Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/6179 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e969ad8e-cebc-488d-9a42-55cd3c2289a4 Claim ID PDF Hash f5b102c9c002b596... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2501/6179-сонли иш АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 05 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, муваққат бошқарувчи И.Тешабоев, аризачи вакили К.Аброров (ишончнома асосида), кредитор “Ипотека банк” АТБ вакиллари Ж.Эгамбердиев, И.Қўчқоров ва И.Низомовлар (ишончнома асосида), Давлат активларини бошқариш гентлиги Фарғона вилоят бошқармаси вакили Д.Ўринов иштирокида, аризачи «ФФФФ» МЧЖнинг қарздор – «ФФФФ» АЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: «ФФФФ» МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор – «ФФФФ» АЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи тушунтириш бериб, кредиторлар йиғилиши 20.11.2025 йилда ўтказилганлиги, кузатув даврида қарздор жамятнинг кредиторлар олдида 83 млрд.сўмдан ортиқ қарздорлиги аниқланганлиги, ҳозирда жамиятда Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси томонидан аудит текширувлари олиб борилаётганлиги, ҳали якунига етказилмаганлиги, кредиторлар йиғилишида қарздор жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг тугатиш тартиб таомили жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини билдирди. Суд мажлисида аризачи вакили аризада келтирилган важларни такрорлаб, қарздордан 115 034 000 сўм қарздорликни ундириш ҳақида Охангарон туманлараро иқтисодий судининг 4-1107-2402/132-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, судҳужжати икки йилдан буён ижро қилинмасдан келинаётганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида кредитор “Ипотека банк” АТБ вакиллари ариза талабларини қувватлаб, қарздор жамият бугунги кунда тўловга қобилиятсизлик ҳолатида эканлиги, банк олдида 80 млрд.сўмга яқин кредит қарздорлиги мавжудлиги, тўловлар мунтазам тўланмасдан келинаётганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида Давлат активларини бошқариш гентлиги Фарғона вилоят бошқармаси вакили тушунтириш бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли фармони билан давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш белгиланганлиги, ушбу Фармон 4-иловасида қарздор жамият - «ФФФФ» АЖ давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхона сифатида кўрсатилганлиги, ҳожиржда жамиятда аудит текширувлари амалга оширилаётганлиги, жамиятнинг устав фондидаги улушининг 85 фоиз қисми давлатга тегишли эканлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Иш ҳужжатларига кўра, Охангарон туманлараро иқтисодий судининг 4-1107-2402/132-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар «ФФФФ» МЧЖ фойдасига жавобгар «ФФФФ» АЖдан жами 115 034 000 сўм қарздорликни ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлимининг 14.10.2024 йилдаги қарори билан ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган. Жавобгар «ФФФФ» АЖ томонидан қарздорликни ундириш чоралари амалга оширилмаганлиги боис, аризачи «ФФФФ» МЧЖ Фарғона туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, қарздор – «ФФФФ» АЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасида судгача санация қилиш асослари белгиланган бўлиб, у тўловга қоблиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунга қадар амалга оширилиши, 34-моддасида судгача санация қилиш чора-тадбирлари, судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган органнинг қарори асосида амалга оширилиши қоидалари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096сонли Фармони 4-иловаси 445-қаторида «ФФФФ» АЖ давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилиши белгиланган. Қарздор – «ФФФФ» АЖ давлат корхонаси ҳисобланиши, уни сотиш тартиби ПФ-6096-сонли Фармон билан белгиланганлиги, давлат акция пакетларини сотишда ваколатли орган сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланганлиги боис, аризачи «ФФФФ» МЧЖ қарздор «ФФФФ» АЖни банкрот деб топиш тўғрисида судга мурожаат қилишдан аввал ваколатли давлат органи - Давлат активларини бошқариш агентлигига мурожаат қилиб, судгача санация қилиш таомилларини ўтказиши лозим эди. Чунки, ПФ-6096сонли Фармонда «ФФФФ» АЖ давлат акция пакетлари оммавий савдолар орқали сотилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 5-бандига кўра даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган. Бундай ҳолда суд аризачи қонунда белгиланган низони судгача ҳал қилиш қоидаларига риоя қилмаган деб ҳисоблаб, аризани кўрмасдан қолдиришни, лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра, биринчи ва апеляция инстанциялари учун тўланиши лозим бўлган суд харажатларини «ФФФФ» АЖ зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли фармони ижроси бажарилиши ҳолатларини қарздор «ФФФФ» АЖда қай даражада бажарилаётганлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси томонидан белгиланган аудит текширувлари узоқ даврдан буён давом этиб келаётганлиги ҳолатларини аниқлаш, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш мақсадида Фарғона шаҳар прокуратурасига хусусий ажрим чиқаришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Ариза кўрмасдан қолдирилсин. Аризачи «ФФФФ» МЧЖ фойдасига қарздор «ФФФФ» АЖ ҳисобидан тўланган 1 687 500 сўм давлат божи ва 75 000 сўм почта харажати ундирилсин. Қарздор «ФФФФ» АЖ ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 196 750 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протест) беришга ҳақли. Судья: Х.Жамолиддинов