Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2304-2503/1622 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья XOJAMURATOV QUANI‘SHBAY WORALBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ч***
Source ID ab9ea050-7042-407b-8be9-cf3766e50702 Claim ID PDF Hash 2f2ed2fb5de93ee3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 215-моддаси нинг 215 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 9 578 символов
4-2304-2503/1622-сонли иқтисодий иш судья Қ.О.Хожамуратов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Нукус шаҳри 2025 йил 5 декабрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, аризачи вакили бош юрисконсульт Р.И*** (2025 йил 25 ноябрь кунги 01/06-8603сонли ишончнома) ва жавобгар вакили юрисконсульт П.С*** (2025 йил 5 декабрь кунги 132-сонли ишончнома)ларнинг иштирокида, аризачи Ў***нинг жавобгар “Ч***” давлат муассасасига тегишли бўлган 1сонли стрелка ўтказгич ҳамда 1-сонли ортиш ва тушириш йўлидан тегишли йўриқнома, қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилгунга қадар улардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни тақиқлаш ҳақидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашни сўраган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Нукус туманлараро иқтисодий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи Ў*** (бундан буён матнда Транспорт назорати инспекцияси деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ч***” ДМ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тегишли бўлган 1-сонли стрелка ўтказгич ҳамда 1-сонли ортиш ва тушириш йўлидан тегишли йўриқнома, қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилгунга қадар улардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни тақиқлаш ҳақидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгарнинг фаолияти текширилганлигини, текшириш мобайнида жавобгарнинг фаолиятида бир қанча хато-камчиликлар аниқланганлигини, берилган кўрсатмага қарамасдан жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилмаганлигини, шу сабабли судга ариза билан мурожаат қилинганлигини, ушбу камчиликлар бугунги кунда ҳам бартараф этилмаганлигини билдиришиб, аризани қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили арз қилинган талабни тан олиб, текшириш мобайнида камчиликлари аниқланган ускуналардан анча вақтдан буён фойдаланмаслигини, уларни тўғрилаш маблағ талаб қилишини, лекин бугунги кунда уларга маблағ ажратилмаслигини билдириб, аризанинг қаноатлантирилишига эътирози йўқлигини билдирди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. 2 Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Транспорт назорати инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги “Ў*** фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 668-сонли қарорига мувофиқ қабул қилинган Транспорт назорати инспекциясининг 2025 йил 30 сентябрдаги 1405-сонли буйруғи ва текширув дастурига асосан жавобгарни хабардор қилган ҳолда темир йўлларда юк ва йўловчи ташишда ҳаракатдаги темир йўл таркиби, техник воситалари, жиҳозлари ва инфратузилмаси объектларини ишчи ҳолатда сақлаш, фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан ваколатли органни хабардор этиш орқали 2025 йилнинг 6, 7 ва 8 октябрь кунлари текшириш ўтказилган. Текшириш якуни бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан 2025 йилнинг 8 октябрь куни 558-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, шу куни унинг бир нусхаси жавобгарга тақдим этилган. Ўтказилган текширишда, “Ўздавтемирйўлназорат” ДИнинг 2002 йил 28 октябрдаги 65-сон буйруғи билан тасдиқланган, Адлия вазирлигининг 2002 йил 5 ноябрдаги 20-15-250/20-сон хати билан техник ҳужжат деб топилган “Ўзбекистон Республикаси саноат темир йўл транспортида техникавий фойдаланиш қоидалари”нинг 34, 41, 42, 48, 49 ва 54-бандлари талабларини бузиш, уларга риоя қилмаслик ҳолатлари бўйича қоидабузарликлар, яъни носоз темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланиши одамлар ҳаёти ва соғлиғига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган ва улардан фойдаланиш тақиқланган. Жумладан, 1-сонли стрелка ўтказгичнинг тўғри йўналишда биринчи тортиш тирсаги қаршисида стрелканинг ёпиқ ҳолда ўлчанадиган острякнинг рама рельсдан 8 мм ортда қолганлиги сабабли поездлар ва манёвр ҳаракатлари учун тақиқланган (001542-сонли пломба ўрнатилган). Шунингдек, 1-сонли ортиш ва тушуриш йўлида таянч призмаси таъмирланмаган, 8 та жойда тўғри йўлда рельс каллаги оғиши 80 мм мавжуд, 3 та жойда 10, 20, 60 метр атрофида шпалнинг бош қисмлари ва ва шпал қутилари шағал билан меъёрида тўлдирилмаган, 1 та жойда икки рельс уламасида 8 мм.лик горизонтал чиқиши мавжуд, 5 та жойда икки рельс уламасида 5, 7, 8, 9 13 мм.лик вертикал чиқиши мавжуд, кетма-кет ва айрим жойларда 67 дона D R-43 типли темир яроқсиз темир тагликлар мавжуд, 3 та жойда кетма-кет 10, 6, 8 дона шпалларнинг бош қисми шағал билан меъёрида тўлдирилмаган, 1 та жойда белгиланмаган жойда транспорт воситалари ўтиш жойи мавжуд, 3 та жойда эгри йўлда икки рельс излари эни 1548, 1545, 1547 мм мавжуд, 3 та жойда эгри йўлда рельс каллаги оғиши 1 метр масофада 10, 8, 9 мм оғиши мавжуд, 1 та жойда икки рельс уланмасида бир томонлама хамма улама ботлари узилган, 1 та жойда чап изида рельс синган, 4 та жойда рельс излари оралиғи эни 1501, 1550, 1508, 3 1505 мм мавжудлиги сабабли поездлар ва манёвр ҳаракатлари учун тақиқланган (001543-сонли пломба ўрнатилган). Текшириш натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида 2025 йил 8 октябрь куни ТҮ853-сонли ёзма кўрсатма (предписание)лар берилган. Берилган кўрсатмаларга қарамасдан жавобгар томонидан қоидабузарликлар бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори билан тасдиқланган “Ў*** тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, инспекция автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. Ушбу Низомнинг 12-бандига асосан Транспорт назорати инспекцияси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун темир йўл транспортига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузган темир йўл транспорти субъектларига нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақиқловчи чораларни кўриш ҳуқуқига эга. ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд фаолиятни тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаши мумкин. Шу боис, суд жавобгар томонидан аниқланган камчиликлар юқорида қайд этилган йўриқнома, қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилгунига қадар улардан фойдаланиш борасидаги фаолиятини тақиқлаш ҳақидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашни лозим топди. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Аризачи томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан давлат божи ундирмасликни, лекин аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ч***” давлат муассасасига тегишли бўлган 1-сонли стрелка ўтказгич ҳамда 1-сонли ортиш ва тушириш йўлидан тегишли йўриқнома, қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилгунга қадар фойдаланиш тақиқлансин. Жавобгар “Ч***” давлат муассасасидан аризачи Ў***нинг фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Ч***” давлат муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан кейин ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Қ.О.Хожамуратов