← Назад
Решение #2837452 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 130 | — | code_article | |
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20707-сонли иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида )
Фарғона шаҳри
2025 йил 05 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, прокурор
О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили А.Холматов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили Ж.Вахобов (ишончнома асосида), учинчи шахс “Фарғона
минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДМ вакили Р.Алимов (ишончнома
асосида), Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили Б.Рахмонов (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар «ФФФФ» МЧЖнинг жавобгар «ФФФФ» ДМдан 259
573 487 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«ФФФФ» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Фарғона
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ФФФФ» ДМ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 259 573 487 сўм асосий қарз ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилояти молия ва
иқтисодиёт бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси, “Фарғона минтақавий йўлларга
буюртмачи хизмати” ДМ жалб қилинган.
Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
2021 йилда тузилганлиги, ишлар бажарилганлиги, таъсисчиси бюджет ташкилотлари
бўлган давлат ташкилотларига ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби
01.07.2022 йилдан бошлаб қамраб олинганлиги боис, тарафлар ўртасида тузилган
келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, мазкур низо бўйича жавобгар
билан келишувга эришганликларини баён қилиб, келишув битимини тасдиқлашни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ҳам низо бўйича тарафлар келишув битимига
эришганлиги сабабли келишув битимини тасдиқлаб беришни, низо бўйича иш
юритишни тугатишни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс “Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи
хизмати” ДМ вакили тушунтириш бериб, иш бўйича тарафлар келишувга
эришганлиги боис, иш юритишни тугатишни сўради.
Учинчи шахс Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси вакили тушунтириш
бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома 2021 йилда расмийлаштирилганлиги, бу
пайтда таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган давлат ташкилотларига ғазначилик
орқали хизмат кўрсатиш тартиби қамраб олинмаганлиги, бу жараён ВМнинг
24.06.2022 йилдаги 345-сонли қарори асосида 01.07.2022 йилдан бошлаб амалда
тадбиқ қилинганлигини маълум қилиб, тарафлар ўртасида тузилган келишув
битимини тасдиқлашга эътирози йўқлигини билдирди.
Учинчи шахслар Фарғона вилояти молия ва иқтисодиёт бошқармасидан суд
мажлисига вакиллар келмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тақдим этилган хужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан келишув
битимини тасдиқлашни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 26.07.2021 йилда 367Псонли ва 378П-сонли шартномалар тузилган. Шартномалар бўйича хизматлар
кўрсатилган ва ишлар бажарилган. Бу тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
10.12.2021 йилдаги 62-сонли ва 75-сонли счёт фактуралар билан тасдиқланади.
Ушбу шартномалар бўйича тарафлар ўртасида солиштирма далолатнома
расмийлаштирилиб, жавобгарнинг даъвогар олдида 259 573 487 сўм қарздорлиги
вужудга келган. Ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси
киритилган.
Мазкур даъво аризаси бўйича тарафлар ўртасида 2025 йил 05 декабрь куни
келишув битими тузилган ва судга тақдим қилинган.
Келишув битимига кўра, жавобгар даъво аризасида кўрсатилган 259 573 487 сўм
асосий қарз, 2 595 735 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати суммаларини
2025 йил 31 декабрь кунига қадар даъвогар ҳисоб рақамига тўлаб беришни зиммасига
олган.
Суд мазкур келишув битимида баён қилинган шартларни ўрганиб чиқиб,
тарафлар ўртасида юқорида қайд этилган шартлар асосида тузилган келишув битими
қонун ҳужжатлари талабларига зид эмас ҳамда бошқа шахсларнинг қонуний
манфаатларига путур етказмайди деб ҳисоблайди.
Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси томонидан судга тақдим қилинган
25.11.2025 йилдаги 01-31-233/03-36/40-сонли маълумотномада тарафлар ўртасида
тузилган шартномалар ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлиги,
“Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали
хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 24.06.2022 йил 345-сонли қарорига асосан «ФФФФ» ДМ 01.07.2022
йилдан бошлаб Ғазначилик билан қамраб олинганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
130-моддасида “Суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий
суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади”
деб белгиланган.
ИПК 131-моддаси 1-қисмига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
ИПК 110-моддаси 1-қисми 7-бандига кўра келишув битими тузилиб, у суд
томонидан тасдиқланган бўлса, иш юритиш тугатилади.
Бундай ҳолда суд тарафлар ўртасида юқоридаги шартлар асосида тузилган
келишув битими қонун талабларига зид эмаслигини, ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ
ва манфаатларига путур етказмаслигини, келишув битими тарафларнинг ваколатли
шахслари томонидан имзоланганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида тузилган
келишув битимини тасдиқлашни ҳамда иш юритишни тугатишни лозим топади.
Юқоридаги кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 130 – 134, 195моддаларини қўллаб, суд,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар «ФФФФ» МЧЖнинг жавобгар «ФФФФ» ДМ томонидан 259 573 487
сўм асосий қарз, 2 595 735 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
суммаларини 2025 йил 31 декабрь кунига қадар даъвогар ҳисоб рақамига тўлаб бериш
шарти асосида тузилган келишув битими тасдиқлансин.
Иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажримдан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят(протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов