 фоизини олдиндан тўлаши,
қолган 50 фоизини товар етказилганидан сўнг тўлаб бериши назарда тутилган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра товар учун шартноманинг 2.1-бандида
назарда тутилган товар қиймати тўланганидан сўнг, 2025 йил 30 апрель кунига
қадар етказиб бериш лозим бўлган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2025 йил 18 апрелдаги
001-сонли тўлов топшириқномаси билан 890 500 000 сўм, 2025 йил 14 майдаги
1-сонли тўлов топшириқномаси билан 315 750 000 сўм, 2025 йил 14 майдаги
2-сонли тўлов топшириқномаси билан 129 500 000 сўм, 2025 йил 19 майдаги
1-сонли тўлов топшириқномаси билан 445 250 000 сўм, жами 1 781 000 сўм
тўловларни амалга ошириб, ўз мажбуриятларини бажарган.
Жавобгар даъвогарга 2025 йил 7 майдаги 51-сонли кафолат хати билан
автомобиль 2025 йил 14 май кунига қадар, 2025 йил 5 июндаги 55-сонли
кафолат хати билан 2025 йил 13 июнь кунига қадар, 2025 йил 30 июлдаги
65 сонли хабарнома билан 10 кун муддатда етказиб беришини маълум қилган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай,
2025 йил 15 майдаги ҳисобварақ-фактурага асосан 1-товарни 2025 йил 5 июнь
куни, 2025 йил 25 сентябрдаги ҳисобварақ-фактурага асосан 2-товарни
2025 йил 25 сентябрь куни шартномада кўрсатилган муддатдан кеч етказиб
берган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 14 август куни огохлантириш хати билан
мурожаат қилиб, шартнома муддати кечикиб кетганлиги сабабли жамиятга
етказилган зарарларни тўлаб бериш сўралган. Бироқ, талабнома жавобсиз
қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга нисбатан 2025 йил 17 сентябрь куни
имзоланган ва 2025 йил 30 октябрь куни электрон шаклда судга юборилган
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236 ва
333-моддаларига
асосланиб,
шартноманинг
4.2-бандига
асосан
1-автомобиль 36 кунга кеч етказилганлиги учун 16 029 000 сўм,
2-автомобиль 2025 йил 17 сентябрь кунига қадарли 137 кунга
3
кечиктирилганлиги учун 60 999 250 сўм, жами 77 028 250 сўм пеня, шунингдек,
2025 йил 17 апрелдаги кредит шартномаси бўйича банкка тўлов жадвали
асосида ҳар ойда 19 900 000 сўмдан, жами 99 500 000 сўм тўлаганлиги важлари
билан 99 500 000 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда даъвогар шартнома қийматининг 50 фоизи, яъни
890 500 000 сўмни 2025 йил 18 апрель куни даъвогарга тўлаб бериб, ўз
мажбуриятларини бажарган бўлса-да, жавобгар шартномада белгиланган
2025 йил 30 апрель кунига қадар товарларни етказиб бермаган.
Жавобгар 1-товарни 2025 йил 5 июнь куни, яъни 36 кунга, 2-товарни
2025 йил 25 сентябрь куни (даъво ариза имзоланган 2025 йил 17 сентябрь
кунига қадар, даъво талабидан четга чиқмаган ҳолда) 137 кунга етказиб бериш
муддатини кечиктирган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмида қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланиши, 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши,
қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган
ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня
ҳисобланиши назарда тутилган.
Шартноманинг 4.2-бандига асосан товар сотувчининг айби билан етказиб
бериш кечиктирилганда, сотиб олувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун товар
қийматининг 0,05 фоизи миқдорида, бироқ товарнинг 10 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд юқоридагиларга асосан даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди, чунки жавобгар товарни кечиктириб етказиб
берган ҳамда пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
Булар иш ҳужжатларига илова қилинган шартнома, тўлов
топшириқномалари, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва хабарномалар,
тарафларнинг тушунтиришлари ҳамдаги ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ
ўз тасдиғини топади.
Суд жавобгар вакилининг шартноманинг 4.2-бандига асосан даъвогарни
товар етказиб берилиши кечикиши ҳақида хабардор қилинганлиги сабабли
неустока ҳисобланмаслиги ҳақидаги важлари билан қуйидагиларга кўра
келишмайди.
Жумладан, шартноманинг 4.2-бандида товар муддатида етказиб
берилмаган тақдирда сотувчи сотиб олувчини бу ҳақда шартноманинг
4
3.1-бандида кўрсатилган муддатдан 3 календарь кун олдин огохлантирган
тақдирда жарима санкциялари ҳисобланмаслиги ва ундирилмаслиги, бунда
товарни етказиб беришнинг охирги муддати хабарномада кўрсатилган муддат
ҳисобланаши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандидаги муддат 2025 йил 30 апрель этиб
белгиланган бўлса-да, жавобгар даъвогарга дастлаб 2025 йил 7 май кунги
кафолат хати билан товарни 2025 йил 14 май кунига қадар етказиб беришни
маълум қилган.
Кейинчалик, 2025 йил 5 июндаги 55-сонли кафолат хати билан 2025 йил
13 июнь кунига қадарли, 2025 йил 30 июлдаги 65 сонли хабарнома билан 10 кун
муддатда етказиб беришини маълум қилган. Даъвогар эса бунга ўз розилигини
билдирмаган.
Жавобгар шартнома ва кафолат хатида кўрсатилган мудддатларда
товарни етказиб бермаган.
ФКнинг 33-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги
мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандида “Шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт” деб тушунтириш берилган.
Ушбу
ҳолатда
суд,
мажбуриятнинг
бузилиши
оқибатларига
номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган товарлар
етказиб берилганлигини инобатга олиб, талаб қилинган 77 028 250 сўм пеня
миқдорини 40 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини
рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада 99 500 000 сўм банк фоизи ундириш
талаби билдирилган.
Аниқланишича, даъвогар ва “Ипак йўли” АИТБ ўртасида “LIXI NG L9”
автомобилини сотиб олиш мақсадида 1 020 000 000 сўм миқдорида кредит
ажратиш бўйича 2025 йил 17 апрель куни DK-ГЕН/01028/851246/047-сонли
5
кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномаси бўйича даъвогар банкка ажратилган кредит
учун ҳар ойда 19 900 000 сўмдан, жами 99 500 000 сўм банк кредит фоизларини
тўлаб берган ва ушбу тўловларни банк фоизи сифатида жавобгардан
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда кредит шартномаси бўйича жавобгар шартнома тарафи
ҳисобланмаслиги, жавобгарнинг ушбу банк фоизларини тўлаш бўйича
мажбурияти йўқлигини инобатга олиб, суд даъвонинг 99 500 000 сўм банк
фоизини ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга
асосан
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 40 000 000 сўм пеня
ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талабларига миқдорига
мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 540 565 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни, асоссиз
деб топилган 99 500 000 сўм банк фоизи бўйича 1 990 000 сўм давлат божини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** оилавий корхонаси
фойдасига
40 000 000
сўм
пеня,
1 540 565 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Тўланган давлат божининг 1 990 000 сўм қисми **** оилавий корхонаси
зиммасида қолдирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
депозит
ҳисобрақамига
103 000
сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин
6
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****