Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/938 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b1657688-14f4-43c3-ae44-5ee15778cbb6 Claim ID PDF Hash 7f4030e13cece5cf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/938-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Р. Асқаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – С. Умаралиев Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Мадаминов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 5 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Т.Атабоевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Садиков ва А.Мадаминовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида, жавобгар вакил З.Хошимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Собиржон юқори ҳосили” фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар – “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан уруғлик учун топширилган пахта хом ашёсининг иккинчи босқичидаги 55 421 175 сўм устама ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 8 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қароридан норози бўлиб “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси томонидан берилган тафтиш шикоятини, Андижон вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринда матнларда кенгаш деб юритилади) “Собиржон юқори ҳосили” фермер хўжалиги (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринда матнларда қарздор деб юритилади) ҳисобидан уруғлик учун топширилган пахта хом ашёсининг иккинчи босқичидаги 55 421 175 сўм устама ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Андижон туман қишлоқ хўжалик бўлими ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази Андижон вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 55 421 175 сўм иккинчи босқичдаги устама ҳақи, кенгаш фойдасига 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 307 168 сўм давлат божи ундирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд хужжатлари устидан норози бўлиб жавобгар тафтиш шикояти тақдим этган. Шикоятда судлар моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаганлиги, даъвони қаноатлантириш учун шартноманинг 4-бўлимида қайд этилган 2024 йил 31 декабрь кунига қадарли тўлаб бериш бўйича келишув асос қилиб олинганлиги, бироқ топширилган уруғлик пахта хом-ашёсидан олинган уруғлик чигит қонун талабларига асосан масъул субъект томонидан туксизлантириб тозалаган, сараланган, дорилангандан кейин уруғларга сертификат берилгандан сўнг жараён якунланишини эътибордан четда қолдирганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган "Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 16-бандида, иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; Мазкур Низомнинг 1-иловасида, тайёрланган уруғлик пахта учун устама ажратиш тартиби аниқ кўрсатилган бўлиб, унга кўра етиштирилган уруғлик пахтадан тайёрланган ва келгуси йилда экилган уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни ажратиш, Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин деган талабларига аҳамият берилмаганлиги, ҳисобварақ-фактура йўқлиги эътиборга олинмаганлиги, масъул идоралар томонидан тасдиқланадиган 55 ХЛ хисоб далолатномасига асосан уруғликларни сотиш белгиланганлиги, далолатномада даъвогарга тегишли уруғлик сотилиши қайд этилмаганлиги, мазкур далолатномада даъвогар қайд этилган ҳолда устамалар тўлаб берилиши каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция судининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, қуйи инстанция судлари Вазирлар Махкамасининг қарори асосида тасдиқланган устама тўловларни тўлаш тартиби ҳақидаги низом талабларини қўлламаганлигини, 55-ХЛ хисоб далолатнома жамият томонидан тузилиб масъул идораларга тасдиқлаш учун берилишини, даъвогар топширган уруғликлар омборда дориланган ҳолда сақланаётганлигини, уруғлик дориланганлиги сабабли бошқа мақсадларда фойланиб бўлмаслигини, маҳсулот йўқ қилиниши лозимлигини, масъул шахслар томонидан маҳсулотни сотиш бўйича далолатномада акс эттирилгандан сўнг тўловларни амалга оширилишлигини билдириб, қуйи инстанция судлари қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар, учинчи шахс вакиллари иштирок этмадилар. Судлов ҳайъати даъвогар, учинчи шахс вакиллари иштирокисиз суд мажлисини ўтказишни лозим топди. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятини ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил 10 февралда 3/16-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартнома” тузилган. Даъвогар 134 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб, ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандига кўра, уруғлик пахта учун уруғликнинг унувчанлиги 90 фоиз юқори бўлганида харид нархига қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади, хусусан, элита ва супер элита чигит учун 100 фоиз, 1-репродукцияли чигит учун (R1) 75 фоиз, 2-репродукцияли чигит учун (R2) 50 фоиз, 3-репродукцияли чигит учун (R3) 25 фоиз. Шартноманинг 4.4-бандига асосан, хўжаликка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборлиган пуллар ва харажатлар чегирилганидан қолган қисми ҳамда уруғлик пахтанинг 1-босқичи (50 фоиз) қийматини ҳосил йилининг 31 декабрда тўлаб беради. Етказиб берилган уруғлик пахта учун қолган ҳақни харидор уруғлик тозаланиб, сараланганидан кейин, лекин 2024 йил 31 декабрдан кечиктирмасдан тўлиқ тўлаб бериши ҳақида келишилган. Даъвогар томонидан 2023 йил хосили бўйича 14 400 кг уруғлик чигитини жавобгарга топширган, топширилганлиги тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топади. Жавобгар биринчи босқичдаги тўловларини тўлаб берган бўлсада, аммо иккинчи босқичда амалга оширилиши лозим бўлган устама тўловларини шартномада келишилган 2024 йил 31 декабрь кунига қадарли тўлаб бермасдан, шартнома шартларини лозим даражада бажармаган. Мазкур маблағларни ундириб бериш бўйича фермер хўжалиги кенгашга ариза билан мурожаат қилинган, кенгаш томонидан фермер хўжалигининг манфаатини кўзлаб жавобгарга талабнома юборган, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.3 ва 4.4-бандида уруғлик учун устама ҳақни тўлашнинг аниқ муддатлар белгилаб қўйилганлиги, жавобгар ушбу мажбуриятни бажармасдан 15 358 400 сўмни тўламаганлиги сабабли ушбу ҳақдорлик жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши лозим бўлади. Жавобгар томонидан 2023 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит 55- L ҳисоботи тасдиқланган ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасасига тақдим этган. Мазкур ҳисоботда даъвогар томонидан етказиб берилган уруғлик чигити сотилмаганлигини маълум қилган. