← Назад
Решение #2837464 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 2 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| нинг | 116 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9175-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ****манфаатида
жавобгар ****дан етказиб берилган маҳсулот қийматини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари
Ж.Ғафоров, Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар ****(матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар **** (матнда жавобгар деб юритилади)дан
371.308.451 сўм етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар) қийматини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 25 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Бухоро вилоят Иқтисодиёт
ва молия бош бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида
вакиллари иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд
материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Прокурор даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида судга фикр
берди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришлари ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 13 январь
куни 24120012335653-сонли шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан
озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу
маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 10 майдаги
8-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 10.523.724,98 сўмлик ва 2024 йил
31 мартдаги 5-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 16.891.571,60 сўмлик, жами
27.415.296,58 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2024 йил 7 февраль куни 7а-сонли
шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан барча турдаги эҳтиёт қисмлар
ва мотор мойларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 10 майдаги
9-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 6.010.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб
берилган.
Даъвогар даъво аризаси асосида кўрсатилган тарафлар ўртасидаги мазкур
2 та шартномаларга асосан жавобгарга ҳисобварақ-фактуралар асосида жами
371.308.451 сўм қийматдаги маҳсулот етказиб берилганлигини ҳисоб-китоб
қилган.
Даъвогарнинг тарафлар ўртасида ўзаро тузилган шартномаларга асосан
етказиб берилган маҳсулотлар учун қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли низо вужудга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори 11-бандининг тўртинчи
хатбошисига кўра, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги
даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасидаги 2024 йил 13 январь
куни 24120012335653-сонли шартнома давлат харидлари тўғрисидаги
қонунчилик талаблари асосан электрон платформада тегишли лот бўйича
ўтказилган танлов натижасида тузилган, бу ҳолат иш ҳужжатларидаги харид
комиссияси баённомаси билан тасдиқланади, шу боис ушбу шартнома
қонунчиликка мувофиқ ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланмайди.
Бироқ, жавобгар давлат муассасаси ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилот
ҳисоблансада, бироқ тарафлар ўртасидаги ушбу шартнома ғазначилик бўлими
2
томонидан рўйхатдан ўтказилмаган, бу ҳолат иш ҳужжатларидаги Бухоро
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг хати ва жавобгар вакилининг
тушунтиришлари билан тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда қайд этилган
қонунчилик ва Пленум қарори тушунтиришларига асосан тарафлар ўртасидаги
ушбу шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Гарчи, тарафлар ўртасида ушбу шартнома тузилмаган деб ҳисоблансада,
даъвогар
томонидан
жавобгарга
ушбу
шартнома
асосида
жами
27.415.296,58 сўмлик қийматдаги маҳсулот етказиб берилганлиги иш
материалларидаги ҳисобварақ-фактуралар ва тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари билан тасдиқланади. Шу сабабли даъво талабининг
27.415.296,58 сўмлик маҳсулот қийматини ундириш қисми асосли ҳисобланади.
Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги
ушбу маҳсулот қиймати тўланмаган.
Шу сабабли суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 27.415.296,58 сўмлик маҳсулот қийматини ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг
2-моддасида ушбу қонунчиликнинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг
хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига,
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти /
07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари]
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг,
шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг
маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига ва бошқа
давлат харидларига тегишли эканлиги белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 19-моддасига кўра, ушбу Қонун мақсадлари учун
давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
1) бюджет буюртмачилари:
давлат органлари ва муассасалари;
бюджет ташкилотлари;
харид
қилиш
тартиб-таомилларини
амалга
ошириш
учун
йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар давлат муассасаси, яъни
давлат буюртмачиси ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилот ҳисоблансада,
2024 йил 7 февраль куни 7а-сонли шартнома тузишда давлат харидлари
тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаган, яъни шартнома харид
3
қилиш тартиб-таомиллари (тендер, танлов, электрон дўкон ва ҳоказолар)
асосида тузилмаган ва шартнома тегишли ғазначилик бўлими томонидан
рўйхатдан ўтказилмаган. Мазкур ҳолатлар жавобгар вакилининг суд мажлисида
берган тушунтиришлари ва Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармасининг жавоб хати билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида тузилган ушбу шартнома давлат
харидлари тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларига ва ҳуқуқ-тартибот
асосларига зид равишда тузилганлиги боис шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас
ҳисобланади, шу боис жавобгар зиммасига битимни ҳақиқий эмаслиги
оқибатларидан ташқари бирон мажбуриятни вужудга келтирмайди.
Шу сабабли суд даъво талабининг 2024 йил 7 февраль куни 7а-сонли
асосида етказиб берилган 6.010.000 сўмлик маҳсулот қийматини ундириш қисми
асоссиз ҳисобланади. Шунингдек, даъво талабидаги қолган қисми бўйича жами
337.883.154,42 сўмлик маҳсулотлар даъво аризаси асосида кўрсатилмаган
тарафлар ўртасида тузилган бошқа шартномалар, хусусан 2024 йил 17 январдаги
2335926-сонли, 2024 йил 17 февралдаги 2340978-сонли ва 2024 йил 8 майдаги
11182-сонли шартномалар асосида етказиб берилган, бу ҳолат иш
ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактуралар ва тарафлар ўртасида тузилган
шартномалар реестри билан тасдиқланади. Бинобарин, даъвогар томонидан иш
судда кўрилган кунга қадар даъвонинг асоси ўзгартирилмаган.
Шу сабабли суд даъвонинг қолган 343.893.154,42 сўм маҳсулот қийматини
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, шу боис иш юзасидан суд харажатларини қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ва республика бюджетига 548.305,93 сўм давлат божи ҳамда
даъвогардан республика бюджетига 6.877.863,08 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ****дан даъвогар ****фойдасига 27.415.296,58 сўм маҳсулот
қиймати ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ****дан республика бюджетига 548.305,93 сўм давлат божи
ундирилсин.
4
Даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
6.877.863,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
5