← Назад
Решение #2837533 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 324 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/939-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Р. Асқаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – У.Холиков
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – Т.Атабаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьяси Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Садиков ва
А.Мадаминовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг
котиблигида, кенгаш ва даъвогар вакили иштирокисиз, жавобгар вакили
З.Хошимов (2025 йил 22 майдаги рақамсиз ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Андижон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши “Азимов Неъмати” фермер хўжалигининг манфаатида
жавобгар – “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонаси ҳисобидан уруғлик учун топширилган пахта хом
ашёсининг иккинчи босқичидаги 27 232 300 сўм устама ҳақини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан
Избоскан
туманлараро
иқтисодий
суди
томонидан
2025
йил
8 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2025 йил 8 сентябрдаги қароридан норози бўлиб “Sk rt n t kstil” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси томонидан берилган
тафтиш шикоятини, Андижон вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (кейинги ўринда матнларда кенгаш деб юритилади) “Азимов
Неъмати” фермер хўжалиги (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Sk rt n
t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги
ўринда матнларда қарздор деб юритилади) ҳисобидан уруғлик учун
топширилган пахта хом ашёсининг иккинчи босқичидаги 27 232 300 сўм
устама ҳақини ундиришни сўраган.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 6 839 000 сўм иккинчи босқичдаги устама ҳақи, кенгаш
фойдасига 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 136 780 сўм
давлат божи ундирилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд хужжатлари устидан норози бўлиб жавобгар тафтиш
шикояти тақдим этган.
Шикоятда судлар моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаганлиги,
даъвони қаноатлантириш учун шартноманинг 4-бўлимида қайд этилган
2024 йил 31 декабрь кунига қадарли тўлаб бериш бўйича келишув асос қилиб
олинганлиги, бироқ топширилган уруғлик пахта хом-ашёсидан олинган
уруғлик чигит қонун талабларига асосан масъул субъект томонидан
туксизлантириб тозалаган, сараланган, дорилангандан кейин уруғларга
сертификат берилгандан сўнг жараён якунланишини эътибордан четда
қолдирганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган «Республика
ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган
майдонларда уруғлик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш
тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 16-бандида, иккинчи босқичда — уруғлик
чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз
деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида
қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат
унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича
тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар
корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита
уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар,
селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз.
б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида:
биринчи босқичда —
топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг
50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига
кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда;
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан
10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади,
40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари
ихтиёрида қолдирилади; Мазкур Низомнинг 1-иловасида, тайёрланган
уруғлик пахта учун устама ажратиш тартиби аниқ кўрсатилган бўлиб, унга
кўра етиштирилган уруғлик пахтадан тайёрланган ва келгуси йилда экилган
уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни
ажратиш, Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма
келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
деган талабларига аҳамият берилмаганлиги, ҳисобварақ-фактура йўқлиги
эътиборга олинмаганлиги, масъул идоралар томонидан тасдиқланадиган
55 ХЛ хисоб далолатномасига асосан уруғликларни сотиш белгиланганлиги,
далолатномада даъвогарга тегишли уруғлик сотилиши қайд этилмаганлиги,
мазкур далолатномада даъвогар қайд этилган ҳолда устамалар тўлаб
берилиши каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг
2025 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция судининг
2025 йил 8 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, қуйи инстанция судлари Вазирлар
Махкамасининг қарори асосида тасдиқланган устама тўловларни тўлаш
тартиби ҳақидаги низом талабларини қўлламаганлигини, 55-ХЛ хисоб
далолатнома жамият томонидан тузилиб масъул идораларга тасдиқлаш учун
берилишини, даъвогар топширган уруғликлар омборда дориланган ҳолда
сақланаётганлигини, уруғлик дориланганлиги сабабли бошқа мақсадларда
фойланиб бўлмаслигини, маҳсулот йўқ қилиниши лозимлигини, масъул
шахслар томонидан маҳсулотни сотиш бўйича далолатномада акс
эттирилгандан сўнг тўловларни амалга оширилишлигини билдириб, қуйи
инстанция судлари қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар ва кенгаш вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда ҳабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги матнларда ИПК)нинг 324-моддасига асосан, даъвогар ва
кенгаш вакиллари иштирокисиз суд мажлисини ўтказишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
тафтиш шикоятини ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2023 йил 10 февралда 3/28-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид
қилиш бўйича шартнома” (кейинги ўринда матнларда “шартнома” деб
юритилади) тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар 2023 йилнинг бизнес-режасига
асосан 13,5 га майдондан 48,7 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш,
жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб, ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра, уруғлик пахта учун уруғликнинг
унувчанлиги 90 фоиз юқори бўлганида харид нархига қуйидаги миқдорда
устама ҳақ тўланади, хусусан, элита ва супер элита чигит учун 100 фоиз,
1-репродукцияли чигит учун (R1) 75 фоиз, 2-репродукцияли чигит учун
(R2) 50 фоиз, 3-репродукцияли чигит учун (R3) 25 фоиз.
