Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/4685 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S-S BIR
Source ID 44a8d9c3-e175-4c76-87b2-21b87ff757b1 Claim ID PDF Hash d5a98af31ad03494... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 736-моддаси нинг 736 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
нинг 301-моддаси нинг 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2402/4685-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Х.Абдураимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – А.Мадаминов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 5 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Умаралиев ва О.Садиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида, даъвогар – Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБнинг жавобгар – “BIG PL S I PIPE” масъулияти чекланган жамияти ва “ S-S BIR” хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 18 137,90 АҚШ доллари асосий қарз, 14 562,18 АҚШ доллари фоиз, 20 185,78 АҚШ доллари пеня пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “BIG PL S I PIPE” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни даъвогар вакили Х.Иминов (16.01.2025 йил кунги 157/13-05-79-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили-адвокат М.Салимов (12-сонли ордер ва ишончнома асосида), иккинчи жавобгар вакили У.Собиров (24.11.2025 йил кунги ишончнома ва паспорт асосида) лар иштирокида Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “BIG PL S I PIPE” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ва “ S-S BIR” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда матнда иккинчи жавобгар деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 18 137,90 АҚШ доллари асосий қарз, 14 562,18 АҚШ доллари фоиз, 20 185,78 АҚШ доллари пеня пул маблағини ундиришни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар - “BIG PL S I PIPE” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “ S-S BIR” хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 18 137,90 АҚШ доллари асосий қарз, 14 562,18 АҚШ доллари фоиз, 10 000 АҚШ доллари пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар “BIG PL S I PIPE” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар хабардор қилинмасдан уни иштирокисиз кўрилганлиги, суд келишув битими тузиш чорасини кўрмаганлиги, суд фоиз ва пеняни кўп ундирганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили адвокат кассация шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, ҳисоб-китоблар тўғри эмаслиги, пеня асосий қарзга мутаносиб эмаслиги, асоссиз ҳисобланганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган иккинчи жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, мазкур низо юзасидан “ S-S BIR” хусусий корхонасининг алоқаси йўқлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишликни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларига эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришликни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил 17 февралда 05181091/0116/02-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг шарти бўйича даъвогар томонидан 300 000 АҚШ доллари миқдорида, 36 ой муддатга йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан жавобгарга кредит маблағлари ажратилган, жавобгар эса кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномасида кредит маблағлари ва фоизлари тўлаш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларига риоя қилмай, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган. Бунинг натижасида 2025 йил 2 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича муддати ўтган 18 137,90 АҚШ доллари асосий қарз, 14 562,18 АҚШ доллари фоиз юзага келган. Ушбу қарздорлик даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган. Даъвогар 2025 йил 7 февралда жавобгарга ва қўшимча жавобгарга муддати ўтган кредит фоиздан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳақида талабнома юборилган. Лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шартноманинг 12.4-бандида қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса бутун кредит ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлари билан бирга қайтарилишини талаб қилиш, гаров таъминотига қаратиш ҳуқуқи берилган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати ўтган 18 137,90 АҚШ доллари асосий қарз, 14 562,18 АҚШ доллари фоиз қарздорликни ундириш лозим бўлади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 738-моддасига биноан, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Кредит шартноманинг 8.4-бандида, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда жавобгар кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги келишилган. Жавобгар томонидан асосий қарз ва фоизларни ўз вақтида тўланмаган. Ушбу қарздорлик бўйича 20 185,78 АҚШ доллари миқдорида пеня ҳисоблаб суддан ушбу ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Даъвогар жавобгарга нисбатан тўғри ва асосли пеня ҳисоблаган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Мазкур қонун нормаларга асосланиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 000 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “ S-S BIR” масъулияти чекланган жамияти, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 17 февралда 05181091/0116/02-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Кафил қарз олувчи кредит қарздорлигини тўлай олмаса, банк олдида тўлиқ ҳажмда ҳисобланган фоизлар, суд чиқимлари ва бошқа зарарларни тўлашни ўз зиммасига олган. ФКнинг 292-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Судлов ҳайъати даъво талабидаги қарздорликни солидар тартибда қўшимча жавобгар кафил “ S-S BIR” масъулияти чекланган жамиятидан ундириш талабини муҳокама қилган ҳолда ушбу талабини ҳам қаноатлантиришни асосли деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли ва қонуний ҳал қилув қарори қабул қилган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг кредит фоизи ва пеня асоссиз ҳисоблангани сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш ҳақидаги важи билан келишмайди. Чунки, кредит тўлови учун йиллик фоизлар ҳисобланиб, тўлов кечиктирлган кунлар учун пеня ҳисоблангани ҳақида апелляция инстанцияси суд мажлисида жадваллар, ҳисоб-китоблар тақдим этилди. Жавобгарлар тегишли тартибда суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмасдан биринчи инстанция судида иш кўрилиб, ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги сабабли кассация судлов ҳайъатининг 2025 йил 3 декабрдаги ажримига асосан иш юритишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидаларига ўтилиб, ҳар иккала жавобгарлар вакиллари иштирокида кассация суд мажлисида тарафларнинг шикоят важлари тингланди. Юқоридагиларга асосан, кассация инстанция судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари асосида кассация шикоятини қаноатлантиришга, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 301-моддасига биноан, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг тўққизинчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар кассация инстанция суди учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан 6 399 041 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛАДИ: “BIG PL S I PIPE” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация инстанцияси суди учун “BIG PL S I PIPE” масъулияти чекланган жамиятидан 6 399 041 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: А.Мадаминов ҳайъат аъзолари: С.Умаралиев О.Садиков