Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/2253 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Язык
Стороны
Истец / Обвинение Чироқчи пахта тозалаш Ответчик / Подсудимый Чироқчи кластер
Source ID 23c8ad0e-764d-4012-8e90-cf29f52c966b Claim ID PDF Hash aebb470abf511db6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 278-моддасининг 2-қисми тисодий процессуал кодекси 278 2 code_article
ра ушбу Кодекс 279-моддаси ра ушбу Кодекс 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
бандига асосан ФКнинг 382-моддаси бандига асосан ФК 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПК 134-моддаси ИПК 134 law
суд ИПК 134-моддаси суд ИПК 134 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/2253-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 5 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан «Чироқчи кластер» масъулияти чекланган жамиятининг суд тугатиш бошқарувчиси *** томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар Суд тугатиш бошқарувчиси ***, унинг вакиллари ***, *** (ишончнома асосида) ва даъвогардан жамият вакиллари ***, *** (ишончнома асосида), “***” АЖ вакили ***в (ишончнома асосида) ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТ вакили *** (ишончнома асосида) лар иштирокида, Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ВКА орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Чироқчи пахта тозалаш” акциядорлик жамияти, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Чироқчи кластер” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган 2020 йил 16 ноябрдаги 1-сонли кучмас мулкни олди-сотди шартномасини ҳам 2024 йил 1 октябрдаги ўзгартириш киритиш ҳақидаги 1-сонли келишувни бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қаноатлантирилиб, “Чироқчи пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ва жавобгар “Чироқчи кластер” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2020 йил 16 ноябрдаги 1-сонли кучмас мулкни олди-сотди шартномаси ҳамда унга 2024 йил 1 октябрдаги ўзгартириш киритиш ҳақидаги 1-сонли келишув бекор қилиниб, жавобгардан Республика бюджетига 7.500.000 сўм давлат божи ундирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанциясининг 2025 йил 6 майдаги қарори билан биринчи босқич судининг 2025 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 4 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанциясининг 2025 йил 6 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанциясининг 2025 йил 6 майдаги қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 4 июлдаги қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига юборилган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 278-моддасининг 2-қисмига кўра ушбу Кодекс 279-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 декабрдаги ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим қабул қилиниб, ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Чироқчи туман ҳокимлиги, “Қашқадарё***” АЖ ва Кадастр агентлиги Чироқчи туман филиали жалб этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб «Чироқчи кластер» масъулияти чекланган жамиятининг суд тугатиш бошқарувчиси *** томонидан берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос сифатида биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, яъни шартнома асосида тўланилиши лозим бўлган суммани 56.24 фоизи тўланганлиги, шартнома жиддий равишда бузилмаганлиги, кластер томонидан олинган объект ичида ёғ ишлаб чиқариш заводи қурилганлиги корхонани соғломлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар жамият суд тугатиш бошқарувчиси апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва тарафлар иштирокида қарздорликни тўлаш юзасидан тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар жамият вакили апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва тарафлар иштирокида тузилган келишув битимини тасдиқланишида эътирози йўқлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган “Қашқадарё***” АЖ вакили қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд мажлисида иштирок этган “Узсаноатқурилишбанк” АТБ вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида Чироқчи туман ҳокимлиги ва Кадастр агентлиги ўзининг ишончли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 2-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз ишдаги мавжуд хужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан жавобгар ва даъвогар вакилларининг келтирган важларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 914-сонли Қарорининг 1-бандига кўра 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини баҳолаш қийматини 5 йил муддатга бўлиб, тўлаш шарти билан сотиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган. Мазкур қарорга асосан тарафлар ўртасида 2020 йил 16 ноябрдаги 1-сонли кўчмас мулкни олди-сотди шартномаси тузилиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандида “Сотувчи” Чироқчи тумани, Мустақиллик кўчаси 153-уйда жойлашган “Чироқчи пахта тозалаш” АЖнинг ва унга қарашли “Еттитом” ва “Ф.