Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/2122 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d6b84364-98c7-45af-881a-f7285420afc9 Claim ID PDF Hash 0ff18031f439444b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПКнинг 219-моддаси ИПКнинг 219 law
рисидаги аризага ушбу Кодекс 151-моддаси рисидаги аризага ушбу Кодекс 151 code_article
збекистон Республикаси Конституциянинг 49-моддаси збекистон Республикаси Конституция 49 law
Мазкур Конституциянинг 62-моддаси Мазкур Конституция 62 law
Конституциянинг 66-моддаси Конституция 66 law
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
онунининг 8-моддаси онуни 8 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2122-сонли иш Судья Р.Г.Асқаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 2025 йил 5 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судья Р.Г.Асқаровни раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровни котиблигида, аризачи – Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти бошқармасининг жавобгар – “ sf lt Mix” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини давлат экологик экспертиза хулосасини олгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи вакили А.Ахмаджонов (2025 йил 3 декабрдаги 02-01/16-419-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар жамият раҳбари З.Исмонов (шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида), Избоскан туман прокурор ёрдамчиси О.Қосимовлар иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАД И: Аризачи – Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ sf lt Mix” масъулияти чекланган жамиятга нисбатан жамиятнинг фаолиятини давлат экологик экспертиза хулосасини олгунга қадар вақтинча тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этишиб, жавобгар ажратилган ер майдонида асфалт ишлаб чиқариш фаолиятини юритиб келаётганлигини, дастлаб жамият номи “Евростар премиум” масъулияти чекланган жамияти номи билан фаолият юритиб келганлигини, кейинчалик жамият номи ўзгартирилганлигини, дастлаб олинган давлат экологик экспертизаси хулосаси муддати тугаганлигини, навбатдаги давлат экологик экспертизаси хулосасини олиши кераклигини, лекин жавобгар ушбу хулосани олмасдан фаолият юритиб келаётганлигини, талабнома юборилганлигини, талабномага жавоб бермаганлигини, олиниши лозим бўлган хулосани олмасдан фаолият олиб борганлигини билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари иштирок этиб, ҳақиқатда ҳам дастлабки экологик хулосани олганлигини, навбатдаги хулосани олиш тўғрисида маълумоти бўлмаганлиги сабабли эътиборсиз қолдирилганлигини, аризачи вакили томонидан юборилган талабнома етиб келмаганлигини, хозирги кунда бир нечта объектларда ишлар олиб борилаётганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилиб беришни сўради. Избоскан туман прокурор ёрдамчиси суд мажлисида иштирок этиб, аризачининг талаби асосли киритилганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачининг ариза талабини асосли деб ҳисоблаган ҳолда аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш хужжатларидан кўринишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, “ sf lt Mix” МЧЖ давлвт хизматлари маркази томонидан 20.01.2022 йил куни 1087056-сон тартиб рақам билан рўйхатдан ўтказилган, масъулияти чекланган жамият сифатида ташкил этилиб, фаолият манзили Избоскан тумани, Янгизамон ҚФЙ, Мангуберди маҳалласи деб кўрсатилган. Жавобгар томонидан дастлабки хулосани “Евростар премиум” масъулияти чекланган жамияти номига олган, кейинчалик жамият номи ўзгарган ушбу хулосада уч йил ичида фаолият олиб бориш учун навбатдаги ЗЭП хулосасини олиб кўрсатилган, лекин жавобгар навбатдаги ЗЭП хулосасини олмасдан фаолият юритиб келган. Аризачи томонидан 07.02.2025 йилда низони судгача ҳал этиб бўйича жавобгарга экспертиза хулосасини олишни, акс ҳолда фаолиятни вақтинча тўхатиш бўйича судга мурожаат қилишни билдириб талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан талабномани оқибатсиз қолдирган ва экспертиза хулосасини олмаган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК) 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПКнинг 217-моддаси биринчи қисми учинчи бандига асосан, фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чоралари хисобланади. ИПКнинг 219-моддаси 1-қисми 2-бандига биноан фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш тўғрисидаги аризага ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризага ушбу Кодекс 151-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари — таъсис ҳужжатларининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; юридик шахс ёки фуқаро томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилганлигини тасдиқловчи, фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш учун асос бўладиган далиллар илова қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 49-моддаси иккинчи бандига кўра, [ОКОЗ: 1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.06.00 Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш; 2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат] давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атрофмуҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Мазкур Конституциянинг 62-моддасига асосан, ф[ОКОЗ: 1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.03.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари] фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. Конституциянинг 66-моддасига биноан, [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.09.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш] мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига биноан, атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар хамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлик хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат бошқаруви қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, ушбу қонуннинг 25-моддаси иккинчи бандига биноан, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойихаларни рўёбга чиқариш ман этилади. Бундан ташқари, юқоридаги қонуннинг 48-моддасида корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин. Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ваколатларига мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлик хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддасига биноан табиий бойликлардан ўзбошимчалик билан фойдаланишда, давлат экология экспертизаси талабларини бажармаганликда; табиий ресурслардан фойдаланганлик учун белгиланган тўловни, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик ва унга зарарли таъсир кўрсатишнинг бошқа турлари учун компенсация тўловлари тўлашдан бош тортганликда; табиатни муҳофаза қилиш объектларини қуриш режаларини, табиатни муҳофаза қилишга доир бошқа тадбирларни бажармасликда; табиатни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошираётган идораларнинг кўрсатмаларини бажармаганликда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига биноан интизомий, маъмурий, жиноий ва бошқа йўсиндаги жавобгарликка тортилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат экологик экспертизаси тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига биноан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади деб белгиланган. Ушбу Қарорнинг 1-иловасида давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати белгиланган бўлиб, улар - атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб (юқори даражада хавфли) фаолият турлари; атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб (ўртача даражада хавфли) фаолият турлари; атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) фаолият турлари; атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб (маҳаллий таъсир кўрсатиш) фаолият турларига бўлинган. Жавобгар “ sf lt Mix” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолияти атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб (ўртача даражада хавфли) бўлиб, юқоридаги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли Қарори талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритмаганлиги аниқланиб, жавобгарга талабнома юборилган. Аризачи томонидан юборилган талабномага жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини тарафлардан ундирмасликни, почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Боиси Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 188, 192, 215-222, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза талаби қаноатлантирилсин. “ sf lt Mix” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона фаолиятини давлат экологик экспертиза хулосасини олингунга қадарли фаолияти вақтинча тўхтатиб турилсин. Жавобгар “ sf lt Mix” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона ҳисобидан аризачи Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи судья Р.Г.Асқаров