← Назад
Решение #2837505 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| илиб ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1903-2502/3550-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Сариосиё тумани
2025 йил 5 декабрь
Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Н.Сатторов
раислигида, Ф.Йўлдошевнинг суд мажлиси котиблигида, “****” хусусий
корхонасининг “****” корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни, Сариосиё туманлараро иқтисодий суди биносида,
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида,
даъвогар раҳабри У.Шарофуддинов иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Сариосиё туманлараро иқтисодий судига “****” хусусий корхонаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “****” корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
40 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига
асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида унинг вакили иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари судга ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар билан низолар ўзаро келишув билан ҳал
қилинганлиги сабабли даъводан воз кечишини маълум қилди.
Суд, даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни
ва даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишга ҳақли. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил
24 майдаги 13-сонли қарорининг 13-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, воз кечишнинг қонунийлиги ва бошқа шахсларнинг манфаатларини
бузмаслигини инобатга олиб, воз кечган шахснинг ваколатларини текшириб,
даъводан воз кечишни қабул қилишни лозим топади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар
даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса суд иш юритишни
тугатади.
Даъвогар даъвосидан воз кечганлиги сабабли, суд аризани қабул қилиб
ИПК 110-моддасининг 6-бандига асосан иш юритишни тугатишни лозим топди.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда, олдиндан
1 000 000 сўм давлат божи тўлаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд ҳаражатларини ундириш
амалиёти тўғрисида” 36-сонли қарори 18-бандида белгиланганидек, даъвогар
(аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни
жавобгар томонидан қопланмайди.
Бундай ҳолатда, даъво тақдим этишда тўланган 1 000 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилишни,
даъвогардан иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Олий
суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 110, 118, 157, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
ажрим қилди:
Даъвогарнинг даъво аризасидан воз кечиш ҳақидаги аризаси иш
юритувига қабул қилинсин.
Даъвогар “****” хусусий корхонасининг жавобгар “****” корхонасига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1903-2502/3550-сонли
иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар “****” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 1 000 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати даъвогар “****” хусусий корхонаси зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунчиликда белгиланган тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Н.Сатторов
2