Хўжаев” пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар (асбоб ускуналар)ни (бундан буён матнда – “Объект” деб юритилади) мулкий мажмуа сифатида (1-3-иловага мувофиқ) “Сотиб олувчи”га сотади, “Сотиб олувчи” эса ушбу “Объект”ни қабул қилиб олади ва мазкур шартномада кўрсатилган объектнинг бозор қийматидаги баҳосини белгиланган тартибда ва муддатларда (2-иловага мувофиқ) “Сотувчи”га тўлаши белгиланган. Шартноманинг 2.1-бандида “Объект”нинг баҳоси (ҚҚС билан) жами 43.481.419.766 сўмни ташкил этиши, 2.2-бандига асосан тасдиқланган тўлов графикка асосан 5 йил муддатда тўловни амалга ошириш келишилган. Даъвогар томонидан шартнома шартларидан келиб чиқиб, 2020 йил 16 ноябрдаги 22-сонли электрон ҳисоб-фактура ҳамда далолатнома билан 43.481.419.765,65 сўмлик мол-мулклар жавобгарга топширилган. Ўзаро тузилган 2024 йил 1 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишув билан унинг 1-бандида тарафлар мазкур келишув имзоланган кунда, яъни 2024 йил 1 октябрга қадар шартнома тўлов графиги бўйича “Сотиб олувчи” “Сотувчи”га 24.453.817.061 сўм тўлаб берилганлигини, бунинг натижасида тўлов графиги бўйича “Сотиб олувчи”нинг “Сотувчи”дан 16.853.531.710 сўм тўлов муддати ўтган, шартнома умумий суммасига нисбатан эса жами 19.029.602.704 сўм қарз қолганлиги тан олиниб, 2-бандига асосан тарафлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича қарздорликлар муддатини бир йилга узайтириб, шартноманинг 1.1-банди билан тасдиқланган 2-иловадаги тўлов графиги ўзгартирилган. Шартнома юзасидан муқаддам иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари билан қарздорликлар қисман ундирилиб, келинган бўлса-да, тўловлар амалга оширилмасдан қолган. Шартноманинг 4.1-бандида “Сотиб олувчи” тўловга қобилиятсиз деб топилганда ёки ушбу шартномага мувофиқ “Объект” учун белгиланган тўловлар 2 (икки) ва ундан ортиқ маротаба тўланмаган тақдирда “Сотувчи” 10 (ўн) кун олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда шартномани муддатидан олдин бир томонлама бекор қилиш ҳамда “Объект”ни қайтариб олиш, шунингдек, мулкни сотиш бўйича тўланган солиқ тўловлари ва унга ҳисобланган устамалар “Сотиб олувчи”дан қўшиб ундириб олиш; шунингдек, шартномага асосан мулкдан фойдаланиш жараёнида ва мулкни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, тўланган солиқ тўловлари ва унга ҳисобланган устамалар ҳамда бошқа кўрилган зарарни “Сотиб олувчи”дан ундириб олиш; -шартноманинг муддатидан олдин бекор қилиниши ҳақида “Сотиб олувчи”ни 10 (ўн) кун олдин ёзма равишда огоҳлантириш лозимлиги қайд этилган бўлиб, даъвогарнинг 2024 йил 27 декабрдаги 154-сонли шартномани бекор қилиш таклифи жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, шартноманинг 5.4-банди тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни 2 (икки) ой муддат мобайнида суринкасига бажармаган тақдирда, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклиф билан биринчи тарафни ёзма равишда буюртма хат ёки шахсан топшириши орқали хабардор қилиши, ушбу таклифга бининчи тараф рад жавоби берган ёки буюртма хат юборилган кундан кейин 1 (бир) ой муддат ичида жавоб олмаганда, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Натижада низо келиб чиқиб, даъвогар шартномани бекор қилиш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Биринчи босқич суди даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида шартномани бекор қилиш тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилиши қайд этилган. ФКнинг 382-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: - иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; - ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Олий хўжалик) Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига асосан ФКнинг 382-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига асосан бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Шартноманинг 4.1-бандида “Сотиб олувчи” тўловга қобилиятсиз деб топилганда ёки ушбу шартномага мувофиқ “Объект” учун белгиланган тўловлар 2 (икки) ва ундан ортиқ маротаба тўланмаган тақдирда, шунингдек, шартноманинг 5.4-бандида ҳам тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни 2 (икки) ой муддат мобайнида сурункасига бажармаган тақдирда иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга ҳақли эканлиги билан баҳолаб, даъвогар томонидан шу кунда тақдим этган маълумотномага кўра, жавобгарнинг 2024 йил октябрь ойидан 2025 йил март ойига қадар жами 6.342.537.200 сўм муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эканлиги у томонидан шартнома мажбурияти юзасидан