← Назад
Решение #2837405 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 718 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9176-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар ***дан кўрсатилган хизматлар
(бажарилган ишлар) қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Ж.Ғафоров, Бухоро шаҳар
прокурори ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда
жавобгар деб юритилади)дан 156.928.630,66 сўм кўрсатилган хизматлар
(бажарилган ишлар) қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Бухоро вилоят Иқтисодиёт
ва молия бош бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида
вакиллари иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд
материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Прокурор даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида судга фикр берди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришлари ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
20 ноябрь куни 13380-сонли ва 2024 йил 17 февралдаги 2340939-сонли транспорт
хизмати кўрсатиш ҳақидаги шартномалар тузилиб, унга кўра бажарувчи
(даъвогар) ўзига тегишли ёки ижарага олинган махсус транспорт воситалари
билан транспорт ва машина-механизм хизматларини кўрсатиш, буюртмачи
(жавобгар) эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномалар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосан
электрон платформада тегишли лотлар бўйича ўтказилган танловлар натижасида
тузилган ва ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилган, бу ҳолат иш
ҳужжатларидаги харид комиссияси баённомалари ва Бухоро вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармасининг хатлари билан тасдиқланади. Шу боис мазкур
шартномалар қонунчиликка мувофиқ тузилган ва ҳақиқий ҳисобланади.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра, тарафлар ўртасида ўзаро келишилган
нархлар тўғрисидаги баённома шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади ва
ҳисоб-китоблар шу нархлар асосида амалга оширилади.
Шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2023-2024 йиллар
давомида жами 156.928.630,66 сўмлик транспорт хизматлари кўрсатилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада
бажарилмасдан, объектнинг кафолат муддати белгиланмаган ёки қонунда мазкур
ишларга кафолат муддати белгиланиши назарда тутилмаган бўлсада, қисман
кўрсатилган хизматлар ҳақини шартномада келишилган муддатда ўз вақтида
амалга оширмаган. Шартномаларнинг амал қилиш муддатлари тугаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида кўрсатилган хизматлар ҳақи учун
156.928.630,66 сўм қарзи вужудга келган. Даъвогарнинг ушбу қарздорликни
тўлаб бериш ҳақида жавобгарга юборган талабнома хати оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 718-моддасига мувофиқ, ташишдан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли суратда бажармаган тақдирда,
тарафлар ушбу Кодексда, транспорт уставлари ва кодексларида, шунингдек
тарафларнинг келишувида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кўрсатилган транспорт хизматлар ҳақи
156.928.630,66 сўм тўлов мажбурияти иш материалларидаги шартномалар,
ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар, даъвогар томонидан бир томонлама
тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномаси ва даъвогар
вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур
даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади.
Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги
кўрсатилган хизматлар ҳақи тўланмаган.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли иш юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика
бюджетига 3.138.572,61 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
2
Жавобгар ***дан даъвогар *** масъулияти чекланган жамияти фойдасига
156.928.630,66 сўм кўрсатилган хизматлар қиймати ва олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***дан республика бюджетига 3.138.572,61 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
3