← Назад
Решение #2837498 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 274 | — | law | |
| ИПК | 93 | — | law | |
| ИПК | 94 | — | law | |
| ИПК | 94 | 3 | law | |
| ИПК | 96 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2859-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья – Б. Сатвалдиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – С. Умаралиев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Асака туман
2025 йил 5 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
С.Умаралиев раислигида, судьялар Т.Атабоев ва Ш.Абдухаликовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котиблигида, Асака туман
солиқ инспекцияси вакили Х.Солижонов (2025 йил 3 декабрдаги
21-11601-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи – Асака
туман солиқ инспекциясининг қарздор – “M hrigi
ltin z min” фермер
хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф
этиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Асака
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 ноябрдаги даъвони
таъминлашни рад этиш ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, Асака туман
солиқ инспекцияси томонидан киритилган апелляция шикоятини ва унга
илова қилинган хужжатларни, Асака туман хокимлиги биносида, очиқ сайёр
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Асака туман солиқ инспекцияси (кейинги ўринда матнларда аризачи деб
юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, “M hrigi
ltin z min” фермер хўжалигини (кейинги ўринда
матнларда қарздор деб юритилади) соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган.
Шунингдек, аризачи ариза билан мурожаат қилиб, аризада қарздор банк
ҳисоб-рақамларининг чиқиш қисмига таъқиқ қўйиш тарзида даъвони
таъминлаш тўғрисида ажрим чиқаришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан
аризачининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад
қилинган.
Мазкур даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад
қилиш ажримидан норози бўлиб аризачи томонидан апелляция шикояти
киритилган.
Шикоятда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 94-моддаси биринчи
қисмининг 1-бандида, жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул
маблағларини хатлаб қўйиш даъвони таъминлаш чораси сифатида қайд
этилганлиги,
3-қисмида даъвони таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб
бўлиши кераклиги қайд этилганлиги, биринчи инстанция суди қарздорнинг
ҳисоб-рақамлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаганлиги асоси
билан аризани қаноатлантиришни рад қилганлиги, ва бошқа важлар баён
этилиб, биринчи инстанция судининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги
аризани қаноатлантиришни рад қилиш ажримини бекор қилишни сўраган.
Аризачи вакили шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, судлов
ҳайъатидан шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг
ажримини бекор қилишни сўради.
Қарздор суд мажлиси ўтказилиши ҳақида белгиланган тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида ундан вакил иштирок этмади.
Зеро, ИПК 274-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, апелляция
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати, суд мажлисини қарздор вакили
иштирокисиз ўтказишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни лозим топди.
Аниқланишича, қарздор 2015 йил 18 декабрь кунги 4061-сонли тартиб
рақами билан давлат рўйхатдан ўтказилган. Қарздорнинг юридик манзили
Асака туман, Марғиноний кўчаси этиб белгиланган.
Аризачи томонидан қарздорнинг молия хўжалик фаолияти таҳлил
қилинганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети
олдида умумий қиймати 64 858 621 сўмни ташкил этадиган қарзи
мавжудлиги ва қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги сабабли аризачи қарздорни соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўраб судга ариза билан мурожаат қилган.
Шунингдек, аризачи ариза билан мурожаат қилиб, аризада қарздор банк
ҳисоб-рақамларининг чиқиш қисмига таъқиқ қўйиш тарзида даъвони
таъминлаш тўғрисида ажрим чиқаришни сўраган.
Биринчи инстанция суди аризачининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга
келган.
ИПК 93-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи
шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг иккинчи қисимига кўра, даъвони таъминлашга, агар
шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши
ёҳуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.
ИПК 94-моддасининг биринчи қисми 1-бандида жавобгарга тегишли
мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш даъвони таъминлаш чораси
сифатида қайд этилган.
Бироқ, ИПК 94-моддасининг 3-қисмига кўра, даъвони таъминлаш
чоралари билдирилган талабга мутаносиб бўлиши керак.
ИПК 96-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво аризаси билан бирга
берилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш
билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд
томонидан кўриб чиқилади.
Аризачининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризаси мунозарали,
иқтисодий иши низоли эканлиги, қўллаш сўралган даъвони таъминлаш
чораси билдирилган талабга мутаносиб ёки мутаносиб эмаслиги суд
процесси давомида қўшимча ҳужжатлар орқали аниқлик киритилиши
лозимлиги, шунингдек, агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд
ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб
қўйиши мумкинлигини тасдиқловчи аниқ далиллар, шунингдек, даъвони
таминлаш чораси сифатида сўралган қарздорнинг банк ҳисоб-қақамлари
тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаганлигини инобатга олиб биринчи
инстанция суди аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга
келган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган
важлар асосида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 281-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни)
кўриб чиқиш натижалари бўйича суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, аризачининг апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ва
аризачи томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 274, 278, 281-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Аризачи томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор устидан Андижон вилоят судига тафтиш тартибида
шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
С. Умаралиев
Ҳайъат аъзолари
Т. Атабоев
Ш. Абдухаликов