икки ойлик муддатдан ортиқ тўловлар амалга оширилмаган. Ушбу ҳолат томонлар иштирокида тузилган тўлов графиги билан ўз исботини топган. Шартноманинг 4.1-бандида “Сотиб олувчи” тўловга қобилиятсиз деб топилганда шартнома бекор қилиниш учун асос сифатида назарда тутилганлиги билан муҳокама қилиб, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 январдаги 4-1807-2401/2126-сонли ҳал қилув қарори билан “Чироқчи кластер” масъулияти чекланган жамияти умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш фаолиятини тўхтатмасдан амалга ошириш бошланган. “Чироқчи пахта тозалаш” акциядорлик жамияти, “Чироқчи кластер” масъулияти чекланган жамиятига 2024 йил 1 октябрдаги 1-сонли келишувни бекор қилиш ҳақида 2025 йил 15 январда 05-сонли талабнома юборган бўлсада, лекин жавобгар мазкур талабномани оқибатсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунингдек, “Чироқчи кластер” масъулияти чекланган жамияти томонидан судлов ҳайъатига илтимоснома билан мурожаат қилиниб, тарафлар ўртасида 2025 йил 17 июлда тузилган келишув битимини тасдиқлаб бериш сўралган. Ваҳоланки, даъво аризада тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 16 ноябрдаги 1-сонли кўчмас мулкни олди-сотди шартномасини ҳамда 2024 йил 1 октябрдаги ўзгартириш киритиш ҳақидаги 1-сонли келишувни бекор қилиш сўралган. Бироқ, судлов ҳайъатига тақдим этилган келишув битимида “Чироқчи кластер” масъулияти чекланган жамиятининг “Чироқчи пахта тозалаш” акциядорлик жамияти олдидаги 21.748.070.898 сўм миқдоридаги қарздорлигини тўлов графигага мувофиқ 2025 йил 31 декабрга қадар тўлаш назарда тутилган. Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида эришилган келишув битими даъво талабидан четга чиққан ҳолда тузилган. Шунингдек, суд мажлисида иштирок этган “Чироқчи пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари мазкур келишув битими жамият акциядорларининг ҳуқуқ ва манфаатларига даҳлдор эканлигини билдириб, келишув битимини тасдилашни рад қилиш ҳақида фикр билдирган. Зеро, ИПК 134-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида келишув битимининг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса, тасдиқлаш рад этилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида”ги 204сонли қарори 13-бандида, суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва ҳ.к.) текшириши лозим. Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суд ИПК 134-моддасига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни мазмунан кўриб чиқиши ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлари тўғрисида” ги Қонуннинг 43-моддасида тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимларни жамият тузиши тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг унинг тузилишидан манфаатдор бўлмаган иштирокчилари умумий овозларининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади. 44-моддасида эса агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди. Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. «Чироқчи кластер» масъулияти чекланган жамиятининг суд тугатиш бошқарувчиси *** томонидан мазкур келишув битими тузилишида даъвогар томонидан тақдим этилиши шарт бўлган келишув битими тузилишида розилик берилган умумий йиғилиш қарори судга тақдим этилмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш ҳақида келтирган илтимосномасини рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатлар ва далиллар апелляция шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини тасдиқлайди. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилмаган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган почта харажати инобатга олиб, ўзининнг зиммасида қолдиришни ва жавобгардан апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига 3.750.000 сўм давлат божи ва 103.000 сўм суд ҳаражатларини ундиришни, тарафлар иштирокида 2025 йил 5 декабрда тузилган келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги жавобгарни илтимосномасини тасдиқлашни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: «Чироқчи кластер» масъулияти чекланган жамиятининг суд тугатиш бошқарувчиси ***нинг тарафлар иштирокида 2025 йил 5 декабрда тузилган келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги оғизаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «Чироқчи кластер» масъулияти чекланган жамиятининг суд тугатиш бошқарувчиси *** томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган почта харажати инобатга олиб, унинг зиммасида қолдирилсин. «Чироқчи кластер» масъулияти чекланган жамиятидан апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига 3.750.000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд ҳаражатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Чироқчи туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи *** Судьялар *** ***