Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/8812 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0908c6be-6263-49fa-8b4c-aa65ea9707ac Claim ID PDF Hash acbfb5cb4b0bd64b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 108-моддаси нинг 108 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
ФКнинг 109-моддаси ФКнинг 109 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8812-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 05 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Хонобод капитал қурилиш МЧЖ манфаатида жавобгар Қашқадарё вилоят Ишки ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига нисбатан бажарилган пудрат ишлари қиймати учун 94 503 927 сўмни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов, даъвогар вакиллари Б.Ҳақназаров (раҳбар) ва Э.Юсупов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Ҳимматов (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Хонобод капитал қурилиш МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Қашқадарё вилоят Ишки ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан бажарилган пудрат ишлари қиймати учун 94 503 927 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жалб этилган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, жавобгар билан дастлаб 2019 йил 6 майда тузилган пудрат шартномасига кўра, жавобгарга тегишли маъмурий бинонинг ички қисмини таъмирлаб берганлигини, шундан сўнг, жавобгарнинг собиқ раҳбари айни шу бир қаватли маъмурий бино (бокс) том қисмини жорий таъмирлашни буюрганлигини, шартнома тузган ҳолда бажариладиган ишлар ҳаққини тўлаб бериш чорасини таъминлашини айтганлигини, шунга асосан, шартнома тузмасдан пудрат ишларини бажариб берганлигини, шартнома тузилмаганлиги учун бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраб, судга мурожаат қилганида, ўтказилган назорат ўлчовида 94 503 927 сўм миқдорида ҳақиқатда ишлар бажарилганлиги аниқланганлигини таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, даъвогар томонидан ҳақиқатдан ҳам пудрат ишлари бажарилганлигини, бажарилган ишларга ҳеч қандай эътирозлар йўқлигини бажарилган ишлар учун тўловлар қилинмаганлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотнома тақдим этиб унда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган пудрат шартномаси Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси Давлат харидларини ривожлатириш ва мониторинг бўйича шўъбасидан рўйхатдан ўтмаганлиги маълум қилиниб, иш ҳажмининг кўплиги сабабли ишни ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида жавобгарга тегишли бир қаватли бино (бокс)нинг том қисмини жорий таъмирлаш ишларини бажариш бўйича муайян шартнома тузилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 108-моддаси биринчи қисмига кўра, нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади: 1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари; 2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар. Даъвогарнинг судда берган кўрсатмасига кўра, жавобгар собиқ раҳбарининг оғзаки талабига асосан даъвогар томонидан шартнома тузмасдан 2019 йил ноябрида бинонинг том қисмини қоплаш мақсадида пудрат ишлари бажарилган, бироқ, ҳужжатлаштириш ишлари 2025 йил январида амалга оширилган. Бажариб бўлинган ишларга BUYUK KELAJAK TADBIRKORI хусусий корхонаси томонидан ишчи лойиҳа ишлаб чиқилган. SHAHRI-KESH EKS ERTIZA масъулияти чекланган жамияти томонидан эса 2025 йил 22 январида 1-2025-сонли йиғма эксперт хулосаси тузилган. Тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган ва муайян битим ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилмаган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат харидлари тўғрисидаги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Бироқ, ФКнинг 109-моддасига кўра, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленуми томонидан 2009 йил 18 декабрда қабул қилинган Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги 203-сонли қарори 8-банди еттинчи қисмига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги, агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмаслиги тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Ипотека банки акциядорлик тижорат банки Қашқадарё вилоят филиали томонидан 2025 йил 27 январида тузилган назорат ўлчови ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномада даъвогар томонидан 94 503 927 сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилганлиги, 96 356 656 сўм бажарилганлиги кўрсатилган ишлардан 1 852 729 сўми ортиқча қўшиб ёзилганлиги аниқланган. Шунга кўра, суд тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган бўлса-да, даъвогар ва жавобгар ўзаро шартномавий муносабатга киришганлигини, даъвогарнинг жорий таъмирлаш ишларини бажаришига жавобгар томонидан йўл қўйилганлигини ва шароит яратилганлигини, ўтказилган назорат ўлчови далолатномасида даъвогарнинг бажарган ишлари 94 503 927 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилади. Давлат божи тўғрисидаги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида қайд этилган ҳолатларга ва қонун нормаларининг талабларига асосланиб, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 94 503 927 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 890 078,54 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 109,109-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 74, 118, 166, 176-179, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Қашқадарё вилоят Ишки ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳисобидан даъвогар Хонобод капитал қурилиш МЧЖ фойдасига 94 503 927 сўм бажарилган ишлар қиймати ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига: жавобгар Қашқадарё вилоят Ишки ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳисобидан 1 890 078, 54 сўм давлат божи; Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов