← Назад
Решение #2837489 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6376-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар Андижон давлат
техника институтидан 10 896 004,11 ижара тўловини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Андижон
давлат техника институти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
10 896 004,11 ижара тўловини ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган
бўлиб, суднинг ажрими жавобгарга почта алоқа хизмати томонидан
топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд олдинги суд мажлисларида иштирок этган даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишга тақдим қилинган хужжатлардан кўринишича даъвогар томонидан
жавобгар балансида бўлган давлат мулкининг жами 291 кв.метр жойи
юридик ва жисмоний шахсларга турли тадбиркорлик фаолиятлари билан
шуғулланишлари учун ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга
топширилган. Ушбу ҳақида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокида 2025
йил 19-22 сентябрда далолатномалар расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сон қарори(бундан буён матнда Қарор
деб юритилади)га даъвогар давлат мулкини ижарага берувчи ҳисобланади.
Қарорнинг 58-бандига асосан давлат мулкини (унинг қисмини)
белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига
киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг
параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи
қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида
белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара
тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби
билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади.
Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд
тартибида ундирилишига асос бўлади.
Шундан келиб чиқиб даъвогар томонидан давлат мулкидан ижара
шартномасисиз фойдаланганлик учун 10 896 004,11 сўм ижара ҳақи
ҳисобланиб, жавобгарга 10 кунлик муддатда тўлаб беришни сўраб 2025 йил
26 сентябрда талаб хати юборилган.
Даъвогарнинг ижара тўловини тўлаб бериш ҳақидаги талаб хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 10 896 004,11 сўм ижара қарздорлигини
ундиришни сўраган.
ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига асосан ижарага олувчи
мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Бироқ, даъвогар томонидан судга 2025 йил 5 декабрда 217/01-06-сонли
маълумотнома тақдим қилиниб, жавобгар суд мажлиси кунига қадар
қарздорликни тўлаб берилганлиги маълум қилинган.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъвоси бўйича ижара
тўловини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ қарздорлик
жавобгар томонидан тўлаб берилганлигини ҳисобга олиб даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 544-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118,
128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиририш рад қилинсин.
Жавобгар Андижон давлат техника институтидан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат
мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Андижон давлат техника институтидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти бериш(протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Хайитов