← Назад
Решение #2837475 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 89 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/7587-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 05 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
Б.Давлятов котиблигида, аризачи Индорама Агро МЧЖ шаклидаги ХКнинг
қарздор Балхияк ёғду фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни аризачи вакили С.Исомов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Маҳманазаров (ишончнома
асосида), муваққат бошқарувчи З.Холмуродова (шахсий маълумотнома
асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
аризачи Индорама Агро МЧЖ шаклидаги ХК (бундан кейин матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, Балхияк ёғду
фермер хўжалиги (бундан кейин матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилган, кузатув тартиб таомили жорий этилган ва қарздорнинг муваққат
бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси З.Холмуродова тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи З.Холмуродова
кузатув жараёнида жамиятнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганлигини,
кузатув жараёнида қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланмаганлигини, қарздорни банкрот деб топишни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили тўловга қобилиятсиз деб
топиш учун асослар мавжуд эмаслигини таъкидлаб, аризани рад этишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонун
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига
кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади.
Қонуннинг 6-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш суд томонидан кўриб чиқилади.
Муваққат бошқарувчининг ҳисоботи ва илова қилинган ҳужжатларга
кўра, муваққат бошқарувчи томонидан Қонуннинг 84-92-моддаларига
мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, кредиторлари
аниқланган ва кредиторларнинг талаблари реестри тузилган, шунингдек
қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида Биржа газетасида
берилган эълон орқали кредиторлар хабардор қилиниб, кредиторларнинг
биринчи йиғилиши чақиртирилган.
Қонуннинг 92-моддасига мувофиқ суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган
бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни
тугатади.
Агар
кредиторларнинг
биринчи
йиғилишида
тўловга
қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул
қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг
16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий
тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада
бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий
тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд
қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш
тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим
этилган материалларни қайтаради.
Қонуннинг 89-моддасида кредиторлар биринчи йиғилиши ҳал
қиладиган масалалар белгиланган бўлиб, унга кўра, кредиторлар биринчи
йиғилиши суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш
ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида, қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида
илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида, кредиторлар қўмитаси
аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида, санация қилувчи
бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг
номзодларини маъқуллаш тўғрисида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа
масалалар бўйича қарор қабул қилиши белгиланган.
Қарздор кредиторларининг биринчи йиғилишида муваққат бошқарувчи
томонидан амалга оширилган ишлар ва тўловга қобилиятсизликнинг кейинги
тартиб-таомилларига ўтиш масаласи муҳокама қилинган. Унга кўра, қарздор
тўловга қобилиятли эканлиги қайд этилган.
Муваққат бошқарувчи З.Холмуродова томонидан судга тақдим этилган
2025 йил 02 декабрдаги якуний ҳисобот хулосасида қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик бўйича қўзғатилган ишни рад этиш сўралган.
Қонуннинг 51-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан
бирини қабул қилади:
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги қарор;
қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор;
суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини
узайтириш тўғрисидаги ажрим;
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини
узайтириш тўғрисидаги ажрим;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида
ажрим;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани
кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим;
келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар
ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши
лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг
кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш
жойидаги) давлат ижрочисига юборилади.
Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни
рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, муваққат бошқарувчининг хулосасига асосан
қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд эмас деб
ҳисоблайди ҳамда кредиторларнинг йиғилиши қарорида қарздорни банкрот
деб топиш масаласи рад қилинганлиги сабабли, аризачининг аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши, шунингдек даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан ташкилотлар
ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Суд, аризачининг аризани қаноатлантириш рад этилганлиги ва
аризачининг судга мурожаат қилишга сабаб бўлган доимий тўловга
қобилиятсизлик аломати йўқлигини инобатга олиб, суд харажатларини
аризачи зиммасига юклашни, аризачи ҳисобидан республика бюджетига 1 236
000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати олдиндан тўланганлигини
инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонуннинг 55-моддасига ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосан суд
қ а р о р қ и л д и:
аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи Индорама Агро МЧЖ шаклидаги ХК томонидан олдиндан
республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида
қолдирилсин;
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов