← Назад
Решение #2837413 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | 1 | law | |
| ФКнинг | 280 | 1 | law | |
| онуни | 54 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 5 декабрь
***************-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси *************
раислигида, судья ёрдамчиси **************нинг суд мажлиси котиблигида,
****************** иштирокида, жавобгар вакиллари иштирокисиз, Ўзбекистон
Республикаси Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси палата
аъзоси даъвогар ************* манфаатида жавобгар – ************* масъулияти
чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар - ************* масъулияти чекланган
жамиятидан солидар тартибда жами 938 670 397 сўмни ундириш, ундирувни гаровга
қўйилган мулкга қаратиш тўғрисидаги даъвоси буйича ишни суд ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар ************* манфаатини кўзлаб, судга даъво ариза билан мурожаат
этиб, жавобгар ************* масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар
- ************* масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 763 666 667
сўм ажратилган кредитнинг асосий қарзи, 26 333 333 сўм муддати ўтган кредит
қарзи, 118 162 070 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 13 355 587 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги учун ҳисобланган пеня, 811 644 сўм муддати ўтган асосий
қарзи учун ҳисобланган юқори фоиз, 16 341 096 сўм ҳисобланган фоиз қарздорлиги
жами 938 670 397 сўмни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган жавобгар –
************* масъулияти чекланган жамиятига тегишли Фарғона вилояти,
Фарғона шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Ёруғлик кўчаси, 19/2-уйда жойлашган нотурар
бино иншоотига қаратишни, давлат божи ва почта харажатини жавобгарлардан
ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Палата ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўрагани учун суд ишни
Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб, ундирувни гаровга олинган мулкга қаратишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгар ва қўшимча жавобгарларни суд мажлиси куни
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, Банк ва қарз олувчи ************* масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 11 март кунги №115-сонли кредит
шартномасига асосан “Универсал” кредит маҳсулоти бўйича ёпиқ кредит усулида
қонунда таъқиқланмаган ҳар қандай мақсадлар учун 790 000 000 сўм миқдорида
йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга шундан 6 ой имтиёзли
давр билан 10.03.2028 йилга қадар кредит маблағлари ажратилган. Ушбу кредит
шартномасига асосан қарз олувчи эса тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини
олган.
Кредит маблағларининг банкка ўз вақтида қайтарилишининг таъминоти
сифатида нотариал тасдиқланган 13.03.2025 йил кунги ипотека шартномасига асосан
жавобгар ************* масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Фарғона
шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Ёруғлик кўчаси, 19/2-уйда жойлашган нотурар жой
умумий майдони 286,90 кв.м., фойдали майдони 196,45 кв.м., қурилиш ости майдони
171,90 кв.м., 15 хонадан иборат бўлган нотурар жойни 922 кв.м. ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан гаровга тақдим қилинган ва таъқиқ ўрнатилган.
Қўшимча таъминот сифатида қўшимча жавобгар ************* масъулияти
чекланган жамиятининг 2025 йил 11 март кунги 115/1-сонли кафиллик шартномаси
тақдим этилган.
Гаровга қўйилган мулк 2025 йил 3 март кунги тарафлар томонидан тузилган
келишув далолатномасига асосан 987 500 000 сўмга баҳоланган.
Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада
белгиланган муддатларда кредит асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан келган
ҳолда кредит шартномаси бўйича жами 938 670 397 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
234-моддасида
“Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа
шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб қайд этилган.
Бу ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси ва юқорида қайд
этилган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ даъвогар банк муассасасининг қарз маблағлари,
кредит тўловлари, унга ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақида талаб қўйишга
ҳақли эканлигини тасдиқлайди.
Кредит таъминоти сифатида қарз олувчи томонидан қўшимча жавобгар
************* масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 11 март кунги
987 500 000 сўм миқдорида 115/1-сонли “Кафиллик шартномаси” тақдим қилинган
бўлиб, даъвогар кредит тўловларини кафил - ************* масъулияти чекланган
жамиятидан солидар тартибда ундиришни сўраган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФКнинг 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида
қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни
ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни
тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Кафиллик шартномасининг 2.2-бандида кафил кредитор олдида шу жумладан
фоизлар тўлаш, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
туфайли неустойка ва кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан қарздор
билан баравар ҳажмда жавоб бериши кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогарнинг кредит тўловларини қўшимча жавобгар
************* масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундириш
талабининг фақат кафиллик шартномасида кўрсатилган 987 500 000 сўм қисми
доирасида ундириш талаби асослидир.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган
мулкга қаратишни сўраган.
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмида “Гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин”лиги
белгиланган.
ФКнинг 280-моддасининг 1-қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
Жавобгар ************* масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Фарғона шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Ёруғлик кўчаси, 19/2-уйда жойлашган нотурар
жой умумий майдони 286,90 кв.м., фойдали майдони 196,45 кв.м., қурилиш ости
майдони 171,90 кв.м., 15 хонадан иборат бўлган нотурар жойни 922 кв.м. ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Ипотека шартномасига асосан гаровга олувчи асосий мажбурият бўйича талаб
муддати бошланган пайтдан бошлаб ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш
ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 54-моддасида “Гаровга қўйилган
мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу молмулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий
тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич
реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда
аниқланган миқдорда белгиланади” деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган мулкларга
қаратиш талабини қаноатлантиришни, ушбу гаровга қўйилган мулкларнинг кимошди
савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи 987 500 000 сўм этиб белгилашни
лозим деб топади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантириб,
даъвогар ************* фойдасига жавобгар ************* масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгар - ************* масъулияти чекланган жамиятидан
солидар
тартибда
938 670 397 сўм ундиришни, қўшимча жавобгар – кафилнинг жавобгарлик
чегарасини 987 500 000 сўм этиб белгилашни, ундирувни ************* масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Фарғона шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Ёруғлик
кўчаси, 19/2-уйда жойлашган нотурар жой умумий майдони 286,90 кв.м., фойдали
майдони 196,45 кв.м., қурилиш ости майдони 171,90 кв.м., 15 хонадан иборат бўлган
нотурар жойни 922 кв.м. ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни лозим топади.
Шунингдек, ИПК 118-моддасига асосан суд жавобгардан 18 773 407,94 сўм
давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Даъвогар ************* фойдасига жавобгар ************* масъулияти
чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар - ************* масъулияти чекланган
жамиятидан солидар тартибда жами 938 670 397 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин. Қўшимча жавобгар – ************* масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгарлик чегарасини 987 500 000 сўм этиб белгилансин.
Ундирув жавобгар ************* масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Фарғона шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Ёруғлик кўчаси, 19/2-уйда жойлашган
нотурар жой умумий майдони 286,90 кв.м., фойдали майдони 196,45 кв.м., қурилиш
ости майдони 171,90 кв.м., 15 хонадан иборат бўлган нотурар жойни 922 кв.м. ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан мулкига қаратилсин ва реализация қилиш қийматини
987 500 000 сўм деб белгилансин.
Жавобгар ************* масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
18 773 407,94 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
*************