← Назад
Решение #2837513 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 285 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 3246 | — | law | |
| ИПК | 324 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Эгамов
4-1805-2401/2289-сонли иш
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Базаров
ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг
котиблигида Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажримига нисбатан Миришкор
туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар
“Музаффар обод юксалиш” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш
тартибидаги шикояти бўйича ишни жавобгар “LI E E ILE OVERSE S”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакили
Н.Сувонов (ишончнома асосида) (Кенгаш ва даъвогар иштирокисиз)лар
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар “Музаффар обод юксалиш” фермер хўжалиги манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “LI E E ILE
OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан
2021 йил топширилган пахта ҳосили учун 57 277 368 сўм рағбатлантирувчи
коэффицент ҳақдорлик, 2022 йилда топширилган пахта ҳосилидан қуритиштозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 4 241 277 сўм пул маблағи ва унга
ҳисобланган 2 035 813 сўм пеня ҳамда 2021, 2022, 2023 йилларда берилмаган
аванс маблағига нисбатан 244 258 111 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2024 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан Кенгашнинг даъвогар
манфаатида берган кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида
берилган тафтиш тартибидаги шикоятда суд ҳужжатини бекор қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри
қўлланилганлиги, ўз вақтида хабардор бўлмаганлиги, шикоят бериш муддатини
тиклаш ҳақидаги илтимоснома асоссиз равишда рад этилганлиги, ҳал қилув
қарорини 25.01.2025 йилда олганлиги, шу санада хабар топганлиги каби важлар
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятнинг асоссиз
эканлигини, шикоят бериш муддати узрсиз сабаблар билан ўтказиб
2
юборилганлигини маълум қилиб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни ва
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Кенгаш ва
даъвогарга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 324моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда
келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди.
ИПКнинг 285-моддасига кўра кассация шикояти (протести) биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида берилиши мумкин.
Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати
шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси
суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш
муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан
узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги
“Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида
кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 7-бандида шундай
тушунтириш берилган:
“Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтишининг
бошланиши, тегишлича суд ҳужжати қабул қилинган ёки қонуний кучга кирган
кундан эътиборан ҳисобланади.
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, апелляция шикоятини
(протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест)
беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар
илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан
кечиктирмасдан берилган, кассация инстанцияси суди томонидан эсс, агар
илтимоснома кассация шикоятини (протестини бериш муддати ўтган кундан
эътиборан уч ой ичида берилган ва апелляция, кассация шикоятини (протестини)
бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб
топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Шикоятни (протестни) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақидаги илтимосномада муддатнинг ўтказиб юборилиши сабаблари
кўрсатилиши ва асослантирилиши лозим.
Апелляция, кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб
юборилганлигининг узрли сабаблари бўлиб, судга бундай шикоят (протест)
билан ўз вақтида мурожаат қилишга тўсқинлик қилган, аризачига боғлиқ
бўлмаган ҳолатлар ҳисобланиши мумкин”.
3
Бироқ, Кенгаш томонидан тақдим этилган кассация шикояти ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир йил ўтгач берилган.
Шунингдек, кассация шикояти бериш учун ўтказиб юборилган муддатни
узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномада ҳал қилув қарорининг нусхаси фермер
хўжалигининг почта манзилига почта алоқа хизмати орқали 2025 йил 25 январда
етказиб берилганлиги кўрсатилган.
Аммо, иш ҳужжатларида суд томонидан ҳал қилув қарорининг нусхаси
Кенгаш ва даъвогарга 2024 йил 7 ноябрда ва 2024 йил 12 ноябрда “Гибрид
почта” алоқа хизмати орқали етказиб берилганлигини тасдиқловчи
маълумотнома мавжуд.
Бундан ташқари, мазкур иш бўйича ижро варақаси Кенгаш вакили
Р.Хазратқулов томонидан шахсан олинган.
Мазкур ҳолатлар ҳал қилув қароридан Кенгаш вакилининг ўз вақтида
хабардор бўлганлигини тасдиқлаганлиги учун суд ўтказиб юборилган муддатни
узрли деб топиш ва тиклаш ҳақидаги илтимосномада келтирилган асосларни
узрли сабаб сифатида асосли равишда баҳоламаган ва кассация шикоятини иш
юритишга қабул қилишни тўғри рад қилган.
Шу сабабли судлов тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важлар
билан қўшилмайди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шарт.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш
чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материллари бўйича текширади.
4
ИПК 324 -моддасининг учинчи қисми 1-бандига асосан ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестини) кўриш
натижалари бўйича ажримни, қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни
қаноатлантиришни рад этиб, қуйи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74,
118, 3246, 32411-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, Миришкор туман
фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар “Музаффар
обод юксалиш” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш тартибидаги
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест)
бериши мумкин.
11
Раислик этувчи
М.Астанов
Ҳайъат аъзолари
М.Базаров
Ҳ.Турсунов