Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/15005 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5a3f5307-9a38-4226-9d07-7c81120b4a49 Claim ID PDF Hash 72fb1d11d4fc613f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15005-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 5 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, *********нинг даъвогар «*********» АЖнинг манфаатида жавобгар «*********» АЖдан даъвогар «*********» АЖ фойдасига 1 319 156 823 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : «*********» АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва «*********» АЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. шбу шартномага кўра, «Даъвогар» томонидан «Жавобгар»га электр қуввати етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 11 октябрь ҳолатига 1 319 156 823 сўм қарздорлик вужудга келганлигини ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлигини баён қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 1 319 156 823 сўм қарздорликни ундириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар суд мухокамасига қадар хам қарзларини тўлаб бермаганлигни маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган Жиззах шахар прокурорининг ёрдамчиси даъво аризадаги важларни таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг вакили хақиқатдан ҳам мазкур қарзлар мавжудлигини маълум қилиб, қарзларни тўлаш чорасини кўришларини билдирди. Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмасини ва прокурорнинг иш бўйича берган фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (Корхона) ва «Жавобгар» (Истеъмолчи) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил 11 октябр ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан қарздо рлиги 1 319 156 823 сўмни ташкил этган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган. Суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномада 2025 йил 5 декабр ҳолатида хам жавобгар қарзларини тўлаб бермаганлигини маълум қилинган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 319 156 823 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга суд, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 319 156 823 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 26 383 136 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «*********» АЖдан даъвогар «*********» АЖ фойдасига 1 319 156 823 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик, ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*********» АЖдан Республика бюджетига 26 383 136 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов