Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2502/2402 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 48397ecb-6590-4fd6-9c4f-55e79c79f080 Claim ID PDF Hash 402066f86ef61f8b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунинг 485-моддаси онунинг 485 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
Ушбу кодекснинг 68-моддаси Ушбу кодекс 68 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Ушбу Кодекснинг 169-моддаси Ушбу Кодекс 169 code_article
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2502/2402-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 5 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, «Шодлик пахта дон кластер» масъулияти чекланган жамияти вакили А.Нарматов (ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Муборак туман бўлими давлат ижрочиси *** (ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси инспектори ***(ишончнома асосида)лар иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан «Шодлик пахта дон кластер» масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Шодлик пахта дон кластер» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳамда Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Муборак туман бўлими ҳисобидан 279 271 168 сўм асоссиз ундирилган пул маблағини ундириб беришни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан келтирилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, жавобгарлар томонидан даъвогарнинг банк ҳисоб-рақамидан жами бўлиб 976 628 115 сўм ундириб олиниб, ушбу пул маблағларини даъвогарнинг ҳисоб-рақамида мавжуд бўлган ижро варақаларига асосан тўлаб берилиши лозим бўлса-да, бироқ ундириб олинган пул маблағларининг бир қисми яъни 279 271 168 сўм даъвогарнинг қарзи бўлмаган учинчи шахсларнинг солиқ қарздорлигини қоплашга йўналтирилганлигини, жумладан “Қурбон Кенжабону Ҳайит” фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги учун 146 936 297 сўм миқдорида, “Нурбек Дилбек Шуҳрат” фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги учун 75 863 922 сўм миқдорида ва “Агро стар инвест” фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги учун 56 470 949 сўм миқдорида маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб юбориб, даъвогарнинг молиявий аҳволини тушиб қолишига сабаб бўлганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикояти юзасидан ўз эътирозларини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган солиқ вакили фермер хўжаликларининг 2024 йил пахта ҳосилидан ҳақдорлиги тўғрисидаги даъвогарнинг берган маълумотига асосан вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 27 октябрдаги қарори билан фермер хўжаликларининг қўшилган қиймат солиғидан мавжуд қарзи ҳисобига ундирилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 27 октябрдаги қарори билан даъвогардан Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Миришкор туман бўлими давлат ижрочисининг 2024 йил 29 октябрдаги қарори билан даъвогарга тегишли бўлган Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Муборак туман бўлимининг депозит ҳисоб-рақамидаги пул маблағларидан жами 976 628 115, 70 сўми хатланиб, бюронинг Миришкор туман бўлими депозит ҳисоб-рақамига ўтказилган. Шундан, низоли 279 271 168 сўм қисми яъни “Қурбон Кенжабону Ҳайит” фермер хўжалигининг 146 936 297,4 сўм, “Нурбек Дилбек Шуҳрат” фермер хўжалигининг 75 863 922 сўм ва “Агро стар инвест” фермер хўжалигининг 56 470 949,5 сўм қўшилган қиймат солиғидан мавжуд қарзи ҳисобига ҳақдорлик суммаси ундирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуни 47 – моддасига кўра, ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний ва юридик шахслардан ундирув биринчи навбатда қарздорнинг сўмдаги ва чет эл валютасидаги пул маблағларига ҳамда бошқа қимматликларига, шу жумладан банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги пул маблағларига ҳамда ўзга қимматликларига қаратилади. Қарздорнинг банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги барча ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағлари ва ўзга қимматликлари тўғрисида ахборот бўлганда, улар хатланиши белгиланган. Шунингдек, ушбу қонунинг 485-моддаси учинчи қисмига кўра, ундирувни қарздорга амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича дебитор тўлаши лозим бўлган пул маблағларига қаратиш қарздор ўз дебитори билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини тақдим этган тақдирда амалга оширилади. Мазкур ҳолатда, низоли фермер хўжаликларининг 2024 йил пахта ҳосилидан ҳақдорлиги тўғрисидаги даъвогарнинг ўзи берган маълумотга асосан вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 27 октябрдаги қарори билан “Қурбон Кенжабону Ҳайит”, “Нурбек Дилбек Шуҳрат” ва “Агро стар инвест” фермер хўжаликларининг қўшилган қиймат солиғидан мавжуд қарзи ҳисобига ундирилганлиги ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади. Судлов ҳайъати юқоридагиларни инобатга олиб, апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди ва биринчи инстанция суди томонидан даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддаси биринчи қисмида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Учинчи қисмида, агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади деб кўрсатилган. Ушбу Кодекснинг 169-моддаси 1-бандига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади, 3-бандига кўра суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. ИПКнинг 276-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси 18-бандида, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилганлиги белгиланган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан апелляция шикояти учун 2 793 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, ИПКнинг 66, 68, 74, 118, 276-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. «Шодлик пахта дон кластер» масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти учун 2 793 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи *** ҳайъат аъзолари *** ***