← Назад
Решение #2837546 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 05 декабрь
4-1501-2503/20401-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, прокурор
О.Холматов, даъвогар вакили Д.Фозилов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар
вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Фарғона вилояти «ФФФФ»си ДМнинг
жавобгар «ФФФФ» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 03.01.2025 йилдаги
595/25-сонли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона вилоят эркин иқтисодий зона ва кичик
саноат зоналари Маъмурий кенгаши йиғилишининг 23.04.2021 йилдаги 13/1-сонли
қарори билан танлов ғолиби «ФФФФ» масъулияти чекланган жамиятига 01.07.2022
йилга қадар мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 600 млн.сўм инвестиция
киритган ҳолда 1 000,0 кв.м. ер учаскаси ажратиб берилиши белгиланган.
Шу асосда, даъвогар Фарғона вилояти «ФФФФ»си ДМ (Ижарага берувчи) ва
жавобгар «ФФФФ» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага олувчи) ўртасида 2025
йил 03 январда 595/25-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра Ижарага
берувчи ўзининг доимий фойдаланишида бўлган Фарғона вилояти Қува тумани
“Турк” МФЙда ташкил этилган “Турк” КСЗдаги 8-лотда жойлашган умумий майдони
1 000,0 кв.м. ер участкасини ижарага бериши, Ижарага олувчи эса шартномада
кўрсатилган тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олганлар.
Шартноманинг 1.1-бандида ижара тўловлари бир ой учун ҚҚС билан бирга
336 000 сўм, бир йиллик тўлов 4 032 000 сўм этиб белгиланган.
Жавобгар «ФФФФ» масъулияти чекланган жамияти томонидан Маъмурий
кенгаш қарори ва шартномада олган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган.
Даъвогар Фарғона вилояти «ФФФФ»си ДМ судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ФФФФ» масъулияти чекланган жамияти билан 03.01.2025
йилда тузилган 595/25-сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, жавобгар ўз мажбуриятини мунтазам
равишда бузиб, инвестиция мажбуриятларини бажармасдан келаётганлиги боис, даъво
талабини қаноалантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгардан вакиллар иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва
жойи тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли суд ИПК 128, 170моддаларига асосан суд муҳокамасини унинг иштирокисиз ўтказишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд прокурор фикри, даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини
тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга
асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади.
2
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижара тўловлари
бир ой учун ҚҚС билан бирга 336 000 сўм, бир йиллик тўлов 4 032 000 сўм этиб,
1.2-бандида шартнома амал қилиш муддати 31.12.2025 йил деб белгиланган.
Шартноманинг 3.3-бандида Ижарага олувчи мажбуриятлари тўғрисидаги
қоидалар кўрсатилган бўлиб, унда ўз вақтида инвестиция мажбуриятларини бажариш,
белгиланган муддатда лойиҳани амалга ошириш, ижара тўловларини ўз вақтида тўлаш
кўрсатилган.
Шартноманинг 7.2-бандига асосан ижара тўловини кетма-кет икки ойдан икки
маротаба тўланиши кечиктирилиши шартномани муддатидан олдин бекор қилишга
асос бўлиши белгиланган.
ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгар шартномада кўрсатилган ижара тўловларини икки йилдан ортиқ
муддат мобайнида тўламасдан келган ҳолда суд кунига қадар 10 635 489,56 сўм
қарздорликка йўл қўйган. Шунингдек, жавобгар Маъмурий кенгаш қарорида
белгиланган 01.10.2021 йилга қадар мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш, 600 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини ҳам бажармаган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасини бекор
қилиш тўғрисида 2025 йил 05 август кунги, 2025 йил 04 октябрь кунги талабномалар
ва таклиф хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 384-моддасига кўра бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши
мумкин.
Шу сабабли даъвогарнинг даъво аризасидаги тарафлар ўртасида 03.01.2025
йилдаги 595/25-сонли ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш талаби
асосли ҳисобланади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 03 январдаги 595/25-сонли ижара шартномасини
муддатидан олдин бекор қилишни, даъвогар Фарғона вилояти «ФФФФ»си ДМ
фойдасига жавобгар «ФФФФ» масъулияти чекланган жамиятидан 4 120 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
ҚИЛАДИ:
3
Даъвогар Фарғона вилояти «ФФФФ»си ДМ фойдасига жавобгар «ФФФФ»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 03 январда тузилган 595/25-сонли
ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин.
Даъвогар Фарғона вилояти «ФФФФ»си ДМ фойдасига жавобгар «ФФФФ»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция шикояти(протест), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация шикояти(протест) беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов