← Назад
Решение #2837494 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2502/1340-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – М.Хўжамбердиева
Апелляция
инстанция
судида
маърузачи судья – А.Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
вилоят судининг судьяси А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар О.Садиков ва Ш.Абдухаликовлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси У.Зулпиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “GURKIR V
U IDI” фермер хўжалигини жавобгар – “Sk rt n t kstil” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан уруғлик учун
топширилган пахта хом ашёсининг иккинчи босқичидаги 12 877 689 сўм
устама ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий иш юзасидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан
2025 йил 17 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар
“Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона
томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни жавобгар вакили
З.Хошимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида апелляция шикояти ва
унга илова қилинган ҳужжатлар асосида ишни Андижон вилоят судининг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Избоскан туман фермерлар кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб
юритилади) “GURKIR V U IDI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади) ҳисобидан уруғлик
учун топширилган пахта хом ашёсининг иккинчи босқичидаги 12 877 689 сўм
устама ҳақини ундиришни сўраган.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 12 877 689 сўм иккинчи босқичдаги устама ҳақи, кенгаш
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар судга апелляция шикояти
киритган ва унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган "Республика
ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган
2
майдонларда уруглик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш
тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 16-бандида, иккинчи босқичда — уруғлик
чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб
ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида
қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар
корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасига ва унинг
вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига
— 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда
иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. б) пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси
учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом
ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан
(сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб
ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари
ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик
фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; Мазкур Низомнинг
1-иловасида, тайёрланган уруғлик пахта учун устама ажратиш тартиби аниқ
кўрсатилган бўлиб, унга кўра етиштирилган уруғлик пахтадан тайёрланган ва
келгуси йилда экилган уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз
устама маблағларни ажратиш, Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва
кластерлари, Жамғарма келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан
(сотилгандан) кейин деган талабларига биринчи инстанция суди аҳамият
бермаганлиги, ҳисобварақ фактура йўқлигига эътиборга олинмагани,
уруғчиликка масъул бўлган ташкилотлар томонидан тасдиқланган
55- L ҳисоб далолатномасида даъвогарга иккинчи босқичда уруғлик пахтага
устама ҳақ ҳисобланиши ва тўланиши “0 сўм” кўрсатилганлигига ҳам суд
эътиборга олмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида апелляция шикоятини қуватлаб,
биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт тўхтамга
келганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-сонли
қарорига асосан уруғлик сотилганидан кейин устама тўлаши белгиланганлиги,
тўлаш тартиби назарда тутилганлиги, даъвогарга тегишли уруғлик
сотилмаганлиги ҳақида маъсул идоралар имзолаган далолатнома тақдим
этилганлигини, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларга аҳамият бермасдан,
даъвони
қаноатлантирганлигини
билдириб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Даъвогар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда ҳабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакили иштирокисиз суд мажлисини
ўтказишни лозим топади.
3
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати жавобгар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб
чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2023 йил 9 февралда 81-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш
бўйича шартнома” тузилган.
Даъвогар 50,820 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш, жавобгар эса
маҳсулотни қабул қилиб, ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра, уруғлик пахта учун уруғликнинг
унувчанлиги 90 фоиз юқори бўлганида харид нархига қуйидаги миқдорда
устама ҳақ тўланади, хусусан, элита ва супер элита чигит учун 100 фоиз,
1-репродукцияли чигит учун (R1) 75 фоиз, 2-репродукцияли чигит учун
(R2) 50 фоиз, 3-репродукцияли чигит учун (R3) 25 фоиз.
Шартноманинг 4.4-бандига асосан, хўжаликка етказиб берган маҳсулот
қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборлиган пуллар вав
харажатлар чегирилганидан қолган қисми ҳамда уруғлик пахтанинг 1-босқичи
(50 фоиз) қийматини ҳосил йилининг 31 декабрда тўлаб беради.
Етказиб берилган уруғлик пахта учун қолган ҳақни харидор уруғлик
тозаланиб, сараланганидан кейин, лекин 2024 йил 31 декабрдан
кечиктирмасдан тўлиқ тўлаб бериши ҳақида келишилган.