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг уруғлик ҳақи уруғлик чигити сотилганидан сўнг тўлаб бериш Низом талабида белгиланганлиги сабабли рад қилиш тўғрисидаги важларини қуйидагиларга кўра асоссиз ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада иккинчи босқичдаги уруғлик устама ҳақини жавобгар уруғликни тозалаб, сараланганидан кейин, лекин 2024 йил 31 декабрдан кечиктирмасдан тўлаб беришни зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 4.4-бандига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмаган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган "Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруглик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандига кўра, уруғлик пахта хом ашёсига қонунчилик ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хомашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ( ‘zDSt-663-2017 “Уруғлик чигит. Техникавий шартлар”) талабларига мос бўлганда, пахта хомашёси қийматига нисбатан суперэлита ва элита уруғлик чигит учун 50 фоиз, I авлод (R1) учун 35 фоиз, II авлод (R2) учун 25 фоиз ва III авлод (R3) учун 15 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади. Низомнинг 16-бандига асосан, иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; Мазкур Низомнинг 1-иловасида, тайёрланган уруғлик пахта учун устама ажратиш тартиби аниқ кўрсатилган бўлиб, унга кўра етиштирилган уруғлик пахтадан тайёрланган ва келгуси йилда экилган уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни ажратиш, Пахтатўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 9.2-бандида шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёзма шаклда амалга оширилиши, ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши шартлиги белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабига аниқлик киритиб даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шу боис судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати жавобгар томонидан келтирилган важлар билан келишмайди ҳамда суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан, тафтиш инстанция суди тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати жавобгарнинг важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди: Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ етказиб берилган пахта ҳом-ашёси ва улар учун белгиланган устамаларни тўлаш тартиби келишилган. Мазкур келишув бандларига тарафлар томонидан ўзгартириш киритилмаган. Уруғлик паҳта учун 2-босқич тўлов муддати уруғлик тозланиб, саралангандан кейин, лекин 2024 йил 31 декабрь кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар пахта хом-ашёсини тозаланиб, сараланганлиги юзасидан далиллар тақдим этилмаганлиги юзасидан эътироз билдирилган бўлса-да, аммо вакил берган тушунтиришида уруғлик учинчи шахс томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олиниб дориланишлиги унинг фойдаланишга яроқли эканлиги юзасидан сертификат тақдим этилиши маълум қилинган. Мазкур ҳолатда жавобгар топширилган ҳом-ашё белгиланган тартибда саралаган ҳолда учинчи шахсга доривор ишлов бериш учун топширилади. Шунингдек шартнома шартларида уруғлик тозаланиб, саралангандан сўнг, лекин 2024 йил 31 декабрга қадарли тўловларни амалга оширишига келишилган. Хом-ашёни саралаш ва тозалаш эса жавобгарнинг мажбурияти ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тўловларни амалга ошириш муддатлари тўлиқ ҳолатда келишилганлиги сабабли низомда белгиланган тўловларни ҳисоблаш тартиби асосида ҳисоблашни асоссиз деб ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида шартнома расмийлаштирилган даврда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низоми амалда бўлган, бироқ тарафлар тўловни шартномада ихтиёрий тўлаш муддатлари келишилган. ИПК 118-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикояти билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 153 584 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 308, 3247, 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи: Т.Атабоев ҳайъат аъзолари: О.Садиков А.Мадаминов 4-1704-2501/938-сонли иқтисодий иш Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Мадаминов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Андижон шаҳри (Хулоса қисми) 2025 йил 5 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Т.Атабоевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Садиков ва А.Мадаминовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида, жавобгар вакил З.Хошимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Собиржон юқори ҳосили” фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар – “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан уруғлик учун топширилган пахта хом ашёсининг иккинчи босқичидаги 55 421 175 сўм устама ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 8 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қароридан норози бўлиб “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси томонидан берилган тафтиш шикоятини, Андижон вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 308, 3247, 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи: Т.Атабоев ҳайъат аъзолари: О.Садиков А.Мадаминов