Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/19919 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a109ac63-35a9-47b7-a49b-0edc5d239f1c Claim ID PDF Hash a31aa8302e18155c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19919-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 5 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Калков (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – «А” хусусий корхонасининг жавобгар – «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан 429370145 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – «А” хусусий корхонаси (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б» хусусий корхонаси (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 429370145 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 3 январдаги 434-сонли шартномага асосан жавобгар тўловларни маҳсулот етказиб берилгандан сўнг 25 календарь кун ичида амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 2025 йил 25 октябрь куни ҳолатига жами 841851161,99 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар томонидан жами 412481016,83 сўм тўловлар амалга оширилган. Суд мажлисида даъвогар вакили тақдим этган маълумотга кўра, жавобгарнинг бугунги кунда 429370145 сўм қарздорлиги мавжуд. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг 429370145 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 429370145 сўм асосий қарз, 8587403 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «А” хусусий корхонаси фойдасига жавобгар «Б» хусусий корхонасидан 429370145 сўм асосий қарз, 8587403 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов