Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/15392 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый Z F R D ILG
Source ID f8fb8f54-6fc0-4d43-a0fb-5c74b5399602 Claim ID PDF Hash 7362fe576258aac4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/15392-сонли иш судья Н.Р.Турсункулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Жиззах шаҳри 2025 йил 5 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Жиззах вилоят Зафаробод туман прокуратурасининг даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар “Z F R D ILG’ RI” фермер хўжалигига нисбатан берган жавобгардан жами 250 531 958 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни прокуратура вакили А.Азодов, даъвогар вакили Ф.Норбоев (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах вилоят Зафаробод туман прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) “Агробанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Z F R D ILG’ RI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 237 617 436 сўм кредит асосий қарзи ва 12 914 522 сўм ҳисобланган фоиз тўловлари, жами 250 531 958 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит пахта хом ашёси етиштириш учун ажратилганлигини, кредитни қайтариш муддати 2025 йил 1 апрель этиб белгиланганлигини, жавобгар бизнес режа кўрсаткичларини бажармаганлигини, кредит қарздорлиги суд мажлисига қадар тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради ва судга бугунги кун ҳолатидаги кредит қарздорлиги тўғрисида маълумотномани, жавобгарнинг кредит ҳисобварақлари айланмалари кўчирмасини тақдим қилди. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг судга маълум бўлган охирги почта манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 26 январда 08F/ gr b nk- 5995/24-сонли кредит шартномаси (кейини ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга пахта хом ашёси етиштириш учун бўнак тариқасида 2025 йил 1 апрелгача бўлган муддатга, 10 % устама тўлаш шарти билан, 426 862 800 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса шартномада белгиланган муддатда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Кредит Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 680-сонли қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги низомга асосан ажратилган. Шартноманинг 3.2.9. бандига мувофиқ, қарздор томонидан етиштирилган ҳосил (пахта) кредит қарздорлигини қоплашга етарли бўлмаганда, банк ажратилган кредит қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатдан олдин қайтариш бўйича ваколатли иқтисодий судларга даъво аризаси киритади. Даъвогар томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, жавобгарнинг кредитни қайтаришга етадиган миқдордаги пахта хом ашёси мавжуд эмас. Давогар томонидан юборилган талабнома бўйича жавобгар томонидан молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилмаган ва талабнома эътиборсиз қолдирилган, яъни жавобгар кредитнинг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган. Шартноманинг 3.2.9. бандига мувофиқ, қарздор томонидан етиштирилган ҳосил кредит қарздорлигини қоплаш учун етарли бўлмаганда, бизнес-режа кўрсатгичлари кредит ажратилгандан бошлаб 6 ой ичида бажарилмаганда, қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашиб, унинг пул маблағлари оқими кредитни сўндириш учун етарли бўлмай қолганда, банк кредитни муддатидан олдин қайтариш чораларини кўришга ҳақлидир. Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, кредит қарздорлиги бўйича бугунги кунга қадар қисман тўлов амалга оширилган. ФК 744-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилиши мумкин. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, 2025 йил 5 декабрь кунги ҳолатга асосий қарз бўйича 237 617 436 сўм, фоиз бўйича 16 391 000 сўм қарздорлик мавжуд. Мазкур ҳолда, суд даъвогарнинг жавобгардан 237 617 436 сўм кредит асосий қарзи ва 12 914 522 сўм ҳисобланган фоиз тўловларини ундириш тўғрисидаги талабларини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 5 010 639,16 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 735, 738, 744-моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Z F R D ILG’ RI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Агробанк” АТБ фойдасига 237 617 436 сўм кредит асосий қарзи, 12 914 522 сўм ҳисобланган фоиз тўловлари ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “Z F R D ILG’ RI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 5 010 639,16 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов