← Назад
Решение #2837472 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 449 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 260 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| Шунингдек суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14507-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди, судья А.Акбаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “TURON E O
KU IR” МЧЖ манфаатида жавобгар “B ODIR I PORTI E PORTI”
МЧЖдан 400 000 009,6 сўм асосий қарз, 200 000 004,8 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
Б.Юлдашев (ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
“TURON E O KUMIR” МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “BAXODIR
IMPORTI EXPORTI” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 400 000 009,6 сўм асосий қарз ва 200 000 004,8 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар томонидан
тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йилнинг 5 февраль куни 4/24сонли тажриба саноат усулида қазиб олинган кўмир етказиб бериш шартномаси
тузилган.
Унга кўра даъвогар жавобгарга тажриба саноат усулида қазиб олинган
кўмир етказиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиши ва шартномада
назарда тутилган ҳақни тўлаши лозим бўлган.
Шартноманинг спецификациясида шартнома суммаси 500 000 000 сўмни
ташкил этган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан истеъмолчи томонидан маҳсулот
суммасининг 100% тўлангандан сўнг 30 календар кунида шартнома
спецификациясида кўрсатилган маҳсулотни ўзининг транспортида тўлиқ олиб
кетиш мажбуриятини олган.
Шу асосда, даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб берган. Жавобгар
ишдаги мавжуд 25.02.2024 йилдаги 7/24-сонли ҳисоб варақ-фактура асосида
маҳсулотни қабул қилиб олган. Лекин унинг ҳақини тўламаган.
Жавобгар ўзининг мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги
сабабли даъвогар олдида унинг 400 000 009,6 сўм асосий қарздорлиги вужудга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда,
рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса,
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 449-моддаси учинчи қисмига мувофиқ агар
маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи)
томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош
тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган
бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Гарчи жавобгар таъсисчиси аввалги суд мажлисида жавобгарга нақд пул
кўринишида қарздорликни тўлаганлиги тўғрисида тушунтириш берган бўлсада,
ушбу важни тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорлик ундириш
тўғрисидаги талаби асослидир.
Бундан ташқари даъвогар шартноманинг 6.3-бандига асосан 200 000 004,8
сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Пеня суммасининг ҳисоб китоби
даъво аризасига илова қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3-бандига кўра истеъмолчи
таъминотчи томонидан етказиб берилган маҳсулот учун асоссиз равишда тўлов
амалга оширмаган тақдирда, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун етказиб
берилган маҳсулот суммасидан 0,4% миқдорида, етказиб берилган маҳсулот
қийматининг 50%дан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра
қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт
бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб
бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Неустойка
билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007
йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 15-бандига
кўра товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан
бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги)
бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар
тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган неустойкани ёки банк
фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Қарорнинг 16-бандига
асосан мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати
тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса,
кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти
кунлик муддат ўтиши билан бошланади.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Бу ҳолатда суд тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада
бажарганликларини, даъвогар томонидан ўз вақтида судга мурожаат
этмаганлиги, бу эса пеня миқдорини ошишига олиб келганлигини инобатга
олиб пеняни 30 000 000 сўмгача камайтиришни лозим топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасининг биринчи қисмига
кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 400 000 009,6 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек суд ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгардан республика
бюджетига 12 000 000,2 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “TURON E O KU IR” МЧЖ фойдасига жавобгар “B ODIR
I PORTI E PORTI” МЧЖ ҳисобидан 400 000 009,6 сўм асосий қарз,
30 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига жавобгар “B ODIR I PORTI E PORTI”
МЧЖдан 12 000 000,2 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Акбаров