Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/8811 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Давлат Кадастрлари Палатаси Сурхондарё Вилояти Бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID db9b04b2-9d4d-4450-8cd6-f2899068cc2c Claim ID PDF Hash f71221da258fad91... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 2-моддаси нинг 2 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
онуннинг 71-моддаси онуннинг 71 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8811-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 05 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Сувонқулов (ишончномага асосан), жавобгар вакили – Д.Мустафақулова (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар "Давлат Кадастрлари Палатаси Сурхондарё Вилояти Бошқармаси"нинг жавобгар " rmiz Erkin Iqtis di Z n si Dir ktsi si" давлат унитар корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: "Давлат Кадастрлари Палатаси Сурхондарё Вилояти Бошқармаси" давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар ёки “Иш бажарувчи” деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, " rmiz Erkin Iqtis di Z n si Dir ktsi si" давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёкуи Буюртмачи” деб юритилади)дан 54226850 сўм қарздорлик, 5449850 сўм пеня ва 8134027 сўм жаримани ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Сурхондарё вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида учинчи шахслар ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар қарздорликни тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли жавобгарга нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини, пеня ва жарима қисми даъво талабидан воз кечганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 54 226 850 сўм қарздорликни тўлиқ тўлаб берганлигини билдириб, тўлаб чиқилган давлат божини тўлаб берилиши ҳақида судга ариза тақдим этди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтириш ва изоҳларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 11.02.2025 йилда 2025-58сонли шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан, “Иш бажарувчи” “Буюртмачи” томонидан буюртма қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 йилдаги №543-сонли қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ Термиз тумани, “Айритом” МФЙ ҳудудидан термиз иқтисодий зонасини кенгайтириш учун ер ажратиш ишлари ва ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини бажариб бериш, “Буюртмачи” эса иш ҳажми бўйича бажарилган (хизматлар) ишларини қабул қилиш, шартнома шартлари асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олишган. Бироқ, Ғазначилик хизмати бошқармасининг 13.11.2025 йилдаги 02-1735/400-сонли маълумотномасига кўра тарафлар ўртасида 11.02.2025 йилда тузилган 2025-58-сонли шартномаси белгиланган тартибда бўлимда давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 2-моддасига асосан ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат истеъмолчиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан тадбиқ этилади. Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат: электрон дўкон; бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион; энг яхши таклифларни танлаш; тендер; тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари. Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин: Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди; фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш билан боғлиқ бўлган давлат хариди; илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди; нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди. Жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан бюджет ташкилоти ҳисобланади ва даъвогар Қонунга кўра тўғридан-тўғри шартнома тузувчи субъектлар тоифасига кирмайди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2007 йилдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек Истеъмолчиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 22.11.2016 йилдаги 88-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 22.12.2016 йилда 2850-рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари”нинг 234-бандида истеъмолчиларнинг тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда ҳисобга олинмаган шартномалари бўйича юзага келган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги кредитор қарздорликлари тўлаб берилмаслиги белгиланган. Судга тақдим этилган ҳисобварақ фактура, топшириш далолатномаси ва банк тўлов топшириқномасида тарафлар ўртасида 2025 йил 28 ноябрда тузилган шартнома кўрсатилган. Даъво талаблари асоссиздир. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли бўлмаганлиги сабабли унинг даъво талабидан воз кечишини қабул қилиб бўлмайди. Шунингдек, жавобгарнинг 2025 йил 4 декабрдаги аризага кўра у даъвогар тўлаган давлат божини жавобгардан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган. Шунингдек, ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мукин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд давогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига иш учун тўлаб чиқилган 1 356 215 сўм давлат божи ундиришни лозим топади, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 169, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талабидан воз кечиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилсин. Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилсин ва " rmiz Erkin Iqtis di Z n si Dir ktsi si" давлат унитар корхонаси ҳисобидан "Давлат Кадастрлари Палатаси Сурхондарё Вилояти Бошқармаси" давлат муассасаси фойдасига иш учун тўлаб чиқилган 1 356 215 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов