← Назад
Решение #2837461 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1903-2502/3814-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сариосиё тумани
2025 йил 5 декабрь
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди судья А.Н.Сатторов раислигида,
Ф.Йўлдошев котиблигида, “***” акциядорлик жамиятининг “***” ДМ
ҳисобидан 8 590 995 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *** (ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“***” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Сариосиё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “***” ДМ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 8 590 995 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ***
жалб қилинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан, ишни
унда мавжуд материаллар асосида унинг вакили иштирокисиз кўришни лозим
топади.
уд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво тақдим
қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга
оширилганлигини маълум қилиб, судга 2025 йил 5 декабрдаги 28-сонли
маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб
берилганлиги сабабли даъво талабини рад қилишни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар (Етказиб берувчи) билан жавобгар
(Истеъмолчи) ўртасида 2025 йил 20 февралда 45-8-116-S S/2025-сонли
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар уланган электр тармоқлари орқали
электр энергиясини етказиб бериш мажбуриятини Исътемолчи эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини тўлиқ ва лозим
даражада бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган.
Жавобгарнинг қабул қилиб олинган электр энергиясини ҳаққи бўйича асосий
қарздорликни 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 8 590 995 сўмни ташкил этган.
Жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги
сабабли мазкур низо юзаган келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФК 477-моддасига кўра энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
“Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 319-сонли қарори 1-иловасининг 88-бандида электр энергияси
учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда
истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт,
ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар бундан мустасно;
ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар қарздорлиги мавжуд бўлганда,
дастур орқали дарҳол тармоқдан узилади;
истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси
100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади;
истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти
шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик
шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга
кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно).
Бунда тадбиркорлик рейтингида “юқори” ва “ўрта” тоифадаги корхоналарга
олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг биринчи санасигача
ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи санасигача бўлиб тўлашга
рухсат берилади, 95-бандида эса истеъмолчининг электр энергияси ҳақини
тўлаш, реактив энергия компенсацияси учун тарифга устамалар, шунингдек,
ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби, қувват
коэффициенти қийматининг истеъмолчилар томонидан электр таъминоти
шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани учун ҳисобланган
маблағ ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига
ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови
(олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги белгиланган.
ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 72-моддасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан жавобгарнинг
фойдаланилган электр энергиясидан даъвогар олдида 8 590 995 сўм асосий
қарзи мавжудлиги ўз исботини топди.
Бироқ, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ҳамда суд тақдим қилинган
2025 йил 5 декабрдаги 28-сонли маълумотномадан аниқланишича, даъво судга
тақдим қилинганидан сўнг, жавобгар томонидан қарздорлик бўйича тўлиқ
тўловлар амалга оширилган.
Шу сабабли суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 128, 170, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” ДМ ҳисобидан:
- даъвогар “***” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
А.Н.Сатторов