Шартноманинг 4.4-бандига асосан, хўжаликка етказиб берган маҳсулот
қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва
харажатлар чегирилганидан қолган қисми ҳамда уруғлик пахтанинг
1-босқичи (50 фоиз) қийматини ҳосил йилининг 31 декабрга қадар тўлаб
беради.
Етказиб берилган уруғлик пахта учун қолган ҳақни харидор уруғлик
тозаланиб, сараланганидан кейин, лекин 2024 йил 31 декабрдан
кечиктирмасдан тўлиқ тўлаб бериши ҳақида келишилган.
Даъвогар томонидан 2023 йил хосили бўйича 9,8 тонна уруғлик
чигитини жавобгарга топширган, топширилганлиги тарафлар томонидан
тасдиқланган ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топади.
Жавобгар биринчи босқичдаги 17 097 500 сўм маблағларни тўлаб
берган, иккинчи босқич бўйича ҳисобланган 17 097 500 сўмни 100 фоиз деб
ҳисоблаган ҳолда ушбу сумманинг 40 фоизи 6 839 000 сўм сўм маблағларни
даъвогарга 2024 йил 31 декабрь кунига қадар тўлаб бермаган ҳолда шартнома
шартларини тўлиқ бажармаган.
Қарздорликни ундириш бўйича даъвогар кенгашга ариза билан
мурожаат қилган, кенгаш томонидан даъвогар манфаатида жавобгарга
талабнома юборган.
Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги
сабабли кенгаш даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.3 ва 4.4-бандида
уруғлик учун устама ҳақни тўлашнинг аниқ муддатлар белгилаб
қўйилганлиги, жавобгар ушбу мажбуриятни бажармасдан 6 839 000 сўмни
тўламаганлиги сабабли ушбу ҳақдорлик жавобгардан даъвогар фойдасига
ундирилиши лозим бўлади.
Жавобгар томонидан 2023 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит
55- L ҳисоботи тасдиқланган ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”
давлат муассасасига тақдим этган. Мазкур ҳисоботда даъвогар томонидан
етказиб берилган уруғлик чигити сотилмаганлигини маълум қилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабига аниқлик
киритиб даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида, апелляция инстанцияси эса
мазкур ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга
келган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати жавобгар томонидан
келтирилган важлар билан келишмайди ҳамда суд қарорларини бекор қилиш
ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 3247-моддаси биринчи қисмининг
1-бандига биноан, тафтиш инстанция суди тафтиш шикоятини (протестини)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг важлари билан қуйидаги асосларга кўра
келишмайди:
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома шартларига
мувофиқ етказиб берилган пахта ҳом-ашёси ва улар учун белгиланган
устамаларни тўлаш тартиби келишилган. Мазкур келишув бандларига
тарафлар томонидан ўзгартириш киритилмаган.
Уруғлик паҳта учун 2-босқич тўлов муддати уруғлик тозланиб,
саралангандан кейин, лекин 2024 йил 31 декабрь кунига қадар тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар пахта хом-ашёсини
тозаланиб, сараланганлиги юзасидан далиллар тақдим этилмаганлиги
юзасидан эътироз билдирилган бўлса-да, аммо вакил берган тушунтиришида
уруғлик учинчи шахс томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олиниб
дориланишлиги унинг фойдаланишга яроқли эканлиги юзасидан сертификат
тақдим этилиши маълум қилинган.
Мазкур ҳолатда жавобгар топширилган ҳом-ашё белгиланган тартибда
саралаган ҳолда учинчи шахсга доривор ишлов бериш учун топширилади.
Шунингдек шартнома шартларида уруғлик тозаланиб, саралангандан
сўнг, лекин 2024 йил 31 декабрга қадарли тўловларни амалга оширишига
келишилган.
Ҳом-ашёни саралаш ва тозалаш эса жавобгарнинг мажбурияти
ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тўловларни амалга ошириш муддатлари тўлиқ
ҳолатда келишилганлиги сабабли низомда белгиланган тўловларни ҳисоблаш
тартиби асосида ҳисоблашни асоссиз деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида шартнома расмийлаштирилган даврда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли
қарори билан тасдиқланган «Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик
ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта
хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги Низоми
амалда бўлган, бироқ тарафлар тўловни шартномада ихтиёрий тўлаш
муддатлари келишилган.
ИПК 118-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан
боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, тафтиш шикояти билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 36 390 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 308, 3247, 3249-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш инстанция суди учун олдиндан тўланган 36 390 сўм давлат
божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати “Sk rt n t kstil” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи:
Т.Атабаев
ҳайъат аъзолари:
А.Мадаминов
О.Садиков