Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/9772 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5896fdc8-35d6-48d4-9955-75042e695365 Claim ID PDF Hash a188bf839cabc6e6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 33-моддаси онуни 33 law
онунининг 48-моддаси онуни 48 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9772 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 05 декабрь Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатовнинг раислигида, О.Мирзақуловнинг котиблигида, аризачи – ААААнинг, жавобгар – “BBBB” МЧЖга нисбатан 13.02.2023 йилдаги №063248 - сонли рухсатномани амал қилиш муддатини олти ой муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни тарафлардан аризачи вакили – XXXXXнинг иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Аризачи - АААА судга аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар – “BBBB” МЧЖга нисбатан 13.02.2023 йилдаги №063248 - сонли рухсатномани амал қилиш муддатини олти ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида қатнашмади. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 19.07.2025 йидаги №473-сонли Фармойишига асосан ёқилғи қўйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоатлари ҳамда чакана савдо шаҳобчаларида юз бериши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва мехнат мухофазасини ҳамда объектларни жойлаштиришда шаҳарсозлик норма қоидаларига риоя этилиши юзасидан тузилган ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан хатловдан ўтказилган. Хатлов натижасига кўра, МЧЖга қарашли АЁҚШда объектда қонун бузилиш ҳолатлари жумладан: Сиғимлар паспортлари мавжуд эмаслиги, лойиха техник ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, объектда ишлаб чиқариш назорати ташкил этилмаганлиги, сиғимлар ёруғ рангга бўялмаганлиги, нафас олиш мосламалари мавжуд эмаслиги аниқланган. Аниқланган камчиликларни белгиланган тартибда бартараф этиш бўйича муддат берилган. Бироқ, объектда қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилмаган. 1 Аризачи томонидан жавобгарга ёзма мурожаатлар қилинган бўлса-да, лекин жавобгар томонидан ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ701-сонли қонунининг 33-моддасида, лицензиат ёки рухсат этиш ҳусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг хаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-мухитга зиён етказилишига олиб келган бўлса бекор қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги №80-сонли қарори билан тасдиқланган махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомнинг 51-бандида, лицензияловчи орган лицензиат талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф мухитга зиён етказилишига олиб келган бўлса, судга мурожаат қилиш белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ 701 - сонли қонунининг 48-моддасида, ваколатли органларнинг лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш чоғида, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланган. Натижада аризачи иқтисодий судга мурожаат қилиб, МЧЖга нисбатан 13.02.2023 йилдаги №063248 - сонли рухсатномани амал қилиш муддатини олти ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Суд мажлиси жараёнида ҳам ўтказилган хатлов натижасида аниқланган қамчиликлар бартараф этилмаган. Бу ҳолатда, жавобгар томонидан хатлов натижасида аниқланган қамчиликлар бугунги кун ҳолатига бартараф этилмаганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш каби ҳуқуқий таъсир чоралари иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2005 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ3619 - сонли Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан фаолиятни тўхтатиб қўйиш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чораси фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. Шунга кўра, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳолатларига қараб ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 184, 217 - моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгарга нисбатан фаолиятни тўхтатиб туриш ҳуқуқий таъсир чораси қўллансин. Жавобгар – Поп туманидаги “BBBB” МЧЖнинг 13.02.2023 йилдаги №063248 - сонли рухсатномасининг амал қилиш муддати муддатга аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилгунига қадар тўхтатилсин. “BBBB” МЧЖ томонидан ҳал қилув қарорида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг мазкур фаолияти тиклаш вазифаси аризачи зиммасига юклатилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати жавобгар - “BBBB” МЧЖ ҳисобидан, аризачи - АААА фойдасига ундириб берилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин. Судья Д.Соатов 3