← Назад
Решение #2837510 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 341 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/15395-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Р.Турсункулов даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг жавобгар “S R YJ V IRI” МЧЖдан 3 278 018 сўм
асосий қарз ва 140 954 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“S R YJ V IRI” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 3
278 018 сўм асосий қарз ва 140 954 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу
модданинг учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки
унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга
ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда мажбурият “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб
бериш ва қабул қилиш шартномаси”дан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 18.02.2025 йилда
1330121521-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул
қилиш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб
бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг
1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда
тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан тўлиқ бажарилган. Бироқ жавобгар
томонидан етказиб берилган табиий газ учун тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаганлиги оқибатида 2025 йил ноябрь ойи ҳолатига жавобгарнинг истеъмол
қилинган табиий газ бўйича даъвогар олдида 3 278 018 сўм қарздорлик юзага келган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки
уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан
хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Даъвогарнинг 2025 йил 5 декабрь ҳолатига судга тақдим қилган
маълумотномасига кўра, жавобгар 2025 йил 19 ноябрда (судга даъво тақдим
қилингандан кейин) асосий қарзни тўлиқ тўлаган.
ФКнинг 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим
даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд мажлиси кунига қадар
жавобгар томонидан асосий қарз тўлиқ тўлаб берилганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг 3 278 018 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан тўловлар ўз муддатида
амалга оширилмаганлиги учун 140 954 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
Шартноманинг 8.6-бандида, шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда
етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда “Истеъмолчи” муддати
ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли Қарори 12-бандига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятларни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 140 954 сўм пеня ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, суд пеня
миқдорини камайтириб, 35 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини
рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шунга асосан, суд ишни куриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 341моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 2034, 2035 -моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “S R YJ V IRI” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ҳудудгазтаъминот”
АЖ фойдасига 35 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “S R YJ V IRI” МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида ушбу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш), ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов