Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/7884 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 67d7be52-9e38-4bef-a6c9-0f8dbdbcbe9e Claim ID PDF Hash 9d3ed7a4e6e46d97... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси **** нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ва **** масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан 243 531 833,24 сўм лизинг фоизи қарздорлиги ва 30 197 947,32 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 11 ноябрдаги 10/61-сонли ишончнома асосида видеоконференцалоқа режимида), жавобгар ва 2-жавобгар вакили **** (2025 йил 17 ноябрдаги 03-25/225-сонли ишончнома ва 2025 йил 18 ноябрдаги 0225/69-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, мобил видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади) солидар тартибда 243 531 833,24 сўм лизинг фоизи қарздорлиги ва 30 197 947,32 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили низо юзасидан жавобгар билан медиатив келишувига эришганлигини баён қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва 2-жавобгар вакили низо юзасидан даъвогар билан медиатив келишувига эришганлигини баён қилиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 декабрь кунги медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Ишни суд жараёнида кўриш давомида тарафлар ўртасида 2025 йил 3 декабрь куни медиатив келишув тузилган. Тарафлар ўртасида 4-1602-2501/7884-сонли иқтисодий иш бўйича тузилган мазкур медиатив келишувга кўра жавобгар 243 531 833,24 сўм лизинг фоизи қарздорлигини тан олиб, техникаларни даъвогарга топшириш, даъвогар эса 30 197 947,32 сўм пеня ва 41 200 сўм миқдорида почта харажатини ундириш талабидан воз кечиши тўғрисида келишувга эришилган. Медиатив келишув МТ№000019-рақамли сертификатга эга бўлган профессионал медиаторлар реестрида рўйхатда турган ****томонидан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига кўра медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади. Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин. ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Мазкур ҳолатда суд медиатив келишув тарафлар ваколатли раҳбарлари ва медиатор томонидан 2025 йил 3 декабрь куни имзоланиб, муҳрлари билан тасдиқлангани, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир этмаслигини, қонунчилик талаблари асосида тузилганлигини инобатга олиб, уни иш юритишга қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 107-моддаси 5³-бандига мувофиқ тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини 17моддаси 6-бандига кўра низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18моддаси биринчи қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган. Даъвогар томонидан судга даъво ариза киритишда Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди ҳисобрақамига 5 474 593 сўм миқдорида давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, жавобгар ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати тўлаган. Қайд этилганларга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, мазкур иш бўйича даъвогар томонидан тўланган 5 474 593 сўм давлат божини бюджетдан қайтаришни, 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ тўланган 103 000 сўм суд харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 107, 109, 118, 128, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Тарафлар ўртасида 2025 йил 3 декабрь куни тузилган медиатив келишув иш юритувга қабул қилинсин. Даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ва **** масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан 243 531 833,24 сўм лизинг фоизи қарздорлиги ва 30 197 947,32 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 2025 йил 31 октябрь кунги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ тўланган 103 000 сўм суд харажатлари **** масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси зиммасида қолдирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти томонидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди ҳисобрақамига тўланган 5 474 593 сўм давлат божини бюджетдан қайтариш юзасидан маълумотнома берилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****