Даъвогар томонидан 2023 йил хосили бўйича 11 957 кг уруғлик
чигитини жавобгарга топширган, топширилганлиги тарафлар томонидан
тасдиқланган ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топади.
Жавобгар биринчи босқичдаги 32 194 222 сўм маблағларни тўлаб
берган, иккинчи босқич бўйича эса ҳисобланган 32 194 222 сўмни 100 фоиз
деб ҳисоблаган ҳолда ушбу сумманинг 40 фоизи 12 877 689 сўм маблағларни
даъвогарга 2024 йил 31 декабрь кунига қадарли тўлаб бермасдан, шартнома
шартларини лозим даражада бажармаган.
Мазкур маблағларни ундириб бериш бўйича фермер хўжалиги кенгашга
ариза билан мурожаат қилинган, кенгаш томонидан фермер хўжалигининг
манфаатини кўзлаб жавобгарга талабнома юборган, талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан
мурожаат қилинган.
Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.3 ва 4.4-бандида
уруғлик учун устама ҳақни тўлашнинг аниқ муддатлар белгилаб
қўйилганлиги, жавобгар ушбу мажбуриятни бажармасдан 12 877 689 сўмни
4
тўламаганлиги сабабли ушбу ҳақдорлик жавобгардан даъвогар фойдасига
ундирилиши лозим бўлади.
Жавобгар томонидан 2023 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит
55- L ҳисоботи тасдиқланган ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”
давлат муассасасига тақдим этган. Мазкур ҳисоботда даъвогар томонидан
етказиб берилган уруғлик чигити сотилмаганлигини маълум қилган.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилнинг уруғлик ҳақи уруғлик чигити
сотилганидан сўнг тўлаб бериш Низом талабида белгиланганлиги сабабли рад
қилиш тўғрисидаги важларини қуйидагиларга кўра асоссиз ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада иккинчи босқичдаги уруғлик
устама ҳақини жавобгар уруғликни тозалаб, сараланганидан кейин, лекин
2024 йил 31 декабрдан кечиктирмасдан тўлаб беришни зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 4.4-бандига қўшимча ва
ўзгартиришлар киритилмаган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган "Республика ҳудудларида
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда
уруглик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби
тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандига кўра, Уруғлик пахта хом ашёсига
қонунчилик ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хомашёсидан
тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти
( ‘zDSt-663-2017 «Уруғлик чигит. Техникавий шартлар») талабларига мос
бўлганда, пахта хомашёси қийматига нисбатан суперэлита ва элита уруғлик
чигит учун 50 фоиз, I авлод (R1) учун 35 фоиз, II авлод (R2) учун 25 фоиз ва
III авлод (R3) учун 15 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади.
Низомнинг 16-бандига асосан, иккинчи босқичда — уруғлик чигит
экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб
ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида
қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар
корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасига ва
унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги
лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер
ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. б) пахтатўқимачилик ишлаб чиқаришларида:
биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун
ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом
ашёсини топширган вақтда;
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи
уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида
қолдирилади;
5
Мазкур Низомнинг 1-иловасида, тайёрланган уруғлик пахта учун устама
ажратиш тартиби аниқ кўрсатилган бўлиб, унга кўра етиштирилган уруғлик
пахтадан тайёрланган ва келгуси йилда экилган уруғлик чигит учун иккинчи
босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни ажратиш, Пахта-тўқимачилик
ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма келгуси йил ҳосили учун уруғлик
чигит экилгандан (сотилгандан) кейин.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 9.2-бандида шартномага ҳар қандай
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёзма шаклда амалга оширилиши,
ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши шартлиги белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш
ҳақида асосли тўхтамга келган.
Шу боис судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар тўлаган 206 000 сўм давлат божи,
41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 169, 276, 278, 280-моддалари талабларини қўллаб,
апелляция судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрь кунги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши
мумкин.
Раислик этувчи
А.Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
О.Садиков
Ш.Абдухаликов